ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 265-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

265-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос

вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг

Илмий-эксперт кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, туризм ва маданий мерос вазирининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига ҳисобот беради.


2-БОБ. КЕНГАШ ТАРКИБИ


4. Кенгаш таркибига унинг раиси, ўринбосари ва аъзоларидан иборат тарих, меъморчилик, моддий маданий мерос соҳасида илмий, амалий тажрибага эга бўлган 11 нафар олим ва юқори малакали мутахассислар киритилади.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Кенгаш раиси ҳисобланади.

5. Кенгаш аъзолари унинг мажлисларида алмашув ҳуқуқисиз иштирок этадилар.

Агентликнинг Маданий меросни асрашга доир ишларни лицензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Кенгаш масъул котиби ҳисобланадива у Кенгаш таркибига кирмайди ҳамда овоз бериш ваколатига эга эмас.

Кенгаш масъул котиби Кенгаш фаолияти ва унинг мажлислари кун тартибига тааллуқли материалларни йиғиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва Кенгашга киритилишини ташкил қилади, шунингдек, Кенгаш фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа топшириқларни бажаради.


6. Кенгаш аъзоларига Агентликнинг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баробари миқдорида ҳақ тўланади, Кенгаш таркибига киритилган Агентлик бошқарув ходимлари бундан мустасно.

Кенгаш мажлисларида 6 ой давомида сабабсиз 3 марта иштирок этмаган Кенгаш аъзоларига бир ойлик ҳақ тўланмайди ҳамда унинг аъзоликдан чиқариш масаласи кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.


7. Кенгаш хулосалари Агентлик томонидан амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади.


3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Кенгаш вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий маданий мерос объектлари масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни илмий жиҳатдан кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари, уларда режалаштрилган асрашга доир ишларни объектнинг тарихий-маданий қиммати ва ноёблигига путур етказмаган ҳолда технология ва материалларнинг қўлланилиши бўйича тегишли хулоса бериш;

юридик ва жисмоний шахсларга моддий маданий мерос объектларини  муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш фаолиятида моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш бўйича илмий-экспертлик таклифлар бериш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни (ҳудудларни) ишончли муҳофаза қилиш, ушбу ҳудудларда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини умумбашарий бемисл қимматига салбий таъсир этмаган ҳолда олиб бориш бўйича илмий хулосалар бериш.


9. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги фунцияларни бажаради:

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари тарихий-маданий экспертиза хулосаларини тасдиқлаш, давлат суд экспертиза хулосалари бундан мустасно;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларнинг лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича хулоса бериш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши амалиётини кўриб чиқишда иштирок этиш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳаларга хулоса бериш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳамда  тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда (объектларда) қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва тарихий-маданий қимматга эга бўлмаган бино ва иншоотларни бузиш ишлари ва ердан фойдаланиш лойиҳаларига хулоса бериш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бошқарув режаларига хулоса бериш;

тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг (объектларнинг) қўриқланадиган тегралари лойиҳаларига хулоса бериш.


10. Кенгаш аъзоларига давлат суд экспертлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тадбиқ этилади.



4-БОБ. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Кенгаш мажлисларини Кенгаш раиси олиб боради, Кенгаш раиси қатнашмаган ҳолларда унинг топшириғига кўра йиғилишни раис ўринбосари олиб боради.


12. Кенгаш мажлислари ҳар ойда камида бир марта чақирилади. Зудлик билан ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар Кенгаш аъзолари ўртасида сўров шаклида ўтказилади.


13. Кенгаш мажлисларнинг кун тартиби, шунингдек, уларни ўтказиш жойи ва вақти Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига кўра раис ўринбосари томонидан белгиланади.


14. Мажлислар Кенгаш аъзоларининг камида 7 нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


15. Кенгаш қарорлари мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кенгаш аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолишга ҳақли эмас. Кенгаш қарорига рози бўлмаган Кенгаш аъзолари ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақли.


16. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ҳамда у Кенгаш аъзолари ҳар бирининг имзоси билан тасдиқланади.


17. Кенгаш мажлиси қарорларининг мазмуни (шарҳи) оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилиши мумкин.


18. Фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ахборотларни ўзида мужассам этган материаллар Кенгашнинг ёпиқ мажлисларида Кенгашнинг ваколатли аъзолари иштирокида кўриб чиқилади. Ушбу мажлисларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.


19. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва Кенгаш номидан Агентлик директорининг биринчи ўринбосари фаолият олиб боради.

20. Кенгашнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Маданий мерос жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск