Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2019 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2019 й.

N 252



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) марказий аппаратида 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларида (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар деб аталади) 70 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан таъминланадиган Республика стоматология поликлиникасини ва Республика марказий маслаҳат-диагностика поликлиникасини давлат унитар корхоналари этиб қайта ташкил этиш;

"DOTS" марказининг вазифалари, функциялари ва мажбуриятларини Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига берган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

Агентлик фаолиятини ташкил этиш қайта ташкил этилган Республика стоматология поликлиникаси, Республика марказий маслаҳат-диагностика поликлиникаси, шунингдек, тугатилаётган "DOTS" марказини молиялаштиришга ажратилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади;

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига , 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан Агентлик тасарруфига белгиланган тартибда ўтказилсин:

6-иловага мувофиқ тиббий-ижтимоий муассасалар, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


6. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази тузилмасидаги Уруш ва меҳнат фахрийларини санаторияда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлими унинг функцияларини ва 4 та штат бирлигини Агентликка берган ҳолда тугатилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда:

Агентликнинг марказий аппарати учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Автобазаси учун назарда тутилган автотранспорт воситалари лимитлари доирасида 2 та бириктирилган енгил автотранспорт ажратсин;

Агентлик марказий аппаратини зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган, Агентликка юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришни таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;

бир ой муддатда ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;

ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларини тегишли равишда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида зарур шароитлар яратиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни, уларнинг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда текин жойлаштиришни таъминласин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Агентлик марказий аппаратига транспорт коммуникациялари қулай, шунингдек, хизмат кўрсатиладиган контингент - кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, зарур шароитларга эга бўлган бино ажратиш тўғрисида таклиф киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосли ҳисоб-китоблар бўйича моддий-техник базани шакллантириш учун зарурий жиҳозлар, мебель, офис ва компьютер жиҳозлари, ташкилий техника ва ахборот-коммуникация технологиялари харид қилиш, шунингдек, бинони таъмирлаш учун Агентликка маблағлар ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликнинг буюртманомаси бўйича уни белгиланган тартибда тегишли алоқа турлари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги





























































































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари



Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази



Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари








































Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари



Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари



Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати








































Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар











Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази


























































Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари




























































































Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари




































































  





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар

агентлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ





























Агентлик директори

































































Директор ўринбосари


Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўлим

3



Инвестицияларни жалб этиш ва ташқи алоқалар бўйича бош мутахассис









































Тиббий-ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими

4


Кадрлар бўйича бош мутахассис



Ахборот-коммуникация технологиялари шуъбаси

1









































Тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими

3


Юрисконсульт



Фуқаролар мурожаати билан ишлаш ва ижро интизоми шуъбаси

2









































Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини санаторийда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлими

2


Канцелярия

1



Матбуот хизмати

1









































Тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва моддий-техник таъминлаш бўлими

2










Хўжалик бўлими

1




































Бошқарув ходимлари сони - 25 нафар.


Изоҳ: техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Бўлим бошлиғи































































Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича бош мутахассис



Тиббий-ижтимоий реабилитация, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш бўйича бош мутахассис





























Ташкилий-ҳуқуқий гуруҳ



Бош ҳисобчи







Бошқарув ходимлари сони - 5 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 70 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Шуъба мудири































































Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар бўйича инспектор

1-2



Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизматлар бўйича инспектор

1









































Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар

1-62





































Бошқарув ходимлари сони - 1 нафар.

Инспектор ходимларининг сони - 2-3 нафар (вилоят бошқарувидаги шаҳарлар ва Тошкент шаҳрининг 10 та туманида - 3 нафардан, қолган туман ва шаҳарларда - 2 нафардан).

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 195 нафар.

Инспектор ходимларининг сони - 412 нафар.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар сони - 2003 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 мартдаги

252-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар

агентлиги тасарруфига ўтказилаётган муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Муассасалар номи


Муассаслар

сони


Муассасаларнинг жойлашган жойи


1.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун "Саховат" интернат-уйлари


6

Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари


2.

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати


1

Тошкент шаҳри


3.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун "Мурувват" интернат-уйлари


20

Қорақалпоғистон Республикаси (2), Андижон (2), Бухоро (2), Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё (2), Сирдарё (2), Тошкент, Фарғона (2), Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри


4.

Ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат-уйлари


6

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри (2)


5.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар


3

Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри


6.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари


5

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари

7.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази


1

Тошкент шаҳри

8.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари


10

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари


9.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси


1

Тошкент шаҳри


10.

Бош тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари


14

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри


11.

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази


1

Тошкент шаҳри


Муассасаларнинг жами сони:


70


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 241-модда





































Время: 0.2123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск