ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 й. 231-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2019 й.

N 231



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ

ДАВЛАТ РЕЗИДЕНЦИЯЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва Молия-хўжалик департаменти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4053-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва Молия-хўжалик департаменти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4053-сон қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Давлат резиденцияси дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда - Бошқарма) давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилди;

Бошқарма Дирекциянинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Дирекцияга қарашли "Agro service" ДУК тугатилди.


2. Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

расмий тадбирларни халқаро стандартларга мувофиқ сифатли сервис хизмати кўрсатилган ҳолда юқори профессионал даражада ташкил қилиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзолари, шунингдек Бошқарма объектларида истиқомат қиладиган шахсларнинг яшаши ва уларга маиший хизматлар кўрсатилиши юқори даражада бўлишини таъминлаш.


3. 1-сонли соғломлаштириш-саломатликни тиклаш пансионати "Qorasuv Qarorgohi"га қайта номлансин.


4. Бошқарма тузилмасида юридик шахс мақомига эга қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилсин:

"Кўксарой" комплекси негизида "Ko`ksaroy qarorgohi";

"Қайнарсой" комплекси негизида "Qaynarsoy qarorgohi";

2-сонли соғломлаштириш-саломатликни тиклаш пансионати негизида "Do`rmon kompleksi".


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбарига зарурат бўлганда, белгиланган штатдаги умумий ходимлар сони доирасида Бошқарма тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Белгилансинки:

Бошқарма унинг таркибига кирувчи давлат муассасалари ва давлат унитар корхоналари муассиси ҳисобланади;

Бошқарма унинг таркибига кирувчи давлат муассасалари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг асосий тасарруф этувчиси ҳисобланади;

Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбарининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва Бошқарма таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари ва давлат муассасаларининг раҳбарлари Бошқарма бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаменти раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар;

Бошқарма ва унинг таркибига кирувчи давлат муассасаларининг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Бошқарма таркибига кирувчи, қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган давлат унитар корхоналарининг соф фойдаси, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

Бошқарманинг барча ходимлари учун Дирекция ходимларига амал қилган меҳнатга ҳақ тўлаш, шу жумладан ойлик устамалар тўлаш шартлари, шунингдек уларни тўлаш харажатларини молиялаштириш манбалари сақланиб қолади.


7. Бошқармага, истисно тариқасида, Бошқарма ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва моддий рағбатлантиришга доир тадбирларга Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси тасарруфида қолган маблағларнинг 50 фоизини сарфлашга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Бошқарма ва унинг таркибига кирувчи давлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси тартибини татбиқ этган ҳолда, улар таъминоти учун зарур маблағлар назарда тутилсин.


9. Бошқарма:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ойлик муддатда давлат-хусусий шериклик шартларида "Turkiston mehmonxonalar kompleksi" ДУК ва "Gostinitsa gorodskaya" ДУК меҳмонхона комплексларидан самарали фойдаланиш учун инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар киритсин;

бир ой муддатда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 67/5 манзилида жойлашган бинодан кейинчалик фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифларни киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда тугатилаётган "Agro service" ДУКга қарашли бўлган ер участкалари ва мол-мулкдан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин;

икки ой муддатда Бошқарма таркибидаги давлат муассасаларига бериладиган ер участкалари ва давлат мол-мулкининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк бўйича топшириш-қабул қилиш ишларини ташкиллаштирсин;

...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск