ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 272-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

272-сон қарорига

ИЛОВА



Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган

автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш,

уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга

яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация

қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт

воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди ва мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Низом юридик шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш учун татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.



2-БОБ. МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИККА

ТАҚДИМ ЭТИЛМАГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


3. ДЙҲХХ органлари томонидан ўтказиладиган мажбурий техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ҳисобот йилида мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари рўйхати ҳисобот йилининг 10 ноябригача электрон ва босма шаклларда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тузилади.

Бундай автомототраспорт воситаларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ҳудудий органи деб аталади) томонидан туман (шаҳар) бўйича тузилади.


4. ДЙҲХХ ҳудудий органи раҳбари томонидан ҳисобот йилининг 20 ноябрига қадар мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ билдиришномалар юборилади.

Билдиришномада қуйидагилар кўрсатилади:

белгиланган муддатда техник кўрикка тақдим этилмаган автомототраспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;

автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишнинг мажбурийлиги ва муҳимлиги;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори;

техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари;

автомототранспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой тўғрисидаги маълумотлар.


5. Ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхати ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакллантирилади.

Мазкур рўйхат ДЙҲХХ ҳудудий органининг тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим (бўлинма)ларидаги маълумотлар (эгалик қилувчи шахсга ва автомототранспортга доир маълумотлар, рўйхат манзили) билан таққосланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.



3-БОБ. МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИККА

ТАҚДИМ ЭТИЛМАГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШ,

ФОЙДАЛАНИШГА ЯРОҚСИЗ, УТИЛИЗАЦИЯГА

ТОПШИРИЛАДИГАН ЁКИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

МАҚСАДИДА ҚИСМЛАРГА БЎЛИНАДИГАН

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


6. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхати нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ҳудудийлиги бўйича ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)ларига юборилади.


7. Ички ишлар органларининг туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)лари томонидан ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхатига асосан:

рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ички ишлар органлари таянч пунктлари бўйича рўйхатлари ишлаб чиқилади;

ҳудудида рўйхатда турган ва охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказилишини таъминлайди.

Инвентаризация жараёни ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғининг буйруғи асосида ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Инвентаризация жараёнига, заруратдан келиб чиққан ҳолда, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлари, шунингдек, шу ҳудуд фуқаролар йиғинлари фаоллари (вакиллари) ва ҳудудий нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.


8. Инвентаризация жараёнида:

автомототранспорт воситасининг эгаси мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ билдиришномадаги маълумотлар билан таништирилади, зарур ҳолатларда, профилактик тушунтириш ишлари ўтказилади;

автомототранспорт воситаси эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили)нинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаси (техник паспорти)нинг амалда мавжудлиги, бутлиги, техник ҳолати ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўздан кечирилади;

кўздан кечирилаётган автомототранспорт воситаси билан боғлиқ йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланса, ушбу ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилади;

автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаса, унинг қаерда ва қандай асосга кўра фойдаланилаётганлиги ёки сақланаётганлиги, мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлигининг сабаблари аниқланади.

Ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади.

Далолатномада кўздан кечирилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолати тўлиқ акс эттирилади.

Автомототранспорт воситасининг ҳолати юзасидан тузилган далолатнома гуруҳ аъзолари, автомототранспорт воситасининг эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили) ва холислар томонидан имзоланади.

Далолатнома ҳар бир автомототранспорт воситаси учун алоҳида тузилади.


9. Инвентаризация натижалари бўйича тузилган далолатномаларнинг нусхалари ДЙҲХХ органининг автомототранспорт воситаси ҳисобда турган тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим (бўлинма)ларига ва ДЙҲХХ ҳудудий органига юборилади, бир нусхаси автомототранспорт воситасининг эгасига берилади.


10. Инвентаризация натижасидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситасининг эгасига:

келгусида автомототранспорт воситасидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш;

давлат рақами белгиси ва (ёки) автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги аниқланганда, янги давлат рақами белгиси ва (ёки) рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси олиш;

автомототранспорт воситаси белгиланган тартибда келгусида фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланганда, бир ой муддатда уни таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтириб мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома юборилади.


11. Инвентаризация натижаси ёки ўз хоҳишига кўра мулкдор ўзига тегишли автомототранспорт воситасини қисмларга бўлинган ҳолда сотиш ёки утилизацияга топшириш учун ДЙҲХХ органларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, шунингдек, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги натижасида тақдим этилмаган ёки яроқсиз ҳолда тақдим этилганда ҳам автомототранспорт воситаси 1 иш кунида ҳисобдан чиқарилади.


12. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган автомототранспорт воситаларининг эгалари хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида автомототранспорт воситалари ДЙҲХХ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этмаган тақдирда, автомототранспорт воситаси ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 3 иш кунида автомототранспорт воситасининг эгасига ёзма тартибда хабардор қилиниб, қабул қилинган қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Тегишлилигидан қатъи назар, қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этилиши тақиқланган ёки хатлаб қўйилган барча автомототранспорт воситалари бундан мустасно.

ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига кўра мажбурий ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом талаблари асосида қайта ҳисобга қўйилиши мумкин. Бунда автомототранспорт воситасини эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрлаш ва йиғиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан бериладиган рухсат асосида амалга оширилади.


13. ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғининг қарорига кўра ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситаларининг алоҳида рўйхати юритилади.


14. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган, мулкдорнинг хоҳишига кўра утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш жараёнида мулкдор ўзига тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жаримага тортилмайди.

Бунда мулкдор йўқолган давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси топилган тақдирда уларни ҳудудий ДЙҲХХга топшириш ҳамда улардан ноқонуний фойдаланганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилади.

Автомототранспорт воситасининг эгасига белгиланган тартибда автомототранспорт воситасининг фойдаланишга яроқли бўлган қисмлари ва рақамли агрегатларини реализация қилиш учун ёки ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.


15. Автомототранспорт воситаларининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги ҳолатлари бўйича ДЙҲХХ органлари томонидан уларни қидириш ҳаракатлари амалга оширилади.


16. Автомототранспорт воситаларини утилизацияга қабул қилиш "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тартиб асосида "Ўзметкомбинат" АЖнинг ҳудудий корхоналари ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган

автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш,

уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга

яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация

қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт

воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби бўйича

СХЕМА

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

ИИВ-ИИББ-ИИБ туман (шаҳар)

ИИБнинг ЙҲХ бўлими

(бўлинмаси, гуруҳи)

Мажбурий техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ҳисобот йилида мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари рўйхатини электрон ва босма шаклларда тузиш.

Ҳисобот йилининг

10 ноябригача

2-босқич

туман (шаҳар) ИИБнинг ЙҲХ бўлими (бўлинмаси, гуруҳи

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига билдиришномалар юбориш.

Ҳисобот йилининг

20 ноябригача

3-босқич

ИИВ-ИИББ-ИИБ туман (шаҳар) ИИБ ЙҲХ бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)

Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхатини шакллантириш.

Ҳисобот йилининг

1 декабригача

4-босқич

ИИВ-ИИББ-ИИБ ЙҲХ бошқармалари

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхати нусхаларини ҳудудийлиги бўйича ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)ларига юбориш.

5-босқич

Ички ишлар органлари туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)лари

Ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғининг буйруғи асосида ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда гуруҳлар ташкил этиш.

10 кунда

6-босқич

ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат гуруҳлар

Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларини эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказиш.

Ҳисобот йилининг

31 декабридан кейинги йилнинг

1 февралигача

7-босқич

туман (шаҳар) ИИБнинг ЙҲХ бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)

Инвентаризация натижаси ёки ўз хоҳишига кўра мулкдор ўзига тегишли автомототранспорт воситасини қисмларга бўлинган ҳолда сотиш ёки утилизацияга топшириш учун ДЙҲХХ органларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган тақдирда, автомото-транспорт воситаси ҳисобдан чиқарилади.

1 иш кунида

8-босқич

туман (шаҳар) ИИБнинг ЙҲХ бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)

Фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган автомототранспорт воситаларининг эгалари хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддатда автомототранспорт воситаларини ДЙҲХХ органларига мажбурий техник кўрикка тақдим этмаган тақдирда, автомоторанспорт воситасини мажбурий тарзда ҳисобдан чиқариш ҳақида автомототранспорт воситасининг эгаси, у бўлмаган тақдирда вориси ёки яқин қариндоши ёзма тартибда хабардор қилинади.

3 иш кунида

9-босқич

туман (шаҳар) ИИБнинг ЙҲХ бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)

Белгиланган тартибда фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланган автомототранспорт воситаларининг эгалари хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида автомототранспорт воситаларини ДЙҲХХ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этмаган тақдирда, автомототранспорт воситаси ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига асосан мажбурий тарзда ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда автомото-транспорт воситасининг эгасига ёзма тартибда хабардор қилиниб, қабул қилинган қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

3 иш кунида





Низомга

2-ИЛОВА



___________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йилда

мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган,

бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган

автомототранспорт воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.

Рўйхат манзили

Русуми

Тури

Давлат рақами белгиси

Ишлаб чиқарилган йили

Кузов

N

Двигатель

N

Шасси

N

Мажбурий техник

кўрикка тақдим

этилиши белгиланган

вақт





















____________ тумани (шаҳри) ИИБ

ЙҲХБ бошлиғи






(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил "_____"___________






Низомга

3-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаси мажбурий техник

кўрикка тақдим этилмаганлиги юзасидан

БИЛДИРИШНОМА


Сизга тегишли бўлган "_______" русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситаси _____ йил ҳисобидан мажбурий техник кўрикка белгиланган муддатда тақдим этилмади.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (17-модда) мувофиқ йўл ҳаракатида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш, транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш, йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш мақсадида ўтказилади.

Сизга тегишли бўлган "_______" русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган йиғим миқдори _______ сўм.

Ушбу транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун уни қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда кўрикка тақдим этишингиз сўралади:

мазкур транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.

Транспорт воситасини техник кўрикка ______ куни қуйидаги манзилга тақдим этишингиз сўралади _________________ ________________________

Агар транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаса ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз сўралади:

паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар  шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари  тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар  ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар  Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);

ушбу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

агар транспорт воситаси газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган бўлса:

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси.

ТХС ва Субъектнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси  шундай маълумотнома бўлганда.

____________ тумани (шаҳри) ИИБ

ЙҲХБ(Г) бошлиғи (катта инспектори)






(имзо)

(Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



ЙҲХБ бошлиғи


(ИИВ, ИИББ, ИИБ)




унвони, Ф.И.О.



(имзо, муҳр)


20___ йил "_____"___________

_________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йиллар

давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган

автомототранспорт воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.

Рўйхат

манзили

Русуми

Тури

Давлат рақами белгиси

Ишлаб чиқарилган йили

Кузов

N

Двигатель

N

Шасси

N

Охирги марта

мажбурий техник

кўрикка тақдим

этилган йили





















"ТУЗДИ"

"МАЪЛУМОТЛАР ТЕКШИРИЛДИ"


ЙҲХБ бошлиғи*


ЙҲХБ РОИЎБ бошлиғи

(туман-шаҳар ИИБ)


(ИИВ-ИИББ-ИИБ)




унвони, Ф.И.О.

унвони, Ф.И.О.



(имзо)

(имзо)

20___ йил "_____"___________

20___ йил "_____" ___________

*) Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича мазкур рўйхат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техника назорати бўлими томонидан тузилади  ва унинг бошлиғи томонидан имзоланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка

тақдим этилмаган автомототранспорт воситасини

эгасининг турар жой манзили бўйича ўтказилган

инвентаризация натижалари

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси: 20___ йил "____" ________

Биз,



(ички ишлар органи таянч пункти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича (катта) инспектори,

    

фуқаролар йиғини вакили,  ҳолислар ёки бошқа мансабдор шахасларнинг Ф.И.О.)

томонидан инвентаризациядан ўтказилди.

1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели __________________________


6. Шасси (рама) рақами _______________

2. Тури __________________________


7. Двигатель рақами __________________

3. Ранги _________________________


8. Кузовнинг рақами __________________

4. Ишлаб чиқарилган йили ________

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами) __________________________

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси


10. Транспорт воситасининг тегишлилиги


         

(юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.)

11. Турган жойи (яшаш жойи)


12. Қуйидаги камчиликлар аниқланди


            

13. Инвентаризация натижалари бўйича тавсиялар


        

(Мажбурий техник кўрикка тақдим этиш, ҳисобдан чиқариш, утилизацияга топшириш ёки қисмларини реализацияга қаратиш)

Далолатнома тузувчилар:


ИИБ








(туман, шаҳар)


(ИИО ТП номи)


(лавозими)


(имзоси)


(Ф.И.О.)


фуқаролар йиғини






(Ф.Й. номи)


(лавозими)


(имзоси)


(Ф.И.О.)

Холис:

   


      



(яшаш манзили)


(имзоси)


(Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим:

Автомототраспорт воситаси эгаси







(имзоси)


(Ф.И.О.)

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель











































Время: 0.1501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск