Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2004 й. 244-сон "Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2004 й.

N 244




БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЁДГОРЛИК

МАЖМУАСИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ислом оламининг беназир намояндаси Баҳоуддин Нақшбанднинг жаҳон тафаккур хазинасига ва муқаддас динимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб, унинг меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, эзгулик, маънавий комилликка чорловчи ғояларини ватандошларимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига сингдириш ҳамда буюк алломалар ёдгорлик мажмуаларини асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятида мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Қайд этилсинки, ушбу Марказ таркибига Абдухолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуаси ҳам киритилади.

Марказ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш, белгиланган вазифаларнинг самарали ижросини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган Бошқарув кенгаши таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:

- ноёб меъморий иншоот ҳисобланган Баҳоуддин Нақшбанд ва Абдухолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуаларини талаб даражасида сақлаш, асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмаларини ривожлантириш;

- ушбу муқаддас қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу ерга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;

- Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг устоз-шогирдларининг илмий-назарий мероси, ибратли ҳаётини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг асарларида тарғиб этилган инсонпарварлик, ҳалоллик, поклик, маънавий баркамоллик каби азалий қадриятларни халқимизга етказиш;

- диний-маърифий ишларни ташкил этишда, айниқса ёшларни меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда уларнинг ҳаётбахш ўгитларидан самарали фойдаланишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда Марказ Низомини тасдиқлаш, уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш тавсия этилсин.


4. Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бухоро вилоят бўлимида очиладиган ҳисоб рақами Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва хорижий фуқароларнинг хайрия маблағлари учун очиқ экани қайд этилсин.

Мазкур маблағлар Марказ фаолиятини ташкил этиш ва доимий такомиллаштириб бориш, ёдгорлик мажмуаларини талаб даражасида сақлаш, асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмаларини ривожлантириш учун йўналтирилиши кўзда тутилсин.


5. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Баҳоуддин Нақшбанд ва Абдухолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуаларини асраб-авайлаш, жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда Марказга тегишли ёрдам кўрсатсинлар.


6. Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасига зиёратларини ташкил этиш бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилишда Марказга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлигига республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг устоз-шогирдлари маънавий меросининг аҳамияти ва моҳиятини очиб бериш, бу улуғ зотларнинг ҳаётини ўрганиш, номларини улуғлаш, эзгу ўгитларини тарғиб қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишларни янада кенгроқ ёритиб бориш тавсия этилсин.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси З. Ҳуснидинов ва Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов





Вазирлар Махкамасининг

2004 йил 27 майдаги

244-сон қарорига

ИЛОВА


Баҳоуддин Нақшбанд ёлгорлик мажмуаси

маркази Бошқарув кенгашининг

ТАРКИБИ

1.

Бобоев Суҳроб

- Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази Бошқарув кенгашининг раиси


2.

Раззоқов Ғафур

- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили, раис ўринбосари


3.

Нўмонов Муҳиддин

- "Мир Араб" мадрасаси мудири, маънавий ва диний масалалар бўйича маслаҳатчи


4.

Лавозим бўйича

- Республика Маънавият тарғибот марказининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари, Бошқарув кенгаши котиби

Кенгаш аъзолари:

5.

Иброҳимов Қодир

- Абдуҳолиқ Ғиждувоний жоме масжиди имом-хатиби


6.

Раҳмонов Бобожон

- Баҳоуддин Нақшбанд жоме масжиди имом-хатиби


7.

Авезов Отабек

- "Файзиобод" жоме масжиди имом-хатиби


8.

Салимов Садриддин

- Тасаввуфшунос, ёзувчи


9.

Порсоев Бахтиёр

- Бухоро вилояти маданий-тарихий обидаларни сақлаш инспекцияси катта мутахассиси


10.

Остонов Нусрат

- "Абдуҳолиқ Ғиждувоний" маҳалласи фуқаролар йиғини раиси


11.

Рўзиев Иброҳим

- "Убачули" маҳалласи фуқаролар йиғини раиси


12.

Баротов Собир

- "Нуроний" жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими раиси


13.

Очилов Камол

- Бухоро вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси раиси


14.

Қосимов Хайриддин

- Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи


15.

Раззоқов Ўктам

- Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу, лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 21-сон, 252-модда.


































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск