ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2019 й. 251-сон "Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2019 й.

N 251




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА

(КАТТА)   ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ   ЖАМОАТ

ТАРТИБИНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ЁРДАМЧИЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг ижроси юзасидан ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ:

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари сақлаб қолинган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (кейинги ўринларда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари деб аталади) лавозимлари жорий этилганлиги ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юкланганлиги;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилганлиги;

профилактика инспекторларининг ёрдамчиларини ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Янги киритилаётган профилактика инспекторларининг ёрдамчилари лавозимларини сақлаш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.


3. Қуйидагилар:

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг лавозимлари янгидан жорий этилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимлари) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимларига (бўлинмалари, гуруҳлари) Ички ишлар вазирлиги бўйича тасдиқланган штат бирликлари доирасида штат бирликларини киритсин;

профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг хизмат фаолиятига оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқув базасида ҳар йили бир марта ҳафталик ўқув йиғинлари ташкил этилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, юкланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатган, ўзлари фаолият юритаётган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда намуна кўрсатган ва содир этилган жиноятлар сони нисбатан кам бўлган тақдирда, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ёки уларнинг ота-оналарига белгиланган тартибда ички туристик йўналишларга ҳамда саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлланмалар бериш амалиёти сақлаб қолинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2019 йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналари ажратсин ҳамда ушбу хоналарни моддий-техник жиҳозлар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 март












































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск