ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари / Молия органлари ва бюджет ташкилотларида ҳисоб /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) "Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар" (АВ томонидан 25.03.2019 й. 3145-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 05.02.2019 й. 12-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 25 мартда 3145-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2019 йил 5 февралдаги

12-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(10-сонли БҲС)


АЛМАШУВ ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР


Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) "Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


алмашув операциялари - бир ташкилот бошқа ташкилотдан активлар ёки хизматларни (ишларни) қабул қилиши ёки мажбуриятларни бажарилишида, унга худди шу миқдордаги активлар (пул маблағлари, товарлар, ишлар, хизматлар) билан алмашуви;


алмашув операциясининг ҳақиқий қиймати - тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;


алмашув бўлмаган операциялар - актив ёки хизматларнинг (ишларнинг) ташкилот томонидан ёки ташкилотга бепул ёхуд бошқа мажбуриятларсиз берилиши;


тугалланганлик фоизи бўйича ҳисоблаш усули - алмашув операциясидан олинган даромадларнинг ҳисобот даврида тугалланганлик даражаси (фоизи) бўйича тан олиниши;


тўғри чизиқли ҳисоблаш усули - белгиланган давр мобайнида кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) натижасида олинган даромадларнинг бир маромда, тенг улушларда тан олиниши.


2. Стандарт ҳисоблаш методи асосида молиявий ҳисоботларни тузувчи ва тақдим қилувчи ташкилотларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган даромадлари ҳамда ташкилот активларидан фойдаланиш натижасидан юзага келадиган фоизлар, лицензия йиғимлари ва дивидендлар бўйича алмашув операциялари натижасида олинадиган даромадларнинг ҳисобини юритишда фойдаланилади.


3. Стандартдан қуйидагилардан тушадиган даромадларнинг ҳисобини юритишда фойдаланилмайди:

а) ижара шартномасидан;

б) асосий воситаларни сотишдан;

в) инвестициялар натижасида олинадиган дивидендлардан;

г) суғурта шартномаларидан;

д) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг жорий нархи ўзгаришидан ёки уларнинг сотилишидан;

е) жорий активларнинг қиймати ўзгаришидан;

ж) биологик активлар ҳақиқий қийматининг ўзгаришидан ва дастлабки ҳисобга олишдан;

з) фойдали қазилмаларнинг қазиб олинишидан.



2-БОБ. ДАРОМАДЛАР ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ


4. Даромадлар ташкилотнинг фойдасига олинадиган ёки олиниши кутилаётган иқтисодий фойдадан бўлган ялпи тушумларни ўз ичига олади.

Юқори турувчи ташкилот ҳамда Ҳукумат топшириғига асосан ундирилган зарар суммаси ташкилот учун иқтисодий фойда ҳисобланмайди ҳамда ушбу тушумлар активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишига олиб келмайди. Шу сабабли, улар даромад таркибидан чиқариб ташланади.

Бунда олинган ёки олиниши кутилаётган тушумларнинг ташкилотга комиссия ёки улуш сифатида қоладиган қисми даромад сифатида ҳисобга олинади.


5. Молиялаштиришдан келиб тушган маблағлар даромад сифатида эътироф этилмайди ҳамда бевосита молиявий ҳисоботларнинг актив ва мажбуриятлар қолдиғи йиғиндиси сифатида акс эттирилади.


6. Товарлар ёки хизматлар хусусиятига ва қийматига кўра бир хил бўлган товарлар ёки хизматларга алмаштирилганда, бундай операциялар даромад келтирувчи операциялар деб ҳисобланмайди.

Алмашув операциясидан олинган даромад товар ёки хизматнинг ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинади.


7. Даромадлар тушганда ёки тушиши кутилаётганда ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинади.


8. Харажатнинг ўрнини қоплаш пул маблағлари ёки унинг эквиваленти кўринишида бўлади, бунда даромад суммаси олинган ёки олиниши кутилаётган пул маблағлари ёхуд унинг эквиваленти ҳисобланади. Агар, пул маблағлари ёки унинг эквиваленти тушиш вақти кечиктирилган бўлса, ундан олинадиган даромаднинг ҳақиқий қиймати номиналда белгиланганидан кўра пастроқ бўлиши мумкин.


9. Алмашув операциясидан ҳосил бўладиган даромадлар миқдори хизматлар ва активлардан фойдаланувчилар ёки харидорлар билан ташкилот ўртасида битимга асосан аниқланади.


10. Алмашув операцияси ҳисобланмаган мақсадли тушумлар ташкилот томонидан тан олинган соф актив қийматининг ўсиши ҳисобида баҳоланиши керак.

Ташкилот келиб тушган даромадни мажбурий тўлов ёки солиққа тортилмайдиган тушум сифатида қабул қилиши лозим.



3-БОБ. ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ (ИШЛАРНИ БАЖАРИШ)


11. Кўрсатиладиган хизматни (бажариладиган ишни) ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлганда, ундан олиниши кутилаётган даромад ушбу хизмат кўрсатиладиган (иш бажариладиган) ҳисобот даврида тугалланган деб ҳисобга олиниши керак. Кўрсатиладиган хизмат (бажарилган иш) қуйидаги шартлар бажарилганда ишончли деб баҳоланади:

а) даромад миқдори ишончли деб ҳисобланганда;

б) алмашув операциясидан тушадиган даромад ташкилотга келиб тушиш эҳтимоли бўлганда;

в) ҳисобот даврида алмашув операциясининг тугалланишини ишончли баҳолаш имкони бўлганда;

г) алмашув операцияси ва унинг тугалланиши билан боғлиқ бўлган харажатларни аниқ баҳолаш имкони бўлганда.


12. Амалга оширилган ҳар бир алмашув операцияси ташкилот томонидан алоҳида тан олиниши лозим. Бунда ташкилот даромадни тугалланганлик фоизи методи асосида тан олади. Алмашув операциясининг моҳиятини кўрсатиш мақсадида, унинг алоҳида ажратилган қисмлари тан олиниши мумкин (мисол учун, товар қиймати келажакдаги хизмат қийматини ўз ичига олган бўлса, бу қиймат кейинги ушбу товарга хизмат кўрсатилган даврга ўтказилиб, ушбу даврдаги даромад деб тан олинади).

Ташкилот томонидан бир ёки бир нечта амалга оширилган алмашув операциялари умумий тарзда тан олиниши мумкин (мисол учун, ташкилот бир товарни сотишга ва уни кейинчалик қайта сотиб олиш шарти билан иккита шартнома тузиши мумкин, бунда бу товарнинг фойдалилик қиймати анча пасаяди ва бундай ҳолатда иккита операция ҳам бир пайтда кўриб чиқилади).


13. Даромад сифатида тан олинган маблағларни қабул қилиш бўйича ноаниқликлар келиб чиқса, қайтарилмаган ёки қайтариб олиниши эҳтимоли мавжуд бўлмаган пул миқдори харажат сифатида қабул қилинади.


14. Алмашув операцияларининг тугалланганлик даражаси турли методлар орқали аниқланиши мумкин. Бунда ташкилотлар кўрсатилган хизматларни ишончли баҳолашга имкон берувчи методдан фойдаланади. Операцияларнинг тугалланганлик даражасини аниқлашда, операциянинг хусусиятига қараб қуйидагилар инобатга олиниши керак:

бажарилган ишлар бўйича ҳисобот;

тўлиқ иш ҳажмига нисбатан маълум муддатгача тугатилган ишнинг фоиз миқдори;

битим бўйича умумий ҳисобланган харажатларнинг ҳисобот санасигача қопланган харажати. Ҳисобот санасига қадар ҳисобланган харажатларга мазкур муддатгача кўрсатилган хизматлар бўйича қилинган харажатлар киради. Келишув бўйича жами баҳоланган харажатларга кўрсатилган ёки кўрсатилиши кутилаётган хизматлар бўйича харажатлар киради.

Алмашув операциясидан келиб тушадиган оралиқ тўловлар ва аванслар кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) тўлиқ миқдорини белгиламайди.


15. Маълум бир давр мобайнида бир неча маротаба хизмат кўрсатилганда (ишлар бажарилганда), улардан келиб тушган даромадлар тўғри чизиқли ҳисоблаш усули асосида тан олинади.


16. Хизмат кўрсатишни назарда тутувчи алмашув операциясининг кутилаётган натижасини ишончли баҳолаш имкони бўлмаганда, даромад қопланган харажатлар кўламига тенг миқдорда тан олинади.


17. Алмашув операцияси амалга оширилишининг бошланғич босқичида ушбу операциянинг келажакдаги натижаси баҳоланиши керак. Ташкилот томонидан алмашув операциясини амалга ошириш учун қилинган харажатларнинг қопланиши кутилаётган миқдори аниқланади ҳамда ушбу харажатларнинг қопланиши кутилаётган даражаси тан олинади. Алмашув операциясининг келажакдаги натижасини ишончли даражада баҳолаш имконияти мавжуд бўлмаганда даромад тан олинмайди.

Қилинган харажатларни қоплаш эҳтимоллиги бўлмаган тақдирда, улар зарар сифатида тан олинади.


18. Алмашув операциясидан олинадиган даромадларнинг тан олиниши:

а) хизмат кўрсатишдан (ишни бажаришда) олинадиган даромадларни тан олиш шартлари:

ташкилот сотиб олувчига товар эгалиги билан боғлиқ бўлган фойда ва таваккалчиликларни ўтказганда;

ташкилотда эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда;

даромад кўлами ишончли баҳоланганда;

ташкилотга операция билан боғлиқ иқтисодий фойда тушганда;

қилинган ёки қилиниши кутилаётган харажатлар ишончли баҳоланганда;

б) фоизлар, лицензия йиғимлари ва дивидендлар бўйича алмашув операцияларидан тушадиган даромадларнинг тан олиш шартлари:

дивидендлар ёки уларнинг эквивалентлари - акциядорлар ёки ташкилотнинг ушбу дивидендлар ёки уларнинг эквивалентларини олиш ҳуқуқига эгалиги аниқланганда;

фоизлар - активларнинг вақтга мутаносиб равишда ҳақиқий даромадлилиги аниқланганда;

роялти ва лицензион тўловлар - шартнома талаблари бажарилганда.


19. Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ таваккалчиликларни ўзида сақлаб қолганда, бундай операция сотиш операцияси ҳисобланмайди ва у билан боғлиқ даромад тан олинмайди. Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ хавфларни турли сабабларга кўра қуйидаги ҳолларда ўзида сақлаб қолиши мумкин:

даромаднинг тушиши сотилган товарларнинг харидор томонидан қайта сотилишидан тушган даромадга боғлиқ бўлганда;

олди-сотди шартномада кўрсатилган сабабга кўра харидор олди-сотди шартномасини бекор қилса ва ташкилотнинг фойда олиш эҳтимоллиги йўқ бўлса.



4-БОБ. ФОИЗЛАР, ЛИЦЕНЗИЯ ТЎЛОВЛАРИ

ВА ДИВИДЕНДЛАР БЎЙИЧА АЛМАШУВ

ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН ТУШАДИГАН

ДАРОМАДЛАР


20. Ташкилотларнинг активларидан бошқа шахслар томонидан фойдаланиши қуйидаги кўринишдаги даромадларни келтириб чиқаради:

фоизлар - ташкилотнинг пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти ҳисобланган воситалардан фойдаланганлик учун ёки ташкилотга тегишли бўлган пул маблағлардан фойдаланганлик учун;

роялти - ташкилотнинг номоддий активларидан фойдаланганлик учун (мисол учун, патентлар, савдо белгиси, муаллифлик ҳуқуқи ва дастурий таъминотлар);

ташкилот таъсисчи ҳисобланган юридик шахснинг фойдасини тақсимлашдан келиб чиққан бошқа даромадлар.


21. Ташкилотнинг активларидан фойдаланишдан бошқа шахсларга тушадиган фоиз, роялти, дивиденд ва бошқа даромадлар Стандартнинг 18-бандига асосан тан олиниши керак. Бунда ушбу даромадлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

операция билан боғлиқ иқтисодий фойда ташкилотга келиб тушиш эҳтимоллиги бўлганида;

даромад миқдорини ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлганда.


22. Инвестиция киритилмасдан ҳисобланган, бироқ ушбу инвестиция бўйича фоизлар тўланмаган ҳолларда, ундан олинган фоизлар икки давр (инвестиция киритилишидан олдин ва унинг киритилишидан кейинги давр) бўйича тақсимланади, бунда инвестиция киритилгандан кейин тушган фоизлар даромад сифатида тан олинади.


23. Даромад операциялар билан боғлиқ бўлган иқтисодий фойда ташкилотга келиб тушиши эҳтимоли бўлган ҳолатларда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш бўйича ноаниқлик мавжуд бўлганда, қайтарилмаган ёки олиш мумкин бўлмаган сумма харажат сифатида тан олинади.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


24. Ташкилот томонидан қуйидаги маълумотлар очиб берилиши лозим:

а) даромадларни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсатини, шу жумладан хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ операциянинг тугалланганлик даражасини аниқлаш учун қўлланган метод;

б) ҳисобот даврида тан олинган ҳар бир аҳамиятга эга даромадлар тоифасининг кўлами, шу жумладан:

хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш);

товарларни сотиш;

фоизлар;

роялти;

дивидендлар ёки уларнинг эквивалентидан келиб тушувчи даромадлар;

в) ҳар бир аҳамиятга эга даромад тоифасига киритилган товарлар ва хизматлар (ишлар) алмашувидан даромадлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 246-модда
















































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск