ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 262-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

262-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва

юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган

маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш

ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағлар (кейинги ўринларда жалб этилган маблағлар деб аталади) - фуқаролар йиғинининг қарорига асосан ихтиёрийлик асосида жисмоний ва юридик шахслардан (шартнома асосида) йиғиб олинган пул маблағлари;


ҳомийлик хайриялари - ҳомийлик мақсадларига йўналтириладиган мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари.


3. Жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари шаклидаги ёрдамни қонун ҳужжатларига мувофиқ ихтиёрий ва беғараз амалга оширадилар.

"Ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қонунга зид бўлган ҳар қандай фаолиятни ҳомийлик воситасида қўллаб-қувватлаш тақиқланади.


4. Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАЛБ ЭТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ВА ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

фуқаролар йиғинининг мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал этишга доир тадбирларни амалга ошириш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорига асосан жалб этиладиган маблағлар;

ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

фуқаролар йиғинлари ва юридик шахслар ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга асосан тегишли ҳудудда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлаш ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдамлар.


6. Фуқаролар йиғинлари томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларида белгиланган тартибда жамланади.



3-БОБ. ЖАЛБ ЭТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ВА

ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


7. Фуқаролар йиғинлари томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида ушбу маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар жалб этиш ва улардан фойдаланиш фуқаролар йиғинлари ва юридик шахслар ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


8. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини бошқариш ҳамда тақсимлаш фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.


9. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари, агар бошқа мақсадларга қаратилган бўлмаса ёки хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қуйидаги мақсадларга сарфланади:

а) кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагича йўналтирилади:

уй ва квартираларни таъмирлаш;

қаттиқ ёқилғи (кўмир ва ўтин) маҳсулотлари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;

соғлиғини тиклаш;

коммунал хизматлар ҳақини тўлаш;

никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиш;

б) маҳаллада табиий, техноген ва экологик хусусиятли талофат кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш;

в) маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

г) ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.



4-БОБ. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


10. Фуқаролар йиғини томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш, шунингдек, ундан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини раиси томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек, ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларда маълумотларнинг тўғрилигини мунтазам назорат қилади.

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма сўровлари бўйича, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текширади.


12. Фуқаролар йиғини раиси жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Фуқаролар йиғини раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланиши ва бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, шунингдек, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавоб беради.


14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва

юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик

хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш,

улардан фойдаланиш ва назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъект

Тадбирлар

Муддат

I. Жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва

ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш

1-босқич

Фуқаролар

йиғини

1. Фуқаролар йиғинининг мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш бўйича фуқаролар йиғини қарорини қабул қилади.

Фуқаролар йиғини қарорига асосан ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар жалб этади, ҳомийлик хайрияларини қабул қилади.


2. Жисмоний ва юридик шахслар билан аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳомийлик хайриялари бўйича шартнома тузади.


3. Тегишли ҳудудда муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлаш бўйича ихтиёрий беғараз ёрдамлар кўрсатиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома тузади.


4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларида жамлайди.


5. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини ҳисобини юритади.

 

заруратга қараб

қарор қабул

қилинганидан сўнг

заруратга қараб

Фуқаролар йиғини раиси,

Жисмоний ва юридик

шахслар


заруратга қараб



Фуқаролар йиғини

кенгаши

маблағлар ва ҳомийлик

хайриялари келиб

тушганидан сўнг

II. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш

2-босқич

Фуқаролар йиғини

раиси

1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг қарорини қабул қилади.


2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан белгиланган мақсадларда фойдаланади.

3. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини бошқариш ҳамда тақсимлашни амалга оширади.


4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари, агар бошқа мақсадларга қаратилган бўлмаса ёки хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қуйидаги:

кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

маҳаллада табиий, техноген ва экологик хусусиятли талофат кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга;

маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишга;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига сарфлашни амалга оширади.

заруратга кўра

қарор қабул

қилинганидан сўнг

қарор қабул

қилинганидан сўнг








қарор қабул

қилинганидан сўнг














III. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан

фойдаланишни назорат қилиш

3-босқич

 

 

Фуқаролар йиғини

раиси

1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари мақсадли ишлатилиши тўғрисида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот бериб боради.


2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фуқаролар йиғини раиси томонидан мақсадли фойдаланилишини ҳамда тайёрланган ҳисобот ва маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади.


3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма сўровлари бўйича, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текширади

ҳар чоракда

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси





мунтазам



ёзма сўровга асосан




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель









































Время: 0.2447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск