Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2019 й. 260-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2019 й.

N 260



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи бир ҳафта муддатда Бошқарма бошлиғи, Бошқарма бўлимлари мудирлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқлаш учун киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи Ё.Ж. Мақсудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 мартдаги

260-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик

фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг

бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил

21 апрелдаги 228-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 1-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-иловада:


а) номланишидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади";


в) 6-бандда:

"а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ijro etuvchi" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқади ва Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига тасдиқлаш учун киритади;

Капитал ва жорий таъмирлашнинг амалдаги ва йиллик режасини, шунингдек, ушбу ишларни молиявий таъминлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси тасдиқлаган режага мувофиқ асосий фондлар жорий ва капитал таъмирланишини таъминлайди;

Ҳукумат уйи биносини зарур мебель, турли товарлар, ускуналар ва материаллар билан жиҳозлаш учун эҳтиёжни аниқлайди, бунинг учун зарур талабномалар тайёрлайди ҳамда уларни келишади, шунингдек, Хўжалик фаолияти бошқармасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади;

меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва фуқаро мудофаасига, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари, қоидалар ва гигиена нормативларига риоя этилишининг назоратини таъминлайди;

ишдаги камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил қилади;

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга доир таклифлар киритади";


д) 18-бандга "ёки Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг хизматлари (бўлимлари) раҳбарларидан бири" сўзлари қўшилсин;


4. 3-иловада:


а) номланишидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Хўжалик ҳисобидаги ошхона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади";


в) 3-бандаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

"а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Ijro etuvchi" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Нojalik" сўзи "Хojalik" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти Хўжалик фаолият бошқармаси томонидан тафтишдан ўтказилади";


е) 40-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


5. 4-иловада:


а) номланишидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Автохўжалик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади";


в) 6-бандда:

"а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ijro etuvchi" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Давлат муассасаси" сўзлари "ДМ" қисқартма сўз билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 10-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "аҳолига ва ташкилотларга пулли хизматлар кўрсатиш имкониятларини излайди" сўзлари "пулли хизматлар кўрсатади" сўзлари билан алмаштирилсин";

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига хизмат автомобилларни бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;

автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш, харид қилиш, тақсимлаш ва ҳисобдан чиқаришни таъминлайди";


е) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Автохўжалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади";


6. 5-иловада:


а) номланишидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг босмахонаси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Босмахона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади";


в) 6-бандда:

"а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ijro etuvchi" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 16-банднинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Босмахонанинг етакчи муҳандис-технологи ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда, Босмахона директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


д) 40-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан" сўзлари "тартибда" сўзи билан алмаштирилсин;


7. 6-иловада:


а) номланишидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи" давлат муассасаси (кейинги ўринларда "Семурғ" БСО деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади";


в) 3-бандаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

"а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "Ijro etuvchi" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи" давлат муассасаси";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. "Семурғ" БСО унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Хўжалик фаолияти бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бевосита "Семурғ" БСОга буюртманомалари бўйича Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, уларнинг фарзандларини ёз даврида дам олишини ташкил этади;

соғломлаштириш-тарбия ишларини амалга ошириш, "Семурғ" БСО ходимларининг ўз вазифаларини бажариши учун тегишли шароитлар яратилишини таъминлайди;

мавсумдан ташқари вақтларда Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, аҳолининг дам олишини ташкил этиш, ташкилотлар ходимлари учун турли тадбирлар ўтказиш бўйича қўшимча хизматларни пулли асосда кўрсатади;

ёз мавсумида бинолар ва иншоотлар, коммуникациялар, технологик ускуналардан тегишли равишда фойдаланилишини ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиради, мавсумга тайёргарлик бўйича бошқа ишларни амалга оширади;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни кўрсатади ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади";


е) рус тили матнида 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Управляющим" сўзи "начальником Управления" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. "Семурғ" БСО қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 март

























































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск