Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 08.05.2004 й. 10/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.05.2004 й. 1204-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.05.2004 й.

N 1204-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.05.2004 й.

N 10/7

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган

номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчаларни

тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 5 июндан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 январда 1204-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                        Ф. Муллажонов





Марказий банк Бошқарувининг

2004 йил 8 майдаги

10/7-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия

этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари

қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга

4-СОН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тижорат банклари Бошқаруви раислари, уларнинг ўринбосарлари, бошбухгалтерлари, вилоят ва туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар бу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:

олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;

амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий ахволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилар (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);

ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш олиб бориш ва виждонан иш юритмасликни намоён қилган шахслар;

ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.

Алоҳида ҳолларда, тижорат банки Бошқаруви тавсияси асосида банкларнинг туман филиаллари бош бухгалтерлари лавозимларига иқтисодий ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодларни маълумоти бўйича Комиссия қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари лавозимларига олий маълумотга эга бўлган ҳамда иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган номзодлар тавсия этилиши мумкин.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган ва тижорат банклари Бошқаруви раислари лавозимлари бундан мустасно) эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви тақдимномаси асосида Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, буни тасдиқловчи буйруқ нусхаси 3 иш куни муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг 1-иловада кўрсатилган ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари кўриб чиқиш учун 15 кун муддатда Комиссияга тақдим этилиши лозим.".


3. 20-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари тавсия этилган лавозимига мувофиқ деб топилган санадан бошлаб 10 кун муддат давомида лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани мазкур тижорат банкининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига тақдим этилиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 21-сон, 256-модда.






























Время: 0.1505
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск