Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2019 й. 3/6-сон "Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.03.2019 й. 511-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2019 й.

N 511-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2019 й.

N 3/6


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги

ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 232-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги

ҳисобварақларни юритиш тартибига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3.1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчиларга;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 3.2-банд қуйидаги мазмундаги "б-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-1) ваколатхона ташкил этган норезидент - юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари;".


3. 4.6-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.".


4. 5.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"доимий муассаса ташкил этган норезидент - юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари.".


5. 5.3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ҳисобварақларига ўтказилиши;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. VI бўлим номи ва 6.1-банд "савдоларида қатнашувчи" деган сўзлардан кейин "ва уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 6.2-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"уюшган савдоларда акцияларни сотиб олишдан (сотишдан) тушган маблағлар;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 245-модда
















































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск