ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 263-сон "Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 263




МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида маданият марказлари фаолиятини, жумладан, маданият марказларини янги қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ҳамда 2019-2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, мукаммал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳни шакллантирсин ва қатъий назоратни таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

манзилли рўйхатга киритилган туман (шаҳар) маданият марказларини янгидан қуриш ишлари маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан амалга оширилади;

2023 йилда ва ундан кейинги йилларда манзилли рўйхатга киритилмаган туман (шаҳар) маданият марказларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича баҳолаш тартибига асосан ўтказилган ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади;

маданият марказларини жиҳозлаш ишлари, уларда ташкил этилган тўгараклар, ижодий жамоалар ва тегишли мутахассислар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, манзилли рўйхатда белгиланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг талабномасига асосан пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун янгидан қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уларнинг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


6. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

а) маданият марказлари биноларини:

янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;

мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадли равишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказлашган харажатлар сметаcида назарда тутиладиган маблағлар;

б) мукаммал таъмирланадиган маданият марказларини жиҳозлаш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

в) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларива грантлари;

г) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

д) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда маданият марказлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари учун зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси давлат муассасаси маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига асосан 2013-2018 йилларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бошланиб, якунига етказилмаган маданият марказларини 2019 йил 1 августга қадар таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини тўлиқ якунига етказсинлар;

зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда маданият марказларига янги бино қуриш учун белгиланган тартибда тегишли ер майдонлари ажратсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чоралар кўрсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилаётган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.


11. Самарасиз фаолият юритаётганлиги сабабли 2019 йил 1 апрелдан эътиборан фаолияти тугатиладиган маданият марказларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар манзилли рўйхатга асосан ташкил этиладиган маданият марказларининг уларни жорий сақлаш билан боғлиқ харажатларига йўналтирилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чоралар кўрсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

263-сон қарорига

ИЛОВА



Самарасиз фаолият юритаётганлиги сабабли

2019 йил 1 апрелдан эътиборан фаолияти

тугатиладиган маданият марказларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Маданият маркази номи


Туман (шаҳар) номи


Маданият маркази

жойлашган бино


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1.

"Кенгаш" маданият маркази

Андижон шаҳри

Ўз биносига эга эмас (7-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


2.

"Боғишамол" маданият маркази

Андижон шаҳри

Ўз биносига эга эмас ("Боғишамол" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


3.

"Гулобод" маданият маркази

Андижон туман

Ўз биносига эга эмас ("Найман" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


4.

"Асака" (шаҳар) маданият маркази

Асака тумани

Ўз биносига эга эмас (И.Бухорий кўчасида жойлашган мактаб биносида фаолият олиб боради)


5.

"Қоратепа" маданият маркази

Асака тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қоратепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


6.

"Қўрғонча" маданият маркази

Балиқчи тумани

Ўз биносига эга эмас("Қўрғонча" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


7.

"Булоқбоши" маданият маркази

Булоқбоши тумани

Ўз биносига эга эмас (М.Исмоилий МФЙ биносида фаолият олиб боради)


8.

М.Жалолов номидаги маданият маркази

Бўз тумани

Ўз биносига эга эмас (19-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


9.

"Янгийўл" маданият маркази

Шаҳрихон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Янгийўл" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


10.

"Наргиз" маданият маркази

Хўжаобод тумани

Ўз биносига эга эмас ("Хўжаобод" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


11.

"Ифтихор" маданият маркази

Қўрғонтепа тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ифтихор" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


12.

"Назармахрам" маданият маркази

Шаҳрихон тумани

Ўз биносига эга эмас (Назармахрам кўчаси, 6-уйда жойлашган МФЙ биносида фаолият олиб боради)


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

13.

"Шодлик" маданият маркази

Наманган шаҳри

Ўз биносига эга эмас ("Шодлик" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


14.

"Ёртепа" маданият маркази

Тўрақўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ёртепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


15.

"Ахча" маданият маркази

Чуст тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ахча" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


16.

"Ровут" маданият маркази

Янгиқўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ровут" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


17.

"Бирлашган" маданият маркази

Янгиқўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Бирлашган" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

18.

3-сон "Сўғдиёна" маданият маркази

Самарқанд шаҳри

Ўз биносига эга эмас ("Сўғдиёна" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


19.

4-сон "Амир Темур" маданият маркази

Самарқанд шаҳри

Ўз биносига эга эмас (3-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


20.

2-сон "Тошкент" маданият маркази

Каттақўрғон шаҳри

Ўз биносига эга эмас (25-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


21.

4-сон "Эски Жомбой" маданият маркази

Жомбой тумани

Ўз биносига эга эмас ("Эски Жомбой" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


22.

6-сон "Ҳақиқат" маданият маркази

Иштихон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ҳақиқат" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


23.

2-сон "Пайшанба" маданият маркази

Каттақўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Пайшанба" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


24.

6-сон "Каттаминг" маданият маркази

Каттақўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Катта-минг" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


25.

3-сон "Исломшоир" маданият маркази

Нарпай тумани

Ўз биносига эга эмас ("Нарпай" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


26.

5-сон "Хўжакарзон" маданият маркази

Нарпай тумани

Ўз биносига эга эмас ("Хўжакарзон" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


27.

3-сон "Нурбулоқ" маданият маркази

Нуробод тумани

Ўз биносига эга эмас ("Нурбулоқ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


28.

6-сон "Кўктепа" маданият маркази

Пайариқ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Кўктепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


29.

3-сон "Сулув" маданият маркази

Пахтачи тумани

Ўз биносига эга эмас (1-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


30.

4-сон "Бодой" маданият маркази

Пахтачи тумани

Ўз биносига эга эмас ("Бодой" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


31.

5-сон "Олмазор" маданият маркази

Тайлоқ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Яланғоя" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


32.

2-сон "Қинғир" маданият маркази

Ургут тумани

Ўз биносига эга эмас (18-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


33.

6-сон "Мўминобод" маданият маркази

Ургут тумани

Ўз биносига эга эмас ("Мўминобод" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


34.

8-сон "Қоратепа" маданият маркази

Ургут тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қоратепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

35.

"Таллимарон" маданият маркази

Ангор тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қоратепа" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


36.

"Зартепа" маданият маркази

Ангор тумани

Ўз биносига эга эмас ("Зартепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


37.

"Тортувли" маданият маркази

Денов тумани

Ўз биносига эга эмас ("Тортувли" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


38.

Т.Шобиров маданият маркази

Жарқўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас (12-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


39.

"Сурхон" маданият маркази

Жарқўрғон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Сурхон" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


40.

"Ёшғайрат" маданият маркази

Шўрчи тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ёшғайрат" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


41.

"Пахтакор 2" маданият маркази

Қизириқ тумани

Ўз биносига эга эмас (тумандаги 13-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


42.

"Қизириқ" маданият маркази

Қизириқ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қизириқ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

43.

ққовоқ" маданият маркази

Қибрай тумани

Ўз биносига эга эмас ("Оққовоқ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


44.

"Ачамайли" маданият маркази

Бўка тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ачамайли" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


45.

"Чиғатой" маданият маркази

Бўка тумани

Ўз биносига эга эмас (биноси авария ҳолатида бўлганлиги сабабли 2018 йилда белгиланган тартибда бузилган)


46.

"Хўжақўрғон" маданият маркази

Бўка тумани

Ўз биносига эга эмас ("Хўжақўрғон" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


47.

"Қумовул" маданият маркази

Ўрта Чирчиқ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Кўктепа" ҚФЙ маънавият ва маърифат маркази биносида фаолият олиб боради)


48.

"Заркент" маданият маркази

Паркент тумани

Ўз биносига эга эмас (24-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


49.

"Сарюз" маданият маркази

Бекобод тумани

Ўз биносига эга эмас ("Сарюз" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


50.

"Маданият" маданият маркази

Бекобод тумани

Ўз биносига эга эмас ("Маданият" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


51.

"Туркистон" маданият маркази

Зангиота тумани

Ўз биносига эга эмас ("Иттифоқ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

52.

"Шолдрама" маданият маркази

Марғилон шаҳри

Ўз биносига эга эмас (17-сон мактаб биносида фаолият олиб боради)


53.

"Сўфон" маданият маркази

Қувасой шаҳри

Ўз биносига эга эмас ("Сўфон" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


54.

"Қашқар" маданият маркази

Бешарик тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қашқар" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


55.

"Янги қишлоқ" маданият маркази

Бешарик тумани

Ўз биносига эга эмас ("Янги Қишлоқ" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


56.

"Файзиобод" маданият маркази

Олтиариқ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Файзиобод" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


57.

"Обишир" маданият маркази

Сўх тумани

Ўз биносига эга эмас ("Обишир" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


58.

"Султонобод" маданият маркази

Қува тумани

Ўз биносига эга эмас ("Иттифоқ" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


59.

"Ямбарак" маданият маркази

Фарғона тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ямбарак" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

60.

"Батош" маданият маркази

Ғузор тумани

Ўз биносига эга эмас ("Ғузор" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


61.

"Гулшан" маданият маркази

Ғузор тумани

Ўз биносига эга эмас ("Жарариқ" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


62.

"Пўлати" маданият маркази

Косон тумани

Ўз биносига эга эмас ("Пўлати" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


63.

"Қоратепа" маданият маркази

Қамаши тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қоратепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


64.

"Қорабоғ" маданият маркази

Қамаши тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қорабоғ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


65.

"Қамай" маданият маркази

Қамаши тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қамай"ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


66.

"Чим" маданият маркази

Қамаши тумани

Ўз биносига эга эмас ("Кўктепа" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


67.

"Дам" маданият маркази

Чироқчи тумани

Ўз биносига эга эмас ("Дам" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


68.

"Чияли" маданият маркази

Чироқчи тумани

Ўз биносига эга эмас ("Чияли" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


69.

"Қаторбоғ" маданият маркази

Китоб тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қаторбоғ" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


70.

"Бектемир" маданият маркази

Китоб тумани

Ўз биносига эга эмас ("Бектемир" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


71.

"Қайнарбулоқ" маданият маркази

Китоб тумани

Ўз биносига эга эмас ("Йўлдош шаҳарча" МФЙ биносида фаолият олиб боради)


72.

"Паландара" маданият маркази

Китоб тумани

Ўз биносига эга эмас ("Паландара" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


73.

"Қовчин" маданият маркази

Қарши тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қовчин" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


74.

"Маърифат гулшани" маданият маркази

Яккабоғ тумани

Ўз биносига эга эмас ("Қатағон" ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель






























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск