ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 й. 242-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2019 й.

N 242



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига асосан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда уларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари улар ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимли асосда танқидий ва ҳар томонлама ҳуқуқий, молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органларининг иши пухта мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласинлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилиши ҳолатларига принципиал баҳо берсинлар, масъулиятсизлик, ишни яхши билмаслик ва интизомсизлик учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамаси аппарати котибиятлари мудирлари, таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари ўз ваколатига оид тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлашда ижро интизомига риоя қилиш орқали шахсий масъулиятга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларини сўзсиз бажариш чораларини кўрсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А.Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

242-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида" 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 18 апрелдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 23-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда) 1-илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 29 ноябрдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 92-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й.,  19-сон, 155-модда) 2-илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 574-модда) илованинг 13-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 17 июндаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 54-модда) илованинг 9-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 1-илованинг 17-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)" 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 66-модда) 1-илованинг 6-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)" 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 92-модда) 1-илованинг 10-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-342-сон Қонуни)" 2013 йил 7 декабрдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 88-модда) илованинг 4-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 22-модда) илованинг 7-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)" 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон қонунлари)" 2015 йил 9 сентябрдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 79-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сон Қонуни)" 2017 йил 14 февралдаги 79-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 11-модда) илованинг 3-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 146-модда) илованинг 15-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарори)" 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 182-модда) илованинг 10-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори)" 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 290-модда) 1-илованинг 4-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) 2-илованинг 2-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони)" 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 304-модда) илованинг 9-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори)" 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 305-модда) илованинг 1-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 15-модда) 1-илованинг 21-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 32-модда) 1-илованинг 6-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони)" 2018 йил 7 июндаги 429-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 142-модда) илованинг 1-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)" 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 203-модда) илованинг 5-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони)" 2018 йил 26 октябрдаги 875-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 269-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 март












































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск