ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2019 й. 244-сон "Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2019 й.

N 244



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ХОРИЖДАН ИШЧИ КУЧИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарорининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш бўйича онлайн-майдонча ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олган чет эллик юқори малакали ва малакали мутахассислар даромадларидан тўланадиган солиқлар суммалари бўйича мунтазам камерал назорат олиб борсин;

жисмоний шахслар даромадларидан тўланадиган солиқ суммасининг тегишли тоифадаги мутахассислар учун белгиланган иш ҳақига (мукофотга) мувофиқ эмаслиги аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли текшириш зарурати ҳақида ёзма мурожаатлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун кулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг "а" кичик бандига мувофиқ бирор-бир рухсат бериш тартиб-таомилидан ўтмаган холда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келадиган чет эл фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олгач, уларга кириш визаларини бериш ҳамда узайтириш вазифаси юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Д.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 мартдаги

244-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида" 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 8-сон, 127-модда) 2-илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда) илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 5-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲГ, 2014 й., 11-сон, 126-модда) 5-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда) илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда) илованинг 4-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 март










































Время: 0.2170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск