ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 19.03.2019 й. 01/10-10/55-сон "Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.04.2019 й. 1394-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2019 й.

N 1394-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

19.03.2019 й.

N 01/10-10/55


БУЙРУҒИ



Давлат улушларини бошқариш бўйича

ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги

мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 21 июлдаги 01/06-15-сон қарори (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 351-модда) билан тасдиқланган Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                       Н. Жўраев






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат улушларини бошқариш бўйича

ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги

мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банддаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказга" деган сўз "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "муҳр қўйилиши керак" деган сўзлар "муҳр қўйилиши керак (муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-8-бандлардаги "Марказга" деган сўз "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 1а-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 4-илованинг 11-бандидаги "Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Давлат улушларини бошқариш

бўйича ишончли бошқарувчилар

фаолияти самарадорлиги мониторингини

юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1а-ИЛОВА



Устав фондларидаги давлат улушлари давлат

активларини ишончли бошқарувчиларига ишончли

бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Хўжа-

лик

жамия-

тининг

номи


Жамиятнинг

идентификацион

рақамлари


Устав фонди

ҳақида маълумот


Жамият

жойлашган

ҳудуд


Ишончли бошқарувчиси

тўғрисида маълумотнома


СТИР


Депо

ҳисоб-

рақами


Устав

фондининг

миқдори

(минг сўм)


Ишончли

бошқарувга

берилган

давлат

улуши

миқдори


Ишончли

бошқарув-

чининг номи


Ишончли

бошқарувга

берилишига

асос

Вазирлар

Маҳкамаси,

Комиссия

йиғилиши

баёни ёки

Давлат

активларини

бошқариш

агентлиги

Ҳайъати

қарорлари


Вазирлар

Маҳкамаси,

Комиссия

йиғилиши

баёни ёки

Давлат

активларини

бошқариш

агентлиги

Ҳайъати

қарори

санаси ва

рақами


Шартнома

санаси ва

рақами


минг

сўм

%


2

3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 269-модда




































Время: 0.2287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск