ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2019 й. ПҚ-4247-сон "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2019 й.

N ПҚ-4247



МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга бўлган салбий таъсирини олдини олиш, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг янги турлари - ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган турларини, бошқа табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга, шунингдек, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга кўмаклашадиган давлат биосфера резерватлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар яратилди.

Шу билан бирга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг бир неча идоралар тасарруфида бўлиб қолаётганлиги, уларни самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш имкониятини бермаяпти.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, уларни янада ривожлантириш, шунингдек республика экотизимининг биохилмахиллигини сақлаб қолиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг:

а) Қуйидагиларни:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, шунингдек, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармасининг 6 та штат бирликларини амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш;

б) 2019-2022 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни:

"Жанубий Устюрт" давлат қўриқхонаси;

"Белтов", "Оқпетки" ва "Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи" давлат буюртма қўриқхоналари;

"Судочье" давлат буюртма қўриқхонаси негизида "Судочье кўллар тизими" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси негизида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Республика комиссияси (Қўчқоров) икки ой муддатда:

мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган, топшириладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар объектлари, моддий-техник бойликларни ва бошқа мулкларни хатловдан ўтказсин;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини таъминлансин.


5. Давлат экология қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ва "Жайрон" Бухоро ихтисослаштирилган питомнигини молиялаштиришни яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда топшириладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда:

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритиш, метеорология ва гидрология кузатувларини олиб бориш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий кўринишга эга маълумотларни тўплаш, ифлосланишнинг атроф муҳитга таъсирини ўрганиш;

хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни таъминласин;

в) икки ой муддатда:

Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, шунингдек, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати уставларини тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган "Йўл харитаси" тадбирларининг ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Давлат экология қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш бўйича ишларни ташкил этиш, уларни самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 20 мартдаги

ПҚ-4247-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини

ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Давлат экология қўмитаси тасарруфига бериладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг таъсис ҳужжатларини ва давлат қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар ва мониторинг ўтказишни тартибга соладиган ҳужжатларни тасдиқлаш.

1. Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота, Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг уставларини тасдиқлаш.

2019 йил май


Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда давлат қўриқхоналари эталон экотизимида табиат жараёнларнинг табиий ривожланишини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил июнь

2.

Давлат қўриқхоналаринингқўриқланма зоналарини ташкил этиш.

1. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи-Амударё давлат биосфера резерватининг қўриқланма зоналарини ташкил этиш.

2020 йил август


Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев),  Фанлар академияси

(Юлдашев),  вилоятлар

ҳокимликлари

2. Давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил декабрь

3.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг кадрлар ва илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Республиканинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари ходимларини Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида салоҳиятини ошириш.

Доимий равишда


Давлат экология қўмитаси

(Қўчқоров),

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

2. Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота, Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати объектлари ва моддий-техник қимматликларини хатловдан ўтказиш.

2019 йил апрель


3. Хатлов натижаларига кўра муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил июнь

II. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРИ

ТИЗИМИНИ КЕНГАЙТИРИШ*

4.

5 та янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ("Жанубий Устюрт" давлат қўриқхонаси, "Белтов", "Оқпетки" ва "Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи" давлат буюртма қўриқхоналарини, шунингдек, "Судочье" давлат буюртма қўриқхонаси базасида "Судочье кўллар тизими" давлат буюртма қўриқхонасини) ташкил этиш.

Фанлар академиясининг Ботаника ва зоология институтлари вакиллари орасидан қуйидаги мақсадлар учун илмий экспедицияни ташкил этиш:

асосларни тайёрлаш учун тахмин қилинаётган ҳудудларнинг биохилмахиллигини ўрганиш;

2019 йил

апрель - июнь


Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлашни таъминлашни талаб этувчи майдонлари ва уларнинг географик координатларини, шунингдек муҳофаза қилиш мақомини белгилаш.

2019 йил

июль - октябрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда "Судочье кўллар тизими" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:


Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Молия вазирлиги(Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

"Судочье" буюртма қўриқхонаси ҳудудини кенгайтириш бўйича асосни тайёрлаш;

2019 йил

апрель - июнь

буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлашходимлари сонини аниқлаш;

2019 йил

июль - октябрь

чегараларни таърифлаш билан биргаликда картографик материалларни тайёрлаш.

2019 йил

ноябрь

2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

декабрь



1. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда "Жанубий Устюрт" давлат қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:


қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

2020 йил

апрель - июнь


чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.

2020 йил

июль - сентябрь

2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

октябрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда "Белтов" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:


Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Фанлар академияси (Юлдашев),  Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хаджаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш

2020 йил

июнь - август


Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.

2020 йил

сентябрь - октябрь


2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил декабрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қораўзак туманлари ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда "Оқпетки" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:


Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни қўриқлаш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

2021 йил

март - май


Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.

2021 йил

июнь - август

2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда "Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:


Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),  Фанлар академияси (Юлдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хаджаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни қўриқлаш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

2022 йил

июнь - август


Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.

2022 йил

сентябрь-октябрь


2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил декабрь

*) Чора-тадбирларни молиялаштириш Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси, халқаро ташкилотлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 20 мартдаги

ПҚ-4247-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш

ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Б.Т. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Республика комиссияси раиси

Н.Ж. Бакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Б.Т. Ибрагимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

У.А. Собиров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи, Республика комиссияси котиби


Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 20 мартдаги

ПҚ-4247-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2966-сон қарорида:


а) 2-банднинг олтинчи хатбоши ва 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси" сўзлари "Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3956-сон қарорида:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси



Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари


"Сайхун" давлат буюртма қўриқхонаси*

Давлат экологик экспертизаси маркази*




"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза марказлари

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекциялари

"Белтов" давлат буюртма қўриқхонаси**


Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари*

Ҳисор

давлат қўриқхонаси

қпетки"давлат буюртма қўриқхонаси**

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази


Зомин

давлат қўриқхонаси

қдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи" давлат буюртма қўриқхонаси**

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази*

Сурхон

давлат қўриқхонаси

"Судочье кўллар тизими" давлат буюртма қўриқхонаси**



Нурота

давлат қўриқхонаси

"Жайрон" Бухоро ихтисослаштирилган питомниги

Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази*

Қизилқум

давлат қўриқхонаси

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти*

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси*

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси

"Эко-энергия" илмий татбиқ этиш маркази*

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда "Тоза ҳудуд" ДУК, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари

"Жанубий Устюрт"

давлат қўриқхонаси**

Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси*

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

"Махсустранс" ДУК ва унинг Тошкент шаҳар туманларидаги филиаллари. "Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish" ДК*





*) Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;


**) Янги ташкил этилаётган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар".


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

            

Ҳайъат

Раис

Ёрдамчи


Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

5


Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси

5

Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси

19

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси

13

Ижро интизомини назорат қилиш ва ҳужжат айланиши бўлими

4

Биохилмахиллик масалалари бошқармаси

10

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасида методология ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

3

Юридик бўлим

3

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси

5

Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими

3

Кадрлар бўлими

3


Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни ташкил этиш бўлими

3

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси

5




Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими

3

Биринчи бўлим

2



  

Чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш, инновация технологияларини жорий этиш бўлими

3

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

10

Молия бошқарма

5

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ҳамда мониторинги бўлими

3

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими

4


Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

2

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасида иқтисодий таҳлил ва тарифлар бўлими

3

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси

8

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўлими

4


Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бўлими

4



Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда илмий, экологик-маънавий ва рекреацион фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими

3

Ишлар бошқармаси

2



Давлат хизматларини ривожлантириш бўлими

2




Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 98 бирлик".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 март, 12-сон, 230-модда
















































Время: 0.1723
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск