ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 264-сон "Маданият марказлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 264




МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Маданият маркази тўғрисида намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш чораларини кўрсин;

маданият марказлари фаолияти самарадорлигини аниқ баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида онлайн электрон дастурий таъминот базасини ишлаб чиқсин ва унинг 2020 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Белгилансинки, ушбу қарор 2019 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

264-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 66-модда) 1-илова 47-бандининг "б" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель
















































Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск