ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 272-сон "Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 272




ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ТЕХНИК КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини аниқлаш юзасидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини ялпи хатловдан ўтказилишини уч ой муддатда таъминласин;

б) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 июнга қадар шакллантирсин;

белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июлга қадар амалиётга жорий қилсин;

в) Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиладиган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида:

мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби мажбурийлиги ва муҳимлигини;

утилизация ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиб сотиш учун ҳисобдан чиқарилаётган фойдаланилмаётган автомототранспорт воситаларининг эгалари, уларни ўз вақтида мажбурий техник кўрикдан ўтказишга тақдим этмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмасликлари кенг ёритилишини таъминласинлар;

г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель











































Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск