язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Транспорт вазирининг 07.03.2019 й. 2-сон "Дарё транспортини техник ишлатиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2019 й. 990-6-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2019 й.

N 990-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

07.03.2019 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Дарё транспортини техник ишлатиш қоидаларига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи томонидан 2000 йил 30 ноябрда 01/960-сон (рўйхат рақами 990, 2000 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 23-сон) билан тасдиқланган Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари 80-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Раматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 251-модда