Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.1998 й. ПФ-1938-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.1998 й.

N ПФ-1938


ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ВА ШАРТНОМА

МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

УЧУН   МАНСАБДОР   ШАХСЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бориши шуни кўрсатмоқдаки, қатор хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг боқимандалик кайфияти, масъулиятсизлиги ва ташаббуссизлиги, шартнома мажбуриятларининг бузилиши корхоналарни иқтисодий ночорлик ва банкротликка олиб келмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хўжалик судлари иқтисодий беқарор хўжаликларга нисбатан муросасозликка йўл қўймоқдалар, мазкур корхоналарнинг мансабдор шахсларини қонунда белгиланган жавобгарликка тортмаяптилар. Хўжасизлик ва пул маблағларини беҳуда сарфлаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига хўжалик низоларини кўриб чиқишда етарли баҳо берилмаётир. Судлар корхоналарни банкротликка олиб келувчи дебитор-кредитор қарзларининг юқорилиги ҳамда зарар кўриб ишлашнинг сабабларини етарли даражада ўрганмаяптилар ва аниқламаяптилар. Етказилган мулкий зарарни айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан ундириш юзасидан аниқ чоралар кўрилмаяпти.

Натижада, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан жавобгарликни ҳис этмаган ҳолда ўзибўларчилик, совуққонлик ва хизмат мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилиши давом этмоқда. Бундай ҳолатга ортиқ тоқат қилиб бўлмайди ва кескин чоралар кўрилиши талаб қилинади.

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий ночорлиги учун хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг масъулиятини кучайтириш, шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва уларга белгиланган мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Хўжалик судлари фаолияти республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар талабларига етарли даражада жавоб бермаётир деб топилсин.

Қонун бузувчиларга нисбатан муросасозлик қилишдек номақбул амалиёт, айрим судлар томонидан иқтисодий низоларни кўришга юзаки ёндошиш, аксарият ҳолларда уларнинг фаолиятида йўл қўйилаётган сансалорлик ва расмиятчилик ҳолатлари қоралансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларига, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларига:

иқтисодий низоларни кўриш жараёнида жиноят аломатлари аниқланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун прокурорга хабар бериш;

иқтисодий ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш;

хўжалик юритувчи субъектга етказилган мулкий зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш;

пул маблаглари ва бошқа мулкдан оқилона фойдаланмаслик, тўлов интизомини бузганлик, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ва корхоналарни банкротлик даражасигача олиб келганлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини ва бошқа ходимларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишга қадар бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз фаолиятида хўжалик юритувчи субъектларга шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда уни ташкил қилиш масалаларида пала-партишликка ва ноизчилликка йўл қўйиб сусткашлик қилмоқда.

Адлия вазири С.М.Мирсафоевдан:

хўжалик юритувчи субъектлар, энг аввало, уларнинг мансабдор шахслари шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонунчиликда белгиланган чораларни қўлланиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда бу ишда расмиятчилик ва ҳуқуқий саводсизликка барҳам бериш;

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди билан ўн кунлик муддат ичида шартномалар, шу жумладан қишлоқ хўжалигида контрактация шартномаларини тузиш ва ижро қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, шартнома мажбуриятларини бажаришнинг аҳволини мунтазам ўрганиш ва хўжалик субъектларининг жавобгарлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш талаб қилинсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар. Пул маблағлари ва бошқа мулкдан оқилона фойдаланилмаганлиги, тўлов интизомининг бузилиши, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ва корхоналарни банкрот бўлиш даражасигача етказиш кўрсатиб ўтилган шахсларни қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликкача тортишга олиб келади.


5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик субъектлари томонидан қонунларнинг бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин, корхоналарни иқтисодий ночорликка, банкротликка олиб келганлиги ва шартнома мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаганлиги учун мансабдор шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортиш тўгрисидаги масалани ҳал қилиб, судларга даъво аризалари тақдим этишни жадаллаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ойлик муддат ичида қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва мазкур Фармоннинг бажарилиши бўйича қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й, 3-сон, 43-модда































Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск