ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2019 й. 247-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2019 й.

N 247



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 мартдаги

247-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):


а) 3-банднинг учинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"2019 йил 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига";


б) 1-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиришда";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Сув қувурлари-канализация корхоналари ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача абонентлар томонидан ишлаб чиқариш оқава сувларини коммунал канализация тармоғига қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборотни ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайдилар";


31-банддаги "Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сув қувурлари-канализация корхоналарининг тақдимномаларига биноан" сўзлари "Сув қувурлари-канализация корхоналари ушбу ахборотлар асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Ҳисобот даври якунлари бўйича сув қувурлари-канализация корхоналари ифлослантирувчи моддаларни очиқ сув ҳавзаларига ёки жой рельефига чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблайди ва уларнинг тўланишини амалга оширади, бунда ифлослантирувчи моддаларни коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизганлик учун уларнинг абонентларига ҳисоблаб ёзилган тўловларнинг тўланган суммасини чегириб ташлайдилар";


41-банддаги "Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари" сўзлари "Сув қувурлари-канализация корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2022 йилларда ер ости чучук сувларини ишлатишни кенгайтириш ҳисобига Фарғона водийси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги 779-сон қарорининг рус тили матнидаги 2-бандининг учинчи хатбошидаги "Чистая питьевая вода" сўзлари "развития систем водоснабжения и канализации" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 2-бандида:


"б" кичик банддаги "ундирилади" сўзидан кейин "(коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд қўшилсин:

"в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 март












































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск