ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.2019 й. 251-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

251-сон қарорига

2-ИЛОВА



Профилактика (катта) инспекторларининг

жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг

квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан

касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириши

учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари деб аталади) квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Тавсияномалар мазкур Низомга 1-иловадаги схема бўйича эгаллаб турган лавозимида таълим муассасаларига қабул йилининг 1 май кунига қадар камида бир йил муддат фаолият кўрсатган профилактика инспекторлари ёрдамчиларига битта таълим муассасасига бир марта кириши учун бир йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


3. Профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар беришда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар аниқлаганлиги ва тегишли қонуний чоралар кўриш учун профилактика инспекторига ўз вақтида тақдим қилиб борганлиги;

бириктирилган ҳудудида аниқланган, фош этилган жиноятлар, ушланган тергов ёки суддан яшириниб юрган шахслар сони;

"Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари ва "Жамоатчилик назорати масканлари" фаолиятини самарали ташкил этганлиги натижасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинганлиги;

ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган шахслар, шу жумладан вояга етмаганлар ҳамда ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда фаол иштирок этганлиги;

ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида профилактик тарғибот тадбирларини ўтказганлиги;

бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилганлиги натижасида жиноятлар даражаси пасайганлиги.


4. Тавсияномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади ва ушбу тавсияномалар бланклари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАВСИЯНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг таълим муассасаларига ўқишга киришига имтиёз берадиган тавсияномаларни олиш масаласини кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартдан 1 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг таклифлари қуйидаги ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) тақдим этилади:

лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

фуқаролик паспорти нусхаси;

умумий ўрта, ўрта махсус ва олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусҳалари;

маълумотнома-объективкаси;

бевосита раҳбарининг фикрномаси;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

бириктирилган ҳудудда жиноятчилик холати тўғрисида таҳлилий маълумотлар.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг профилактика инспекторлари ёрдамчиларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тўғрисидаги таклифлари Бош бошқарма томонидан ҳар йили 1 майга қадар кўриб чиқилади.


7. Таклифларни кўриб чиқиш якуни бўйича Бош бошқарма бошлиғи ҳузурида йиғилиш баённомаси тузилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.


8. Бош бошқарма томонидан профилактика инспекторлари ёрдамчиларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилган тавсияномалар таълим муассасаларига ҳар йили 5 майга қадар юборилади.


9. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ўрнатилган тартибда дастлабки ва касбий танловда иштирок этади ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган квоталарга мувофиқ қабул қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Бош бошқарманинг тавсиянома бериш билан боғлиқ бўлган фаолияти юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.


11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий

тайёргарлик факультетига ўқишга кириши

учун тавсияномалар бериш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъект

Бажариш механизми

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиқлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) таклифлар ҳамда тегишли ҳужжатларни юбориш.

Ҳар йили

15 мартдан 1 апрелгача

2-босқич

Бош бошқарма

1. Киритилган таклифларни ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.


2. Таклифларни кўриб чиқиш якуни бўйича йиғилиш баённомасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили

1 майгача

3-босқич

Бош бошқарма

Профилактика инспекторлари ёрдамчиларига берилган тавсияномаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасалари, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига юбориш.

Ҳар йили

5 майгача

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасалари, шу жумладан касбий тайёргарлик факультети

Тавсиянома берилган профилактика инспекторлари ёрдамчиларини ўрнатилган тартибда дастлабки ва касбий танловдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган квоталарга мувофиқ ўқишга қабул қилиш.

Ҳар йили

5 июлгача





Низомга

2-ИЛОВА



Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ


TAVSIYANOMA   N 000000


TAVSIYANOMA  N000000




(Vazirlik (bosh boshqarma, boshqarma), tuman (shahar)

(Vazirlik (bosh boshqarma, boshqarma), tuman (shahar) ichki ishlar organi nomi)




ichki ishlar organi nomi)

-profilaktika (katta) inspektorining jamoat tartibini saqlash bo'yicha yordamchisi

-profilaktika (katta) inspektorining jamoat tartibini saqlash bo'yicha


yordamchisi


(familiyasi, ismi, otasining ismi)


-ga berildi.


Ushbu tavsiyanoma egasi


(familiyasi, ismi, otasining ismi)


(familiyasi, ismi, otasining ismi)



ga

-ga berildi.

(passport seriyasi, raqami)


Tavsiyanoma O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi boshlig'ining 20__-yil "____" ___dagi ____ - sonli bayoniga asosan berildi.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-dekabrdagi PQ-4075-son qaroriga muvofiq ichki ishlar organlarining oliy ta'lim muassasalariga, shu jumladan, kasbiy tayyorgarlik fakultetiga kvota asosida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

M. O'.

Tavsiyanoma O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi boshlig'ining 20__-yil "___" ___dagi ____ -sonli bayoniga asosan berildi.

(Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi boshlig'ining imzosi,

familiyasi, ismi, otasining ismi)


20___-yil "__" __________

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e'tiboran bir yil muddat davomida kuchga ega bo'ladi.


M. O'.


(Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi boshlig'ining

familiyasi, ismi, otasining ismi)


20___-yil "___" __________


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 март





















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск