ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2019 й. 257-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 мартдаги

257-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг

иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим

олишини моддий ва маънавий жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш ҳамда муносиб рағбатлантириш, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган ўқувчиларнинг узлуксиз таълим олишига кўмаклашиш, ушбу тоифадаги ёшларнинг тўғри касб танлаши ва келажакда ҳаётини тўғри қурилишига ёрдамлашиш ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг мақсади ҳисобланади.


3. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёзма тавсияси асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг узлуксиз таълим олишини рағбатлантиришда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилади:

ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;

ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини рағбатлантиришни манзилли тарзда амалга ошириш йўли билан шу мақсадларга ажратилган маблағлар, шунингдек бошқа воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.


6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ёзма тавсия - ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига бериладиган ёзма тавсия;


ижтимоий мезонлар - ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини танлаш ва рағбатлантиришнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун тавсия этилганларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитларининг асосий кўрсаткичлари;


иқтидорли болалар - муайян фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ўз истеъдодини намоён эта олган, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган, аъло ўқиши билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўла оладиган ўн саккиз ёшгача бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари;


ижтимоий эҳтиёжманд оила - кам таъминланган, шу жумладан ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар, ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахси бор оилалар, ногиронлиги бўлган боласи (болалари) бўлган оилалар, 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар), болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар), ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар.


2-БОБ. ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИНГ

ИҚТИДОРЛИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ

ОЛИШИНИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


7. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳар бир ўқувчининг оилавий шароити, иқтидори ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарзда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш схемаси бўйича амалга оширилади.


8. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари томонидан қўлга киритилган ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлигини тасдиқловчи дипломлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

ўқувчи ва унинг оила аъзоларининг паспорти ва/ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;

ўқувчининг оила аъзолари биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

ўқувчининг оиласи боқувчисини йўқотганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).


9. Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши томонидан рағбатлантириладиган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини аниқлашда қуйидаги ижтимоий мезонларга эътибор қаратилади:

а) ўқувчининг кўп болали оиладан эканлиги;

б) ўқувчининг оиласида биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлигини бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

в) ўқувчининг ёлғиз она (ота) томонидан икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлар тарбиялаётган оиладан эканлиги;

г) ўқувчининг фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ютуқлари, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлиги, аъло баҳоларга ўқиши.


10. Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашларига тақдим этилади.


11. Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари томонидан ҳар йили 30 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ҳамда ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли қарорни қабул қилади.


12. Ҳар ўқув йили бошидан бошлаб ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш уларни ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш йўли билан амалга оширилади.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИНГ

ИҚТИДОРЛИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ

ОЛИШИНИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАРАЁНИДА ИШТИРОК

ЭТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ВА УЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


13. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жараёнида иштирок этувчи ташкилотлар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган схемага асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

а) Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши:

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи:

ёши, қобилияти ва ихтисосликларига кўра эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўяди;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари учун қишки ва ёзги таътиллар доирасида мавсумий оромгоҳларни ташкил этади;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этади;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини истеъдодини рўёбга чиқаришга йўналтирилган турли танловлар, тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа акцияларни ташкил этади ва ўтказади;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш орқали иштирок этади;

в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари рўйхатини шакллантиради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини мониторинг қилиб боради;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилаётган спорт мусобақалари ва бошқа маънавий тадбирларга жалб этади;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг ихтиёрий билим олиш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали иштирок этади;

г) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

таълим муассасасида ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда фан, спорт ва санъат тўгараклари фаолиятини ташкил этиш, ушбу тўгаракларни малакали ўқитувчилар, педагог ва тренерлар билан таъминлаш;

турли мусобақалар, танловлар, билимлар беллашувлари ва олимпиадаларда муносиб иштирок этаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларига доир маълумотлар базасини шакллантириш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини ўрнатилган тартибда иссиқ кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чораларини кўриш;

ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларига ўрнатилган тартибда бепул жалб этиш чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг

иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим

олишини моддий ва маънавий жиҳатдан

қўллаб-қувватлашни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


  

1. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун тегишли ҳужжатларни йиғади.


2. Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига ёзма тавсия билан бирга ҳужжатларни тақдим этади.

    


ҳар йили

1 июнга қадар









2-босқич

Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари



1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Кўриб чиқилган ҳужжатларни Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашларига тақдим этади.


ҳар йили

10 июнга қадар




ҳар йили

15 июнга қадар









3-босқич

Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари


Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-кувватлаш бўйича қарор қабул қилади.


ҳар йили

30 июнга қадар









4-босқич

Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари


Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича уларни:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш ишларини амалга оширади.


қарор қабул

қилинганидан сўнг

ҳар ўқув йилидан

бошидан бошлаб



    





Низомга

2-ИЛОВА



Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли

фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий

ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жараёнида

иштирок этувчи ташкилотлар ва уларнинг вазифалари

СХЕМАСИ

Субъектлар

Амалга ошириладиган вазифалар

Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтиндорли фарзандларини узлуксиз таьлим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таьлим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ёши, қобилияти ва ихтисосликларига кўра эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўяди.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари учун қишки ва ёзги таътиллар доирасида мавсумий оромгоҳларни ташкил этади.

Ижтимоий эхтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таьлим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этади.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини истеъдодини рўёбга чиқаришга йўналтирилган турли танловлар, тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа акцияларни ташкил этади ва ўтказади.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таьлим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнн оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш орқали иштирок этади.



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари рўйхатини шакллантиради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган таьлим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини мониторинг қилиб боради.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилатарнинг иқтидорли фарзандларини маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилаётган спорт мусобақалари ва бошқа маънавий тадбирларга жалб этади.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг ихтиёрий билим олиш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш opқали иштирок этади.



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Таьлим муассасасида ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда фан. спорт ва саньат тўгараклари фаолиятини ташкил этади. ушбу тўгаракларни малакали ўқитувчилар, педагог ва тренерлар билан таъминлайди.

Турли мусобақалар, танловлар, билимлар беллашувлари ва олимпиадаларда муносиб иштирок этаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларига доир маълумотлар базасини шакллантиради.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини ўрнатилган тартибда иссиқ кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чораларини кўради.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини умумий ўрта таьлим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларига ўрнатилган тартибда бепул жалб этиш чораларини кўради.

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 март, 13-сон, 242-модда






























Время: 0.1644
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск