ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 й. 265-сон "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2019 й.

N 265



МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА

ОИД АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

г) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларига ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида жойлаштирилишини таъминласин;

ҳудудлардаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда уларга муҳофаза белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан зарур бўлган маблағларни ажратсин.

7. Қуйидагилар:

Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида низом 9-иловага мувофиқ;

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 14-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий

мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос

агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши

ТАРКИБИ

           

1. Кузиев Турсунали

Каримжанович


-

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, кенгаш раиси*


2. Назилов Дода

Авазович


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори, кенгаш раиси ўринбосари


3. Юсупова Мавлюда

Аминджановна


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими мудири, архитектура фанлари доктори, профессор, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси


4. Пидаев Шокиржон

Расулович


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди, тарихчи-археолог


5. Фазилов Мухаммад

Юнусович


-

Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси бош архитектори, архитектор


6. Хакимов Зафар

Абдуллаевич


-

"Мозийдан садо" журнали бош муҳаррири


7. Мкртычев Тигран

Константинович


-

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори


8. Чидем Джанбай

Туркйилмаз


-

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори


9. Рахимов Комилжон

Раҳматович


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари доктори


10. Турдиев Абдураззоқ

Абдурахимович


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси


11. Таджиев Асомиддин

Джалалович

-

Ўзбекистон меъморлар уюшмаси раисининг ўринбосари

         

*) Кенгаш раиси лавозимига кўра кенгаш таркибига киради. У бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.


Изоҳ. Истисно тариқасида, зарурат пайдо бўлганда, Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирига тегишли буйруқ билан кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

13-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 45-модда):


а) Ўзбекистон Республикаси моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан юритилади.";


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "минтақавий инспекцияларнинг" сўзлари "ҳудудий бошқармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг биринчи хатбоши, 24-банднинг тўртинчи хатбоши, 32, 37, 38-бандлардаги "Минтақавий инспекциялар" сўзлари "Ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "минтақавий инспекцияларга" ва "Минтақавий инспекциялар" сўзлари тегишлича "ҳудудий бошқармаларга" ва "Ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "Минтақавий инспекциялар" ва "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари тегишлича "Ҳудудий бошқармалар" ва "Департаментга" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Департамент объектларни Давлат кадастрига киритиш бўйича тақдим этилган материалларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Департамент Илмий-эксперт кенгашининг кўриб чиқиши учун киритади.";


28, 29-бандлардаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


31 ва 39-бандлардаги "минтақавий инспекцияга" сўзлари "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банддаги "минтақавий инспекциялар" ва "минтақавий инспекцияга" сўзлари тегишлича "ҳудудий бошқармалар" ва "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


34 ва 40-бандлардаги "Минтақавий инспекциялар" ва "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари тегишлича "Ҳудудий бошқармалар" ва "Департаментга" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" ва "минтақавий инспекцияга" сўзлари тегишлича "Департамент" ва "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (1-схема: объектларни Давлат кадастрига киритиш)да:

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш", "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" ва "Минтақавий давлат инспекциялари" блоклари тегишлича "Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши", "Маданий мерос департаменти" ва "Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари" блокларига алмаштирилсин;


Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 1-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастрига киритиш)да:


1 ва 11-бандлардаги "Минтақавий давлат инспекциялари" сўзлари "Ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) юборилади.

3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Департаментнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.";


4-банддаги "Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари "Илмий-эксперт кенгаш Департаментга" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 7 ва 8-бандларидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" ва "минтақавий инспекцияга" сўзлари тегишлича "Департамент" ва "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Минтақавий инспекциялар" сўзлари "Ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (2-схема: объектларни давлат кадастридан чиқариш)да:

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш", "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" ва "Минтақавий давлат инспекциялари" блоклари тегишлича "Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши", "Маданий мерос департаменти" ва "Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари" блоклари билан алмаштирилсин;


Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 2-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастридан чиқариш)да:


1-банддаги "минтақавий давлат инспекциялари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига чиқариш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) юборилади.

3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун (хулосани тасдиқлаш) Департаментнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.";


4-банддаги "Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари "Илмий-эксперт кенгаш Департаментга" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 7 ва 8-бандлардаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" ва "минтақавий инспекцияга" сўзлари тегишлича "Департамент" ва "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Минтақавий давлат инспекциялари", "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" ва "минтақавий давлат инспекциясига" сўзлари тегишлича "Ҳудудий бошқармалар", "Департаментга" ва "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомда:


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Илмий-методик" сўзлари "Илмий-эксперт" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.";


7 ва 8-бандлардаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари "Департаментга" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига" сўзлари "Департаментга" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департаментнинг Маданий мерос жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемасида:

"Илмий-методик кенгаш", "Илмий-методик кенгаш мажлислари" ва "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" блоклари тегишлича "Илмий-эксперт кенгаш", "Илмий-эксперт кенгаш мажлислари" ва "Маданий мерос департаменти" блоклари билан алмаштирилсин;


Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемасига изоҳларда:


1-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Илмий-методик кенгаш" сўзлари "Департамент Кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 ва 4-бандлардан "Илмий-методик" сўзлари чиқариб ташлансин;


ва 3б-бандлардаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Кенгаш қарори ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси Кенгаш котиби томонидан Департаментга юборилади.".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига қуйидаги мазмундаги 38-позиция қўшилсин:

        

"

38.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун ундирилган жарималар, етказилган зарар, компенсация ва уларга ҳисобланган пенялар

100

".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "Маданий мерос департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда) билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди олтинчи хатбошидаги "Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ва унинг минтақалараро инспекциялари" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасидаги марказлаштирилган инвестициялар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига моддий маданий мерос объекти реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш бўйича Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати" давлат муассасаси буюртмачи этиб белгилансин";


б) 2017-2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхатида:


2 ва 3-позицияларнинг "Музей номи" устунидаги "Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси" сўзлари "Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициянинг "Музей номи" устунидаги "Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2017-2027 йилларда қайта ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхатида:


4-6-позицияларнинг "Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи" устунидаги "Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Бухоро" давлат музей қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2018-2027 йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурида:


"Янги қурилиш" бўлими 1 ва 4-позицияларининг "Музейлар номи" устунидаги "Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг" ва "Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг" сўзлари тегишлича "Бухоро" давлат музей-қўриқхонасининг" ва "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Реконструкция" бўлими 5-позициясининг "Музейлар номи" устунидаги "Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий  музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Мукаммал таъмирлаш" бўлимида:


7-24-позицияларнинг "Музейлар номи" устунидаги "Бухоро давлат  бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Бухоро" давлат  музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-37-позицияларнинг "Музейлар номи" устунидаги "Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


51-54-позицияларнинг "Музейлар номи" устунидаги "Хива "Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари "Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати 3, 6 ва 21-позицияларининг "Музей номи" устунидаги "Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси", "Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси" ва "Хоразм вилояти Хива "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари тегишлича "Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси", "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси" ва "Хоразм вилояти Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

14-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 23 декабрдаги 618-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й.,30-сон,  372-модда) 1-3 ва 5-7-бандлари ва қарорга 1-6-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 66-модда) тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 4-бандининг "в" кичик банди ва 36-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 15 августдаги 633-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 862-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель


























































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск