Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2019 й. 244-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 мартдаги

244-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига хориждан

ишчи кучини жалб қилиш ва ундан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни бериш (узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомқуйидаги тоифадаги чет эл фуқароларига тадбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари, шу жумладан биринчи раҳбарларига (улар билан тегишли лавозимларга меҳнат шартномалари тузилган кундан бошлаб), уч ойгача бўлган муддатда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбобларига;

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахсларга.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юқори малакали мутахассис - рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро тан олинган 1000 олий таълим муассасалари рейтингига кирадиган олий таълим муассасасини битирган, талаб қилинган мутахассислик ёки дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олишни назарда тутади;


малакали мутахассис - олий маълумотга, талаб қилинган мутахассислик ёхуд дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 30 минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олишни назарда тутади;


иш берувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борадиган юридик шахс ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси, якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиганчет эллик жисмоний шахс, шу жумладан унинг қонуний вакили;


рухсатнома - иш берувчига Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


тасдиқнома - чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


ватандош - Ўзбекистонда туғилиб, хорижга чиқиб кетган ва хорижий давлат фуқароси бўлган, Ватанига маънавий ва маданий дахлдорлик туйғусини сақлаб қолган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан дўстона маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга интиладиган шахс, шунингдек, этник ва тил бўйича мансублигига кўра ҳамда маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ деб ҳисоблайдиган ва Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқани қўллаб-қувватлашни истайдиган хорижда яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс.


4. Иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш тақиқланади.

Юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни, шунингдек, Президент мактаблари, олий таълим муассасаларида ишлаш учун ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишда иш берувчининг рухсатнома олиши талаб этилмайди.


5. Рухсатнома иш берувчига унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун бир йил муддатга берилади. Бундаиш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва мутахассислиги (лавозимлари) унинг ишчи кучига бўлган амалдаги эҳтиёжига мос келиши керак.


6. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқнома олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.


7. Рухсатнома ва тасдиқнома бериш тартиб-таомилини амалга оширишда:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар беради;

б) ҳудудий меҳнат органлари тасдиқномалар бериш учун ўз хулосаларини Агентликка юборади.


8. Давлат хизматлари марказлари, Агентлик ҳамда ҳудудий меҳнат органлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) албатта қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси орқали амалга оширилади.


9. Агентлик иш берувчиларга рухсатномаларни ва чет эл фуқароларига тасдиқномаларни ушбу Низомга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича беради (узайтиради).


10. Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар олиш учун иш берувчиларнинг тақдим этилган ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича холис қарор қабул қилишни таъминлаш мақсадида Агентлик раҳбарининг буйруғи билан Агентлик ходимлари орасидан 7 кишидан кўп бўлмаган таркибда комиссия тузилади.

Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномаларни бериш (узайтириш) ёки беришни (узайтиришни) рад этиш тўғрисидаги қарор комиссия томонидан унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.



2-БОБ. РУХСАТНОМАЛАРНИ БЕРИШ

(УЗАЙТИРИШ) ТАРТИБИ


11. Иш берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади.

Электрон шаклда рухсатнома олиш учун иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) ёки хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш учун онлайн-майдончада (кейинги ўринларда онлайн-майдонча деб аталади) рўйхатдан ўтади.


12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими иш берувчи номидан, ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат этилганда эса иш берувчининг ўзи аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Аризага иш берувчи - жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари паспортининг нусхаси илова қилинади.

Иш берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


13. Иш берувчи аризани тўлдириб, унга зарур ҳужжатларни илова қилгач, ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП ва онлайн-майдонча иш берувчиларни рухсатнома олиш учун ЭРИ бўлиши шартлиги ҳақида олдиндан хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари иш берувчилар жойнинг ўзида ЭРИ олиши учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши шарт.


14. Ариза кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғарманинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

15. Иш берувчиларда ЭРИнинг йўқлиги ёки уни олишдан бош тортиш, аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш, шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун йиғимни тўламаслик аризани қабул қилишни рад этиш учун асослар ҳисобланади.

Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


16. Иш берувчи ўз аризаси кўриб чиқилаётган исталган босқичда уни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Ариза иш берувчи томонидан қайтариб олинса, ариза кўриб чиқилмайди. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


17. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат ичида аризани Агентликка юборади.

ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат этилганда ариза автоматик тарзда Агентликка юборилади.


18. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни давомида:

иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳиёжига мувофиқлигини ўрганади;

Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига ЯИДХП или онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш учун йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади.


19. Давлат хизматлари маркази қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин бир соат ичида ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.


20. Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш;

иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мос келмаслиги;

чет эл фуқаролари меҳнат шартномаси бўйича ишга белгиланган тартибда рухсатномалар ва тасдиқномалар олмай қабул қилинган ҳолатлар мавжуд бўлганда.

Рухсатнома беришни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


21. Иш берувчи рухсатнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин беш иш куни ичида рухсатнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида йиғим тўлайди.

Рухсатнома бериш учун йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммалари қуйидаги тартибда тасдиқланади:

50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи Агентлик банк ҳисобварағига ўтказилади.


22. Рухсатнома бериш тўғрисида хабарнома келгандан кейин беш иш куни ичида рухсатнома бериш учун йиғим тўланмаса, иш берувчи рухсатнома бериш учун умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


23. Агентлик рухсатнома бериш учун йиғим тўлангандан кейин бир иш куни ичида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.


24. Агентлик рухсатнома расмийлаштирилган кунда уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази рухсатнома келгандан кейин бир соат ичида рухсатномани унга ўз муҳрини қўйган ҳолда иш берувчига беради.


25. Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

иш берувчи рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса;

иш берувчи - юридик шахс тугатилса - тугатилган вақтдан бошлаб ёки қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда - қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, янги юзага келган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада янги ташкил этилаётган юридик шахсларда айнан биттаҳаракат ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат бўлганда, унинг қайта тузилиши, шунингдек, қўшилиши бундан мустасно;

тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахс - иш берувчи давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилса;

жисмоний шахс - иш берувчи вафот этса, белгиланган тартибда меҳнат лаёқати чекланса, меҳнатга лаёқатсиз деб топилса;

аниқланган қоидабузарликлар меҳнат органларининг иш берувчиларга берилган кўрсатмаларида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаса;

рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар иш берувчи томонидан суд белгилаган муддатда баратараф этилмаса;

Агентликнинг рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланган бўлса;

рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса.


26. Рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатнома олиш учун белгиланган тартибда узайтирилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун иш берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан йигирма иш куни олдин мурожаат қилади.



3-БОБ. ТАСДИҚНОМАЛАРНИ БЕРИШ

(УЗАЙТИРИШ) ТАРТИБИ


27. Иш берувчи тасдиқнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади.

Иш берувчи тасдиқномани электрон шаклда олиш учун ЯИДХП ёки онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.


28. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими иш берувчи номидан, ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат этилганда эса иш берувчининг ўзи аризани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Аризага электрон шаклдаги ҳужжатлар ушбу Низомга 5-иловада келтирилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ илова қилинади.

Иш берувчилардан мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


29. Маълумотлар расмийлаштирилиб, аризага киритилгач, шунингдек, зарур ҳужжатлар илова қилингандан сўнг иш берувчи аризани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП ва онлайн-майдонча иш берувчиларни тасдиқнома олиш учун ЭРИ бўлиши шартлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари иш берувчилар жойнинг ўзида ЭРИ олиши учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши шарт.


30. Ариза кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

31. Иш берувчиларда ЭРИнинг йўқлиги ёки уни олишдан бош тортиш, аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш, шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўламаслик аризани қабул қилишни рад этиш учун асослар ҳисобланади.

Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


32. Иш берувчи ўз аризаси кўриб чиқилаётган исталган босқичда уни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Ариза иш берувчи томонидан қайтариб олинса, ариза кўриб чиқилмайди. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


33. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат ичида уни Агентликка ҳамда тегишли ҳудудий меҳнат органига юборади.

ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат этилганда ариза автоматик тарзда Агентликка ҳамда тегишли ҳудудий меҳнат органига юборилади.


34. Ҳудудий меҳнат органи ариза келган кундан бошлаб беш иш куни ичида:

иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш иш жойлари учун маҳаллий ишчи кучи борлигини ҳисобга олиб, чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлигини ўрганади;

ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали Агентликка чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани электрон шаклда юборади.


35. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида:

иш берувчи томонидан жалб қилинаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади;

Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш учун йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади.


36. Давлат хизматлари маркази қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин бир соат ичида ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.


37. Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш;

тегишли ҳудудий меҳнат органининг чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосасининг мавжудлиги;

жалб қилинаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) ишчи кучига иш берувчининг эҳтиёжига мос келмаслиги;

жалб қилинаётган чет эл фуқаролари меҳнат шартномаси бўйича ишга белгиланган тартибда тасдиқномалар олмай қабул қилинган ҳолатлар мавжуд бўлганда.

Тасдиқнома беришни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


38. Иш берувчи тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин беш иш куни ичида тасдиқнома бериш учун қуйидаги миқдорларда йиғим тўлайди:

юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

малакали мутахассислар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

ватандошлар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

бошқа чет эл фуқаролари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида.

Тасдиқнома бериш учун йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Тасдиқнома бериш учун йиғимлар суммалари қуйидаги тартибда тасдиқланади:

50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи Агентликнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


39. Тасдиқнома бериш тўғрисида хабарнома келгандан кейин беш иш куни ичида тасдиқнома бериш учун йиғим тўланмаса, иш берувчи тасдиқнома бериш учун умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


40. Агентлик тасдиқнома бериш учун йиғим тўлангандан кейин бир иш куни ичида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқномани расмийлаштиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.


41. Агентлик тасдиқнома расмийлаштирилган кунда уни ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин бир соат ичида ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.


42. Тасдиқноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

чет эл фуқароси тасдиқноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилса;

чет эл фуқаролари иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини муддатидан олдин бекор қилса;

иш берувчи - юридик шахс тугатилса - тугатилган вақтдан бошлаб ёки қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда - қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, янги юзага келган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада янги ташкил этилаётган юридик шахсларда айнан битта ҳаракат ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат бўлганда, унинг қайта тузилиши, шунингдек, қўшилиши бундан мустасно;

тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахс - иш берувчи давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилса;

жисмоний шахс - иш берувчи вафот этса, белгиланган тартибда меҳнат лаёқати чекланса, меҳнатга лаёқатсиз деб топилса;

аниқланган қоидабузарликлар меҳнат органларининг чет эл фуқароларига берилган кўрсатмаларида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаса;

тасдиқноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар чет эл фуқаролари томонидан суд белгилаган муддатда баратараф этилмаса;

Агентликнинг тасдиқнома бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланган бўлса;

тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса.

Иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, юқори малакали ва малакали мутахассислар ўттиз иш куни давомида янги иш берувчини топишга ҳақли. Бу давр мобайнида уларга аввал берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади.


43. Тасдиқноманинг амал қилиш муддати уни олиш учун белгиланган тартибда узайтирилади.

Тасдиқноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун иш берувчи тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугашидан йигирма иш куни олдин мурожаат қилади.


44. Иш берувчиларга тасдиқномалар юқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун меҳнат шартномалари амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Бунда юқори малакали ва малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик бўйича ишлаш учун тасдиқнома олмай ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга.

Бошқа чет эл фуқаролари учун тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


45. Иш берувчилар чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинса, уч иш куни ичида Агентликка мажбурий тартибда ишдан бўшаш тўғрисидаги буйруқлар нусхасини тақдим этиши керак.



4-БОБ. РУХСАТНОМАЛАР ВА ТАСДИҚНОМАЛАР

ДУБЛИКАТЛАРИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


46. Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномаларни қайта расмийлаштириш қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда, рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар олиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади:

рухсатнома ва (ёки) тасдиқномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага рухсатнома ва (ёки) тасдиқномада кўрсатилган маълумотлар ўзгартирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади, бунда бошқа ҳужжат ва маълумотларни илова қилиш талаб этилмайди;

рухсатнома ва (ёки) тасдиқномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани Агентлик томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунини ташкил этади;

қайта расмийлаштирилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома бериш учун йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.

47. Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар дубликатлари қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда, рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар олиш учун белгиланган тартибда берилади:

рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш тўғрисидаги аризага бирор-бир ҳужжат ёки маълумотларни илова қилиш талаб этилмайди;

рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш тўғрисидаги аризани Агентлик томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунини ташкил этади;

рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш учун йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизини ташкил этади;

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

48. Қайта расмийлаштирилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқномани бериш, шунингдек, рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.


5-БОБ. МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОРИЖДАН

ИШЧИ КУЧИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА МЕҲНАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛАРИ


49. Меҳнат органлари ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида иш берувчиларнинг ушбу Низом талабларини бажариши юзасидан мониторинг олиб боради, шунингдек, тармоқ ва ҳудудий реал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасига жалб қилинадиган чет эл фуқаролари сонини таҳлил қилади.


50. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат меҳнат инспекцияси деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг инспекторлари томонидан қоидабузарликлар тўғрисида маълумотлар, шу жумладан Агентлик ахбороти, жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари мавжуд бўлганда текширилади.


51. Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари инспекторлари чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш қонунийлигини ва меҳнат қилиш шароитларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилади.


52. Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари инспекторлари назоратни ташкил этиш учун Агентлик томонидан иш берувчилар тўғрисида, шунингдек, Агентлик берадиган рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар борлиги ҳамда уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ҳақида тақдим этган маълумотларни тўплайди.


53. Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари инспекторлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларга мувофиқ:

иш берувчилар тақдим этилган рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар шартларига, шунингдек, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом талабларига риоя этишини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори талабларига чет эл фуқароларининг касб ва малакаси мос келишини текширади.


54. Текширувлар натижалари ҳақида Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига, кейинчалик эса Агентликка ахборот берилади.

Агентлик ходимлари жойларга чиққан ҳолда, иш берувчилар фаолиятини текширишга жалб қилиниши мумкин.


55. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда юқори малакали ва малакали мутахассислар даромадларидан тўланадиган солиқлар суммаларини ҳар чоракда текширади.

Текширув якунлари бўйича ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда таққослаш далолатномаси тузилади.


56. Иш берувчилар ва (ёки) чет эл фуқаролари тақдим этилган рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар шартларини, ушбу Низом талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузганлиги аниқланса, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида меҳнат органлари томонидан тегишли кўрсатмалар юборилади.

Кўрсатмаларда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш муддатлари, уларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақт кўрсатилиши керак.

Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар амал қилиши меҳнат органлари томонидан иш берувчилар ва (ёки) чет эл фуқароларига берилган кўрсатмаларда кўрсатилган муддатларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмаган ҳолларда тугатилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


57. Давлат хизматлари марказлари, Агентлик ҳамда ҳудудий меҳнат органлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида иш берувчилар ва чет эл фуқаролари тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


58. Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар олган иш берувчилар ва (ёки) чет эл фуқароларининг архив ишлари бир йил давомида сақланади. Бунда ушбу давр рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати тугаган вақтдан бошлаб ҳисобланади.


59. Иш берувчилар ва чет эл фуқаролари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


60. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини

жалб қилиш учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич





Иш берувчи


1. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.


1. Хоҳишга кўра




2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғи.м тўлайди.

2. Мурожаат қилганда

2-босқич



1. Давлат хизматлари маркази


Агентликка ариза юборади.


1. 1 соат давомида




2. ЯИДХП ёки онлайн-майдонча

2. Автоматик равишда




3-босқич





Агентлик


1. Иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади;


15 иш куни ичида (ариза тушган кундан)




2. Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат этилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш учун йигим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.

1 соат давомида


5-босқич

 

Иш берувчи

Ижобий хабарнома келгандан сўнг рухсатнома бериш учун йиғим тўлайди.

5 иш куни давомида

 

6-босқич

Агентлик

1. Рухсатнома бериш учун йиғим тўлангандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

1 иш куни давомида

2. Рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади.

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Иш берувчига рухсатномани ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.

1 соат давомида








Низомга

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти

ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

 

 

 

 

1-босқич




Иш берувчи

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.

 

1. Хоҳишга кўра

 

2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди.

2. Мурожаат қилганда

 

 

2-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

Агентлик ҳамда тегишли ҳудудий меҳнат органига ариза юборади

1. 1 соат давомида

2. ЯИДХП ёки онлайн-майдонча

2. Автоматик равишда

3-босқич

Ҳудудий меҳнат органи

1. Иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи борлигини ҳисобга олиб, чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлигини ўрганади.

5 кун давомида (ариза тушган кундан)

2. Агентликка ЯИДХП ёки онлайн майдонча орқали чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон шаклда хулоса юборади.

4-босқич





Агентлик

1. Иш берувчи томонидан жалб қилинаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мос келишини ўрганади.

15 иш кун давомида (ариза тушган кундан)

2. Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат этилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, тасдиқнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тасдиқнома бериш учун йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади.

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома келгандан кейин ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.

1 соат давомида





6-босқич

Иш берувчи

Ижобий хабарнома келгандан сўнг тасдиқнома бериш учун хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим тўлайди.

5 иш куни давомида

7-босқич

Агентлик

1. Тасдиқнома бериш учун йигим тўлангандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

1 иш куни давомида

2. Тасдиқномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади.

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Тасдиқномани унга ўз муҳрини қўйган ҳолда иш берувчига беради.

1 соат давомида






Низомга

2-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи

кучини жалб қилишга рухсатнома олиш учун

АРИЗА


I. Иш берувчи - жисмоний шахс тўғрисида ахборот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


I. Иш берувчи - юридик шахс тўғрисида ахборот:

 

1. Тўлиқ номи:


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. Асосий фаолият турлари:


4. Штат жадвалига кўра ходимлар умумий сони, шундан чет эллик ходимлар сони


5. СТИР:


6. МФО:


7. Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи:


8. Банк ҳисобрақами:


9. Хизмат кўрсатувчи банк номи:


10. Жойлашган жойи (почта манзилга), шу жумладан ишлаб чиқариш, филиал ва бошқалар манзиллари:


11. Телефон рақамлари, шу жумладан ташкилот раҳбарининг рақами:


12. Электрон почта манзили:


   


II. Сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва

мутахассисликлари тўғрисида ахборот:

1. Сўралаётган чет эл фуқароларининг чекланган сони:


2. Сўралаётган чет эл фуқароларининг мутахассислиги (лавозимлари):


Иш берувчининг

ЭРИ





Низомга

3-ИЛОВА



Намуна


   

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлиги

  

  

Agency for external labour migration under the Ministry of employment and labour relations of the Republic of Uzbekistan

        


Хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун

РУХСАТНОМА


LICENSE

-сон

20___ йил "___"_________


               

Иш берувчи

    

Employer

(юридик шахс учун: номи, манзили; жисмоний шахс учун: Ф.И.О, паспорт маълумотлари, уй манзили)

                 

Ташкилот раҳбари


Нead of organization


                  

Фуқаролиги


Паспорт рақами

Citisenship


Passport N


                 

Берилган муддтаи: ____________________ дан ____________________ гача

Date of issue                     (сана, ой, йил)                            (сана, ой, йил)

           

Жалб қилинадиган чет эл фуқароларининг чекланган сони

,

The maximum number of attracted foreigners



               

шундан куйидаги касблар бўйича:

by profession


    

Агентлик

ЭРИ






Низомга

4-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти

ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш учун

АРИЗА


I. Иш берувчи - жисмоний шахс тўғрисида ахборот:

1. Ф.И.О.:


2, Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


  

I. Иш берувчи - юридик шахс тўғрисида ахборот:

 

1. Тўлиқ номи:


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. Асосий фаолият турлари:


4, Штат жадвалига кўра ходимлар умумий сони, шундан чет эллик ходимлар


5. СТИР:


6. МФО:


7. Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи:


8. Банк ҳисобрақами:


9. Хизмат кўрсатувчи банк номи:


10. Жойлашган жойи (почта манзили), шу жумладан ишлаб чиқариш, филиал ва бошқалар манзиллари:


11. Телефон рақамлари, шу жумладан ташкилот раҳбарининг рақами:


12. Электрон почта манзили:


II. Жалб қилинадиган чет эл фуқаролари

тўғрисида ахборот:

1. Чет эл фуқаросининг Ф.И.О.:


2. Туғилган йили:


3. Фуқаролиги:


4. Паспорт серияси ва рақами:


5. Мақоми:


6. Меҳнат шартномаси амал қилиш муддати:



Иш берувчининг

ЭРИ





Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти

ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш учун аризага

илова қилинадиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Чет эл фуқаросининг ушбу Рўйхатга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича анкетаси;


2. Чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;


3. Кириш визасининг нусхаси *;


4. 3 х 4 см ҳажмли фотосурат;


5. Чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси;


6. Раҳбарнинг ушбу Рўйхатга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича мажбуриятлари;


7. Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;


8. Чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар **.


9. Иш берувчи ҳақида қисқача маълумотлар **.


10. Иш берувчи паспортининг нусхаси **.



*) Ҳужжат виза режими ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари бор бўлсагина тақдим этилади. Бунда кириш визаларининг фақат қуйидаги турларини қабул қилишга йўл қуйилади: "Е " меҳнат визаси, "В-1 " ва "В-2 " иш визаси, "S-3" хизмат визаси ёки ватандошлар учун назарда тутилган бошқа турпдаги визалар.


**) Ҳужжатлар юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассислар мақомини олиш зарурати бўлгандагина тақдим этилади.






Ҳужжатлар рўйхатига

1-ИЛОВА



Чет эл фуқаросининг

СЎРОВНОМАСИ

1. Ф.И.О. (паспорт бўйича):


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. Туғилган жойи ва Йили:


4. Фуқаролиги:


5. Жинси (эркак/аёл):


6. Маълумоти, мутахассислиги:


7. Билдирилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича иш тажрибаси:


8. Ох1фги иш жойи (ташкилот номи, лавозими):


9. Иш берувчи тўғрисида маълумотлар (ташкилот номи, фаолият тури):


10. Тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги:


11. Тахмин қилинган лавозим:


12. Ўзбекистон Республикасида аввал бўлганлиги ҳақида маълумот:


13. Виза рақами ва тури, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш

бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (бор бўлса):


14. Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили:


15. Телефон рақами:


16. Электрон почта манзили:

Иш берувчининг

ЭРИ





Ҳужжатлар рўйхатига

2-ИЛОВА



МАЖБУРИЯТ

Мен ,

иш берувчи

(ташкилот номи)


Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишиб чиқдим ва қуйидагиларни ўз зиммамга оламан:

а) визасининг муддати тугаган ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида 3 кундан ортиқ муддат давомида рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари учун тасдиқнома олиш учун ҳужжатлар тақдим этмаслик;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномага эга бўлмаган чет эл фуқароларини ишга олмаслик;

в) чет эл фуқароси номига бошқа иш юритувчига берилган тасдиқнома асосида чет эл фуқаросини ишга олмаслик, малакали ва юқори малакали мутахассислар ўриндошлик бўйича ишга қабул қилинадиган ҳоллар бундан мустасно;

г) Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бир ҳафта муддатда тасдиқнома муддати тугашидан олдин ишдан бўшатилган чет эл фуқаролари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш ва бундай тасдиқномаларни бекор қилиш учун ҳужжатлар тақдим этиш;

д) ваколатли органларга ёлғон ахборот тақдим этмаслик;

е) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этмаслик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бир ҳафта муддатда чет эл фуқаролари томонидан ҳуқуқбузарликлар бўлгани, уларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жавобгарлик тўғрисида хабардор қилиш;

ж) Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларда (ташкилот тўғрисида қисқа маълумотлар, аризалар, сўровномалар, паспорт маълумотлари ва ҳоказоларда) бўлган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бир ҳафта муддатда хабардор қилиш;

з) берилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса ёхуд ташкилот тугатилган бўлса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.

Мен, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва мазкур мажбурият бузилган тақдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилган рухсатноманинг (тасдиқнома) амал қилиши тугатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим.



Иш берувчининг

ЭРИ






Низомга

6-ИЛОВА



НАМУНА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик на меҳнат муносабатлари вазирлиги

ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлиги


Agency for external labour migration under the

Ministry of employment and labour relations of the Republic of Uzbekistan



МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН ТАСДИҚНОМА

CONFIRMATION FOR TНE EMPLOYMENT



Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ фуқаро

  

                                  

(фуқаролиги)

  

    

(фамилия, исми, отасининг исми)

  

      

(паспорт серияси, рақами)

  

қуйидагида ишлаш ҳуқуқи берилмоқда:

  

  

      

(юридик шахс учун - номи ва манзили, жисмоний шахс учун - ФНО, паспорт маълумотлари ва манзили)

   

____________________ дан _____________________ гача.


Чет эл фуқаросининг мақоми:

   

                  

қори малакали, малакали мутахассис, ватандош, ходим)

   

Тасдиқнома


сифатида кўрсатилган иш берувчида касбий фаолият учун ҳақиқийдир


(касби, лавозими)


Берилди _____________________________



Агентлик

ЭРИ






Низомга

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти

ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олган жисмоний

шахслар - чет эл фуқароларининг даромад солиғи

бўйича ҳисоб-китобларни биргаликда таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича ҳисоб-китобларни таққословчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахси

         

          

,

(Ф.И.О., телефон)


           

ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлигининг вакили

     

               

(Ф.И.О., телефон)

      

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олган жисмоний шахслар - чет эл фуқароларининг даромад солиғи бўйича 20__ йил "___" дан 20__ йил"___" гача бўлган давр учун 20___ йил "____"___________ ҳолатига кўра ҳисоб-китоблаши биргаликда таққослади.

      

Ушбу ҳужжат

варақда тузилди.

  

   

т/р

Чет-эл

фуқаролари

Ф.И.О

СТИР

/ID

Малака

қори

малакали,

/малакали)

Рухсатнома/

тасдиқнома олишда тақдим этилган иш

ҳақи тўғрисидаги маълумотлар


Солиқ органидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар

Фарқлар

("+"; "-")

Биргаликда

таққослаш

натижалари

1.










2.










3.










       

   

Ҳисоб-китобларни биргаликда таққослаш натижасида

қуйидаги фарқлар аниқланди:

   

    

Солиқ органининг ҳисоб-китобларни таққословчи мансабдор шахси



(имзо)


(Ф.И.О)


(санаси)

        

Агентлик вакили




(имзо)


(Ф.И.О.)


(санаси)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 март
























































Время: 0.1699
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск