ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 й. 222-сон "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2019 й.

N 222



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизимини умуман ва унинг бевосита иш амалиёти механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма деб аталади) онлайн тартибида фаолият юритувчи транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ягона ахборот тизими деб аталади) ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Жамғарма:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда суғурта сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда идоралараро электрон боғланиш тизими бўйича техник топшириқни ишлаб чиқилишини ва тасдикланишини;

уч ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимлари ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашувини ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот тизими жорий этилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

ягона ахборот тизимини яратишни молиялаштириш манбаи Жамғарма маблағлари ҳисобланади;

мажбурий суғурта бўйича фаолиятни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари мажбурий суғурта бўйича ишончли маълумотлар ягона ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини Жамғарма билан тузилган, шу жумладан суғурта ташкилотларининг ушбу мажбуриятни бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи келишув шартларига асосан таъминлайдилар.


4. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб мажбурий суғурта бўйича суғурта полисларининг янги намунадаги бланкалари муомалага киритилсин.

Бунда илгари берилган муомаладаги мажбурий суғурта бўйича суғурта полисларининг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ва мажбурий суғурта бўйича фаолиятни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 мартдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"

2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда мажбурий суғурта қилиш деб аталади) бўйича суғурта пули - 40 миллион сўм миқдорда;

компенсация тўлови - жабрланувчи иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси кунида белгиланган суғурта суммасидан кўн бўлмаган миқдорда белгилансин".


2. 1-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Жамғарманинг номи:

давлат тилида:

тўлиқ номи - "'Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси";

қисқартирилган номи - "Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси";

инглиз тилида:

тўлик номи - "The Fund of guaranteeing payments on compulsory insurance of civil liability of vehicle owners";

қисқартирилган номи - "Fund of guaranteeing insurance payments";

рус тилида:

тўлиқ номи - "Фонд гарантирования выплат по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств";

қисқартирилган номи - "Фонд гарантирования страховых выплат";


б) 4-банднинг биринчи жумласи чиқариб ташлансин;


в) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Жамғарма билан ёзма битим тузиш учун суғурталовчи Жамғармага ариза, белгиланган миқдорда бир йўла тўланадиган бадал тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхасини тақдим этиши шарт".


г) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади. Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради. Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жамғарма дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор бошчилик қилади".


д) 32-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан қўшилсин:

"махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда суғурталовчи билан Жамғарма ўртасида тузилган аъзолик битими амал қилишини тугатиш зарурлиги тўғрисида кузатув кенгашига таклиф киритади";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 36-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Даромадлар ва харажатларнинг йиллик прогнозлари, шу жумладан, Жамғарманинг харажатлар сметаси кузатув кенгаши томонидан келгуси йилнинг 10 февралига қадар тасдиқланади";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда Жамғарманинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар харажатлар суммаси олдинги молия йилининг охирги чорагидаги харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги керак ва қонунчилиқда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммаси ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.";


ж) 37-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш

жамғармаси дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор









































































Директор ўринбосари

























Бухгалтерия ҳисоби

ва инвестиция бўлими

2



































Замомавий ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожланиш истиқболлари йўналишини белгилаш маркази

3



Компенсация тўловлари ва сийловлар компенсациясини амалга ошириш бўлими

4















Ходимлар бўйича менеджер

1


































Юридик бюро

2

Маьлумотларнинг ахборот базасини шакллантириш ва ҳисобини юритиш бўйича сектор

3



Регресс ҳуқуқини амалга ошириш бўйича сектор

2






































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 19 штат бирлиги.

Жамғарма Кузатув кенгаши зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Жамғарма дирекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.".


4. 4-илова:


а) 11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкаси қатъий хисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 4 та даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкалари суғурталовчининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида, ушбу Қоидаларга 1, 1a ва 2-иловаларга биноан суғурта полиси намунасига ҳамда махсус давлат белгиси шаклига мувофиқ тайёрланади".


б) 12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади, шунингдек, ариза-анкета маълумотлари билан уларни солиштириш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилади:"


"в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"д" кичик банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича зарур маълумотлар ягона ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлган тақдирда суғурта қилдирувчидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни талаб этмасдан мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир".


в) 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан қўшилсин:

"Суғурталовчи ягона ахборот маълумотлар базасидан транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахс бўйича мажбурий суғурта тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга";

иккинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


г) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурта қилдирувчи томонидан аввал тўланган суғурта мукофоти ставкасига таъсир кўрсатмайдиган мажбурий суғурта шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар (транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахснинг ўзгаришидан ташқари) тўғрисидаги аризани олган тақдирда суғурталовчи амалдаги мажбурий суғурта бўйича суғурта полисининг "Алоҳида қайдлар" устунига ўзгартиришлар киритади.

Бошқа ҳолларда суғурталовчи томонидан 3 иш куни мобайнида мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси қайта расмийлаштирилади.

Суғурта қилдирувчи қайта расмийлаштирилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгисини олган тақдирда, у илгари берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полисини ва махсус давлат белгисини қайтариб бериши шарт. Суғурта қилдирувчи томонидан қайтариб берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси қайта расмийлаштирилган ҳужжатларнинг иккинчи нусхалари билан бирга суғурталовчида сақланади".


д) 20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан кўшилсин:

"Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин";


е) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетада суғурта қилдирувчи томонидан кўрсатилган маълумотлардан, шунингдек, ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилган маълумотлардан ёки суғурталовчида мавжуд бўлган, ҳужжатлар асосида тасдиқланган маълумотлардан ёхуд мажбурий суғурта тўғрисида ягона ахборот базасидан олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади";


ж) 33-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"Суғурталовчи Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тақдим қилинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради".

ўн биринчи - ўн иккинчи хатбошлар тегишли равишда ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;


з) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Жабрланувчи суғурта тўлови тўғрисидаги аризани суғурталовчига ёки унинг филиалига юборади.


и) 37-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жабрланувчи ёки унинг меросхўри (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат қилишга имкон бермаса, қариндошлари ёки бошқа ваколатли вакиллар) ёхуд унинг ҳуқуқий вориси суғурта тўлови тўғрисидаги талаб кўрсатилган аризани қуйидагиларнинг асли ёки нусхалари илова қилинган ҳолда суғурталовчига ёки унинг филиалига юборади:"


к) Қоидаларга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Хайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан

расмийлаштирилган транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

бўйича суғурта полиси бланкаси намунаси


(Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта полиси бланкасининг олд томони)


Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби тасвири

Изображение государственного

герба Республики Узбекистан

Серия ___ N ___________


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган

ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган

СУҒУРТА ПОЛИСИ


СТРАХОВОЙ ПОЛИС

по обязательному страхованию гражданской ответственности

владельцев транспортных средств, оформленный на условиях

использования ограниченным количеством водителей


Суғурта полисининг амал қилиш муддати/

Период действия страхового полиса:

с "___" __________ 20__ й./г. дан по "___" __________ 20__ й./г. гача

1.



(Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари/Полное наименование и реквизиты страховщика)

2.



(Суғурта қилдирувчининг тўлиқ номи (Ф.И.О.) ва реквизитлари/Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя)

3. Суғурта қилдирувчининг телефон рақами/Номер телефона страхователя:

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

4. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар/Сведения о транспортном средстве:

Маркаси ва модели/

Марка и модель

Ишлаб чиқарилган йили/

Год выпуска

Двигатель рақами/

Номер двигателя

Кузов (шасси) рақами/

Номер кузова (шасси)

Давлат рақами белгиси/

Государственный регистрационный номер

  

  

  





5. Суғурта қилдирувчининг фаолият тури/Вид деятельности страхователя:

       

6. Транспорт воситасидан устун даражада фойдаланиш ҳудуди/Территория преимущественного использования транспортного средства:

       

7. Транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар/Лица, допущенные к управлению транспортным средством:

N

Фақат қуйидаги ҳайдовчилар:/

Только нижеследующие водители:

Ҳайдовчилик гувоҳномаси/

Водительское удостоверение

  

1

  

Ф/Ф:____________________________________________


И/И:____________________________________________


О/О:____________________________________________

  

Серия ___ N ________________

2

  

Ф/Ф:____________________________________________


И/И:____________________________________________


О/О:____________________________________________

  

Серия ___ N ________________

3

  

Ф/Ф:____________________________________________


И/И:____________________________________________


О/О:____________________________________________

  

Серия ___ N ________________

4

  

Ф/Ф:____________________________________________


И/И:____________________________________________


О/О:____________________________________________

  

Серия ___ N ________________

5

  

Ф/Ф:____________________________________________


И/И:____________________________________________


О/О:____________________________________________

  

Серия ___ N ________________

(Трaнспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта полиси бланкасининг орқа томони)

8. Суғурта суммаси ва суғурта мукофоти/Страховая сумма и страховая премия.

Кўрсаткичлар/

Показатели

  

Сон билан/

Цифрами

Сўз билан/

Прописью

Суғурта суммаси/Страховая сумма

  



Суғурта мукофоти/Страховая премия

  



Суғурта мукофоти бўйича сийлов/Скидка по страховой премии

  



Суғурталовчига тўланадиган суғурта мукофоти/Страховая премия, уплачиваемая страховщику

  



9. Транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун мазкур суғурта полисига мувофиқ жавобгарлиги суғурталанган шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ушбу суғурта полиси бўйича суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, ответственность которого застрахована в соответствии с настоящим страховым полисом, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при использовании транспортного средства.

  

10. Суғурталовчининг почта манзили, шунингдек унинг барча филиаллари, улар билан алоқа воситалари ва уларнинг иш вақти тўғрисидаги маълумотлар/Сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы;

Ҳудуд/Регион

Ҳудудий бўлинмалар номи/

Наименование региональных подразделений

Манзил ва телефон рақами/

Адресс и номер телефона

  

  

  



11. Серия ___ N ____ махсус давлат белгиси берилган/Выдан специальный государственный знак серии ____ N ___.

  

12. Алоҳида бегилар/Особые отметки


Изоҳ. Транспорт воситаси ва (ёки) суғурта қилдирувчининг ёки мазкур суғурта полисига мувофиқ жавобгарлиги суғурталанган шахс тўғрисидаги янги маълумотларни киритиш учун.

Примечание. Для внесения новой информации о транспортном средстве и (или) страхователе или лице, ответственность которого застрахована в соответствии с настоящим страховым полисом.

  

  

Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси/

Руководитель или уполномоченное лицо страховщика

  

_____________________             _______________________

        (имзо/подпись)                            (Ф.И.О./Ф.И.О.)

  

М.Ў./М.П.

  

Берилган санаси:

Дата выдачи:        "___ " ____________ 20___ й./г.


Берилган вақти:

Время выдачи: ___ соат/часов _____ дақиқа/минут.

--------------------------

Суғурта полиси бланкаси тавсифи:

Суғурта полиси бланкалари А5 (210 - 148 мм) форматида тайёрланади.

Суғурта полиси бланкаси фонининг ранги мовий (rgb(113, 228, 255) ёки (HEX #71e4ff)";


л) Қоидаларга 1а-илова қўшилсин:


"Ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти

билан расмийлаштирилган транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта полиси бланкаси намунаси


(Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта полиси бланкасининг олд томони)


Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби тасвири

Изображение государственного

герба Республики Узбекистан

Серия ___ N ___________


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган

ҳолда фойдаланиш шарти билан тузилган

СУҒУРТА ПОЛИСИ


СТРАХОВОЙ ПОЛИС

по обязательному страхованию гражданской ответственности

владельцев транспортных средств, оформленный на условиях

использования без ограниченного количества водителей


Суғурта полисининг амал қилиш муддати/

Период действия страхового полиса:

с "___" __________ 20__ й./г. дан по "___" __________ 20__ й./г. гача

1.



(Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари/Полное наименование и реквизиты страховщика)

2.



(Суғурта қилдирувчининг тўлиқ номи (Ф.И.О.) ва реквизитлари/Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя)

3. Суғурта қилдирувчининг телефон рақами/Номер телефона страхователя:

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

4. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар/Сведения о транспортном средстве:

Маркаси ва модели/

Марка и модель

Ишлаб чиқарилган йили/

Год выпуска


Двигатель рақами/

Номер двигателя

Кузов (шасси) рақами/

Номер кузова (шасси)

Давлат рақами белгиси/

Государственный регистрационный номер

  

  

  





5. Суғурта қилдирувчининг фаолият тури/Вид деятельности страхователя:

       

6. Транспорт воситасидан устун даражада фойдаланиш ҳудуди/Территория преимущественного использования транспортного средства:

       

(Трaнспорт воситалари эгаларининг фуқаролик

жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича

суғурта полиса бланкасининг орқа томони)


7. Суғурта суммаси ва суғурта мукофоти/Страховая сумма и страховая премия.

Кўрсаткичлар/

Показатели

  

Сон билан/

Цифрами

Сўз билан/

Прописью

Суғурта суммаси/Страховая сумма

  



Суғурта мукофоти/Страховая премия

  



Суғурта мукофоти бўйича сийлов/Скидка по страховой премии

  



Суғурталовчига тўланадиган суғурта мукофоти/Страховая премия, уплачиваемая страховщику

  



8. Транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун қонун хужжатларига мувофиқ уни бошқараётган шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ушбу суғурта полиси бўйича суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, управляющего транспортным средством в соответствии с законодательством, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при управлении им.

  

9. Суғурталовчининг почта манзили, шунингдек унинг барча филиаллари, улар билан алоқа воситалари ва уларнинг иш вақти тўғрисидаги маълумотлар/Сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы;

Ҳудуд/Регион

Ҳудудий бўлинмалар номи/

Наименование региональных подразделений

Манзил ва телефон рақами/

Адресс и номер телефона

  

  

  



10. Серия ___ N ____ махсус давлат белгиси берилган/Выдан специальный государственный знак серии ____ N ___.

  

12. Алоҳида бегилар/Особые отметки


Изоҳ. Транспорт воситаси ва (ёки) суғурта қилдирувчининг ёки мазкур суғурта полисига мувофиқ жавобгарлиги суғурталанган шахс тўғрисидаги янги маълумотларни киритиш учун.

Примечание. Для внесения новой информации о транспортном средстве и (или) страхователе или лице, ответственность которого застрахована в соответствии с настоящим страховым полисом.

  

  

Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси/

Руководитель или уполномоченное лицо страховщика

  

_____________________             _______________________

        (имзо/подпись)                            (Ф.И.Ш./Ф.И.О.)

  

М.Ў./М.П.

  

Берилган санаси:

Дата выдачи:        "___ " ____________ 20___ й./г.


Берилган вақти:

Время выдачи: ___ соат/часов _____ дақиқа/минут.

--------------------------

Суғурта полиси бланкаси тавсифи:

Суғурта полиси бланкалари А5 (210 - 148 мм) форматида тайёрланади.

Суғурта полиси бланкаси асосий ранги пушти ранг (rgb(235, 201, 244) ёки (HEX #ffc9f4)";


м) Қоидаларга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Махсус давлат белгиси шакли

(Логотип)


(Суғурталовчининг тўлиқ номи/Полное наименование страховщика)


Серия ____ N ______


Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик

жавобгарлиги суғурталанган/

Гражданская ответственность владельца

транспортного средства застрахована


с "___" ________20__ й./г. дан        по "___" ________ 20__ й./г. гача



Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси/

Страховой полис по обязательному страхованию

гражданской ответственности владельцев транспортных средств

от "___" __________ 20__ й./г. Серия ______ N _________

  

  

Махсус Давлат белгиси таснифи:

Махсус давлат белгиси агентлиги 8,5 сантиметр, баландлиги - 5 сантиметрни ташкил этади. Махсус давлат белгиси фони ранги оқ.


н) Қоидаларга 5-илованинг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (суғурта суммасининг белгиланган миқдорига нисбатан фоизларда).

Т/р

Транспорт воситаси тури


Йиллик базавий

ставка, ТБ


1.

Енгил автомобиллар


0,1

2.

Юк автомобиллари


0,12

3.

Автобуслар ва микроавтобуслар


0,12

4.

Трамвайлар, мотоцикиллар ва мотороллёрлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари ва бошқа машиналар


0,04

2. Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган худудга (рўйхатдан ўтказиш жойига) кўра суғурта тарифлари коэффициенти.

Т/р

Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган

ҳудуд (рўйхатдан ўтказиш жойи)


КT

коэффициенти

1.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти


1,4

2.

Бошқалар


1,0

Изоҳ. Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда КТ -1,4 коэффициенти белгиланади.


3. Транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаган ҳолда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишда суғурта тарифлари коэффициенти - КБО (3).


4. Олдинги даврларда суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари коэффициенти.

Т/р

Кўрсаткич номи


КБМ

коэффициенти


1.

Олдинги мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида юз берган битта суғурта ҳодисаси


2,0

2.

Олдинги мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида юз берган иккита суғурта ҳодисаси


2,5

3.

Олдинги мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида юз берган уч ва ундан кўп суғурта ҳодисаси


3,0

Изоҳлар:

1) Биринча марта, шунингдек олдинги мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурта ҳодисалари бўлмаса мажбурий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчига (транспорт воситаси эгасига) бирга тенг бўлган коэффициент белгиланади;

2) Агар транспорт воситасини бошқаришга бир неча шахсга рухсат берилган бўлса, транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслардан бирига мувофиқ бўлган энг юқори коэффициент қўлланилади.


5. Ҳайдовчининг стажига кўра суғурта тарифлари коэффициенти.

Т/р

Суғурта полисида кўрсатилган

шахснинг ҳайдовчилик стажи


KB

коэффициенти


1.

2 йилгача


1,0

2.

2 йилдан 5 йилгача


1,0

3.

5 йилдан ортиқ


1,0

6. Транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишга кўра суғурта тарифлари коэффициенти.

Транспорт воситасидан фойдаланиш даври


КС

коэффициенти


6 ой


0,7

12 ой


1,0

Изоҳ. Кейинги қайд қилиш жойигача транспорт воситалари эгалари учун суғурта муддати 20 кунгачани ташкил этади. Бундай ҳолларда КП - 0,2 коэффициент қўлланилади.


7. Хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда суғурта қилиш муддатига боғлиқ равишда суғурта тарифлари коэффициенти.

Суғурта қилиш муддати


КП

коэффициенти


15 кунгача


0,2

2 ой


0,4

12 ой


1,0

8. Қоида бузишлар мавжудлиги коэффициенти.

Суғурта қилдирувчида (транспорт воситасини бошқаришга қўйилган бошқа шахсларда) охирги 5 йилда қуйида келтириладиган қоида бузишлар содир эгилганда КH - 1,0 коэффициенти қўлланади:

- ўтган даврларда суғурталовчи сўраган ҳолатлар тўғрисида суғурта қилдирувчи томонидан маълумотлар қасддан бузиб кўрсатилганлиги, бу тўғри маълумотлар хабар берилган тақдирда тўланиши керак бўлган суммага нисбатан камроқ суммада суғурта мукофоти тўланишига олиб келганлиги фактларининг мавжудлиги;

- ўтган даврларда суғурта қилдирувчи (мажбурий суғурта шартномаси бўйича фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бошқа шахс) томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлишига, шунингдек етказилган зарар миқдори ошишига атайлаб кўмаклашишга ёки суғурта тўловини кўпайтириш мақсадида суғурта ходисаси содир бўлиши ҳолатларини қасддан бузиб кўрсатишга йўл қўйилиши;

- ўтган даврларда регресс талаби қўйилишига асос бўлган ҳолатларда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилинган бошқа шахс) томонидан зарар етказиш фактларининг мавжудлиги.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қоида бузишлар мавжуд бўлмаган тақдирда КН - 1,0 коэффициенти қўлланади.


9. Ҳайдовчининг ёшига кўра суғурта тарифлари коэффициенти.

Суғурта полисида кўрсатилган ҳайдовчининг

ёши ва касбига оид маълумотлар


КВЗ

коэффициенти


22 ёшгача


1,0

22 ёшдан катта


1,0

".





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 мартдаги

222-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Реепубликаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида" 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида" 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март














































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск