ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2019 й. ПФ-5696-сон "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.03.2019 й.

N ПФ-5696



ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Республикада наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасидаги эпизоотик осойишталик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси) этиб қайта ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари сифатида белгилансин:

ветеринария ва чорвачилик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш;

чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижалари ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш;

соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси таркибидаги қуйидаги муассасалар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси таркибига ўтказилишига розилик берилсин:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг қошидаги академик лицей;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.


3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, чорвачиликни барча тармоқларини ва наслчиликни ривожлантириш учун масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, унинг тизими ва ҳудудий ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Илмий тадқиқот ишлари, қўмита тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ходимларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб:

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 75 фоизи;

чорвачилик фермер хўжаликларига сотиладиган уруғлар, сунъий уруғлантириш хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

8. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

чорва моллари бош сони 100 шартли ва ундан ортиқ бўлган чорвачилик ҳамда паррандалар сони 100 минг бош ва ундан юқори бўлган паррандачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассисларнинг фаолият юритиши жорий этилади;

қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлар (бўрдоқичилик хўжаликлари бундан мустасно) ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган селекция режасига асосан мазкур ҳудуд учун бириктирилган зотдаги наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;

туман ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режасини тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 март


"Халқ сўзи", 2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 238-модда







































Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск