ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2019 й. 258-сон "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2019 й.

N 258




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ

ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3775-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг таълим соҳаси учун рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчидан, ўқув жараёнини такомиллаштириш, жумладан, Институтда педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш, янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари бўйича зарур ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабаларнинг вилоят ҳудудидаги тегишли таълим муассасаларида амалиёт ўташларини ташкил этиш, уларни қишлоқ ҳудудлардаги таълим муассасаларига жалб этиш;

иккинчидан, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш, жумладан, ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, талаба-ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружларидан ҳимоялаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим талабаларга кўмаклашиш, талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш;

учинчидан, илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш, бунда давлат илмий дастурлари доирасидаги лойиҳалар ва халқаро грантлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар томонидан юқори илмий-услубий, амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттирилишини фаоллаштириш, илмий иш билан шуғулланиш учун илмий-педагог ходимлар, докторантлар ва ёш изланувчиларга зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш;

тўртинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларига стажировка ўташ ва малака оширишга юбориш, профессор-ўқитувчиларнинг мустақил малака оширишлари учун етарли шарт-шароит яратиш;

бешинчидан, Институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.


2. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжлари ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли дастурларига мувофиқ Институтда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида Институт учун мақсадли таянч докторантура ва докторантура бўйича қабул квоталарини ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура, стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Чирчиқ шаҳар, Ломоносов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежи ҳамда Чирчиқ шаҳар, Бобур кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар тегишлича Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 мартдаги

258-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика

институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

N

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Муддат


Молиялаштириш

манбаси


Масъул

ижрочилар


I. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг янги авлодини яратиш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳлар тузиш.


2019 йил

апрель


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент давлат педагогика университети


2. Ишчи гуруҳлар томонидан илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини асосий кадрлар истеъмолчилари билан келишиш.


3. Тасдиқланган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини босқичма-босқич ўқув жараёнига татбиқ этиш.


2019/2020

ўқув йилидан

2.

Янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари бўйича ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, уларнинг электрон варианти), махсус даврий нашрлар яратиш.


Янги таълим йўналишлари бўйича фанлар рўйхатини тузиш ва рўйхат асосида зарурий маҳаллий ва хорижий адабиётлар ҳамда даврий нашрларни харид қилиш ҳамда тегишли муддатларда таржима қилиш орқали янги ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмалар, ахборот материалларини яратиш.


2019/2020

ўқув йилидан


Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


3.

Тошкент вилояти мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида кадрларга бўлган эҳтиёжлар асосида уларда Институтнинг битирувчи курс талабаларини амалиёт ўташларини йўлга қўйиш.

1. Тошкент вилояти мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2019 йил

май


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

2. Битирувчи курс талабаларини амалиёт ўтайдиган таълим муассасалари кесимида тақсимлаш.


2019 йил

июль


3. Талабаларнинг талаб даражасида амалиёт ўташларини назорат қилиб бориш.

амалиёт ўташ

даврида


4.

Қишлоқ ҳудудлардаги таълим муассасаларига Институт битирувчиларини жалб этиш ва уларнинг доимий ишлаши учун қулай шароитлар яратиш.


1. Битирувчи ёш мутахассисларни битирув олди амалиётларини кадрлар буюртмачилари талаблари асосида иш жойларини белгилаган ҳолда тақсимлаш.


2. Ишга юборилган ҳудудда ёш мутахассисларни уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда ойлик иш ҳақларига устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш.


доимий

-

Тошкент вилояти ҳокимлиги, туманлар ҳокимликлари,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


5.

Битирувчи кадрларни бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт расмий веб-сайтида электрон мониторинг блогини яратиш.


1. Институт расмий веб-сайтида битирувчиларнинг бандлик мониторинги блогини яратиш.


2. Йиллар кесимида битирувчиларнинг бандлиги бўйича базасини Институт расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш.


2019 йил

августдан,

доимий


-

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси


6.

Таянч олий таълим муассасаси электрон платформаси базасига Институтда ишлаб чиқилган ўқув, услубий, илмий адабиётларни, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни мунтазам жойлаштириб бориш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратиладиган ўқув адабиётлари, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни нашр режасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

апрель


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

2. Институтда яратилган ўқув адабиётлар, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни таянч олий таълим муассасаси электрон платформаси базасига мунтазам жойлаштириб бориш.


доимий

7.

Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларининг тегишли магистратура мутахассисликларига мақсадли қабул квоталарини ажратиш.

1. Институтда мутахассисликлар кесимида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш.


2019 йил

апрель



-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


2. Аниқланган эҳтиёжлар асосида магистратура мутахасисликларига мақсадли қабул квоталарига таклифларни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

май

II. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

8.

Институтнинг 2019-2021 йилларда ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Институтда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга оид тарғибот ишларини олиб бориш, талаба-ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружларидан ҳимоялаш, нодавлат нотижоат ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим талабаларга кўмаклашиш, талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш масалаларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

апрель


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор ташкилот ва идоралар,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


2. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.


белгиланган

муддатларда


9.

"Бўш вақтим - билим ва спорт билан бирга" мавзуси доирасида спорт мусобақалари ва ўйинларини ўтказиш.

1. Талабалар орасидан "Гимнастика спорт мусобақалари", "Алпомиш-Барчиной" спорт ўйинларига муносибларини саралаб олиш.


2019 йил

апрель


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

2. "Гимнастика спорт мусобақалари"ни ўтказиш.

2019 йил

апрель


3. "Алпомиш-Барчиной" спорт ўйинларини ўтказиш.


2019 йил

май


III. ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

Давлат илмий дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловида Интитутнинг фаол иштирокини таъминлаш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасидаги амалий ва  инновацион грант лойиҳалари танловида Институт профессор-ўқитувчилари иштирокини таъминлаш.

2. Тадқиқот натижалари асосида дарслик, ўқув ўқлланма ва монографиялар чоп этишни жадаллаштириш.


2019-2021

йиллар

Маҳаллий ва хорижий грантлар ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

11.

Профессор-ўқитувчилари томонидан юқори илмий-услубий, амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттирилишини фаоллаштириш.

1. Юқори импакт факторлик журналларда профессор-ўқитувчиларни яккамуаллифда ҳамда хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда мақолалар ёзиш ва нашр эттириш бўйича қисқа муддатли ўқув семинарларни ташкил этиш.


2019-2021

йиллар

Халқаро таълим грантлари, хорижий грантлар ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


2. Юқори импакт фактор журналларда чоп этган мақолалар муаллифларини, илмий фаолиятида эришган ютуқлари учун моддий рағбатлантириш орқали монографиялар ва мақолалар улушини ошириш.


ўқув йили

якунида


12.

Илмий иш билан шуғулланиш учун илмий-педагог ходимлар, докторантлар ва ёш изланувчиларга зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш.


1. Етакчи олимлар иштирокида иқтидорли талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар учун мақсадли курслар ва семинарлар ташкил этиш.


2019-2021

йиллар


Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими маблағлари ҳисобидан

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


2. Давлат дастурлари ва халқаро лойиҳалар ҳисобидан иқтидорли магистрлар ва докторантларни хорижнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларига ўқишга, тажриба ўрганиш учун стажировкага ҳамда илмий анжуманларга хизмат сафарига юбориш.


2019-2021

йиллар

3. Институтда илмий тадқиқот олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот натижалари ва яратилган инновацион технологияларини вилоятдаги кадрлар буюртмачилари ташкилотларида амалиётга татбиқ қилиш.


2019-2021

йиллар

IV. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

13.

Профессор-ўқитувчиларнинг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш чораларини кўриш.

1. Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларига стажировка ўташ ва малака оширишга юбориш.


2019-2021

йиллар


Халқаро таълим грантлари, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

2. Хорижий давлатларнинг педагог ходимларини жалб қилган ҳолда замонавий технологиялар асосида чет тилларини ўқитишни йўлга қўйиш.


2019 йил

апрель


3. Институтда хорижий давлатларнинг етакчи профессор-ўқитувчи ва мутахассис ходимларининг вебинар, онлайн маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, ҳамкорликда конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказиш.


2019 йил

май

4. Институт профессор-ўқитувчиларининг мустақил малака оширишлари учун етарли шарт-шароит яратиш.


2019-2021

йиллар


V. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

14.

Институт ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.

1. Институт ўқув бинолари, талабалар турар жойини университет асосий бино тармоғига оптик толали тармоқ орқали боғлаш ва коммутацион қурилмалар билан таъминлаш.


2. Институтнинг барча биноларига қўшимча Wi-Fi қурилмаларини ўрнатиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Wi-Fi зоналарини ташкил қилиш.


3. Интернет тармоғи тезлигини 20 мб/сек дан 50 мб/сек гача ва Tas-IX интернет тармоғини 50 мб/сек дан 100 мб/сек гача ошириш.


2019-2020

йилларда,

босқичма-

босқич


Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


15.

Институт расмий веб-сайтини (ўзбек, рус, инглиз тилларида) талаб даражасида қайта ишлаб чиқиш ва маълумотлар билан бойитиш

1. Институтнинг расмий веб-сайтини тасдиқланган талаблар асосида қайта ишлаб чиқиш.


2. Барча маълумотларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш.


3. Институтнинг расмий веб-сайтидаги электрон почта хизматидан доимий тарзда фойдаланиш.


2019 йил

апрель


Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 март


































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск