ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.07.2004 й. 1394-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 21.07.2004 й. 01/06-15-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 30 июлда 1394-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

ва тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш давлат қўмитасининг

2004 йил 21 июлдаги

01/06-15-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Давлат улушларини бошқариш бўйича

ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги

мониторингини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом, мониторингнинг мақсади ва вазифаларини, уни юритиш учун маълумотлар манбаларини, давлат улушларини бошқариш жараёнида иштирок этадиган давлат активларини ишончли бошқарувчилари ва давлатнинг ишончли вакиллари (кейинги ўринларда ишончли бошқарувчилар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини, ишончли бошқарув юзасидан тузилган шартномаларда кўзда тутилган мажбуриятларни зарур даражада бажарилиши бўйича жавобгарлигини белгилайди.

2. Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


II. ҲИСОБОТЛАР, УЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ

МУДДАТЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


3. Агентлик томонидан:

устав фондларидаги давлат улушлари давлатнинг ишончли вакилларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари реестри (1-илова);

устав фондларидаги давлат улушлари давлат активларини ишончли бошқарувчиларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари реестри (1а-илова);

2-иловада белгиланган шакл бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги юритилади.

4. Устав фондларидаги давлат улуши ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятларининг қуйидаги ҳужжатлари мониторинг олиб бориш учун ахборот манбаи ҳисобланади:

3 ва -иловаларига мувофиқ давлат улушларини бошқариш ҳисоботи, агар хўжалик бирлашмасидаги давлат улуши ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга берилган бўлса, у ҳолда ҳисоботга -иловага асосан хўжалик бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот ҳам илова қилинади;

4-иловада кўрсатиб ўтилган структурага мувофиқ давлат улушларини бошқариш тўғрисида таҳлилий маълумот;

охирги ҳисобот чораги мобайнида ўтказилган кузатув кенгашлари мажлислари, акциядорларнинг (иштирокчилар) умумий йиғилишлари баённомаларининг нусхалари;

давлат улушлари бўйича дивидендларнинг тегишли қисмини давлат бюджетига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаларининг (бошқа тўлов ҳужжатлари) нусхалари (давлат улуши бўйича дивидендлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган тақдирда тегишли суммаларни кўрсатилган мақсадлар учун ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномасининг нусхаси тақдим этилади);

ҳисобот даври учун солиқ органлари томонидан қабул қилинганлиги тасдиқланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси;

ташқи аудитор хулосаси ва ҳисоботининг нусхалари;

ички аудит хизматининг Йиғма ҳисоботини нусхаси;

акциядорлик жамиятлари учун молия йилидан олдин келувчи йилнинг 1 декабридан кечикмаган ҳолда кузатув кенгаши йиғилишида маъқулланган йиллик бизнес-режанинг нусхаси;

акциядорларнинг (таъсисчилар) умумий йиғилишида ёки кузатув кенгаши йиғилишида тасдиқланган йиллик бизнес-режанинг нусхаси;

барча рўйхатга олинган ўзгартириш ва қўшимчалари билан бирга таъсис ҳужжатлари.

5. Ишончли бошқарувчи Агентликка қуйидагиларни тақдим қилади:

давлат улушини бошқариш бўйича 1-чорак якунлари бўйича ҳисобот, шунингдек 4-банднинг учинчи - саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича ҳисоботлар эса, чораклик ҳисобот тугагандан сўнг 40 кун мобайнида;

давлат улушларини бошқариш бўйича 1-ярим йиллик ҳисобот, шунингдек 4-банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича ҳисобот эса, чораклик ҳисобот тугагандан сўнг 40 кун мобайнида;

1-чорак якунлари бўйича 1 апрелга қадар ташқи аудит хулосаси ва ҳисобот нусхаси, агар аудит текшируви белгиланган муддатда тугамаган тақдирда уларни иккинчи чорак ҳисоботи билан бирга топширилади;

давлат улушларини бошқариш бўйича 9 ойлик ҳисобот, шунингдек 4-банднинг учинчи - олтинчи ва саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича эса, ҳисобот чорагидан кейин 40 кун мобайнида;

давлат улушини бошқариш бўйича йил якунлари ҳисоботи, шунингдек 4-банднинг учинчи - олтинчи, саккизинчи ва ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар 1 март санасига қадар, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бўйича - ҳисобот давридан кейинги йилнинг 25 мартигача;

4-бандни тўққизинчи хатбошисида келтирилган ҳужжат 15 декабргача бўлган муддатга қадар;

4-бандни ўнинчи хатбошисида келтирилган ҳужжат, яъни тасдиқланган йиллик бизнес-режа акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши ёки кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилган санадан кейин икки ҳафта ичида тақдим қилинади.

Мазкур Низом 4-бандининг олтинчи хатбошисида келтирилган ҳужжатлар, кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳамда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар бўйича фақат йил якуни бўйича йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади.

Ҳисоботларни тақдим этиш саналари дам олиш кунларига тўғри келса, ушбу сана навбатдаги иш кунига кўчирилади.

Бир варақдан ортиқ ҳужжатлар рақамланган, тикилган ва ҳужжатнинг охирги варағида алоҳида қоғозда ишончли бошқарувчи томонидан имзоланган бўлиши керак. Агар ҳисобот ишончли бошқарувчи-юридик шахс томонидан тақдим этилганда, юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ҳамда (агар муҳри мавжуд бўлса) муҳр қўйилиши керак (муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди).

6. Ишончли бошқарувчи томонидан Агентликка ҳисоботларни ва бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, кеч тақдим этиш ёки тўлиқ тақдим этмаслик унга хизмат ҳақи тўланмаслиги учун асос ҳисобланади.

7. Ишончли бошқарувчи томонидан Агентликка ҳисоботларни ва бошқа зарур ҳужжатларни икки ёки ундан кўп кетма-кет ҳисобот даврлари бўйича тақдим этмаслик ишончли бошқарувчилар билан ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилинишига асос ҳисобланади.

Агар ишончли бошқарув шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан имзоланган бўлса, уни бекор қилиниши тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан амалга оширилади.

8. Мазкур низомнинг 4-бандида келтирилган чораклик ҳисоботлар ва 4-бандда келтирилган бошқа ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси хизмати орқали ёки электрон шаклда олинганлиги тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар ишончли бошқарувчининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқланади.


III. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

9. Қуйидагилар ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

ишончли бошқарувчилар фаолияти даврида корхона фаолиятининг фойдалилигини тавсифловчи корхонанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариши;

хўжалик жамиятининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича дивидендларнинг давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини таъминлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра давлат улуши бўйича дивидендларни корхонани техник қайта жиҳозлашга йўналтирилиши юзасидан мақсадли (ёки мақсадсиз) ишлатилиши ва бу ҳақда ҳисоботларда тегишли маълумотларни кўрсатиб ўтиш;

акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва кузатув кенгашларининг мажлисларида шахсан иштирок этиши ва ишончли бошқарувчилар томонидан қабул қилинган таклиф (билдирган фикрлар) ва уларнинг амалга оширилиши;

ҳисоботларнинг ўз вақтида ва сифатли тўлдириш, ҳисоботларга илова қилинаётган ҳужжатлардаги ахборотнинг тўлиқлиги.



IV. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИ


10. Мониторинг натижаларига кўра қуйидаги таклифлар тайёрланади:

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишларида ишончли бошқарувчилар ҳисоботларини тинглаш, лозим бўлган тақдирда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган мезонларга асосан фаолияти самарасиз деб топилган ишончли бошқарувчилар билан ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилиш;

ишончли бошқарув шартномаларида белгиланган мажбуриятларни ўрнатилган тартибда бажармаган ишончли бошқарувчилар билан шартномавий муносабатларни қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;

шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаслигига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича ишончли бошқарувчиларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликнинг бошқа турларини қўллаш;

хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

11. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Устав фондларидаги давлат улушлари давлат

ишончли вакилларига ишончли бошқарувга

берилган хўжалик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжалик

жамияти-

нинг номи


Жамиятнинг

идентификацион

рақамлари


Устав фонди

ҳақида маълумот


Жамият

жойлаш-

ган ҳудуд


Давлатнинг ишончли вакили

тўғрисида маълумотнома


СТИР


Депо

ҳисоб

рақами


Устав

фондининг

миқдори

(минг сўм)


Ишончли

бошқарувга

берилган

давлат

улуши

миқдори

Ф.И.Ш.


Иш

жойи ва

лавозими


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг тегишли

комплекси билан

келишил-

ганлиги

(ҳужжат рақами

ва санаси)


Комиссия

йиғилиши

баёни ёки

ДРҚ

Ҳайъати

қарори-

нинг

санаси ва

рақами

Шартнома

санаси ва

рақами


минг

сўм


%


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

      





Низомга

1а-ИЛОВА


Устав фондларидаги давлат улушлари давлат

активларини ишончли бошқарувчиларига ишончли

бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Хўжа-

лик

жамия-

тининг

номи


Жамиятнинг

идентификацион

рақамлари


Устав фонди

ҳақида маълумот


Жамият

жойлашган

ҳудуд


Ишончли бошқарувчиси

тўғрисида маълумотнома


СТИР


Депо

ҳисоб-

рақами


Устав

фондининг

миқдори

(минг сўм)


Ишончли

бошқарувга

берилган

давлат

улуши

миқдори


Ишончли

бошқарув-

чининг номи


Ишончли

бошқарувга

берилишига

асос

Вазирлар

Маҳкамаси,

Комиссия

йиғилиши

баёни ёки

Давлат

активларини

бошқариш

агентлиги

Ҳайъати

қарорлари


Вазирлар

Маҳкамаси,

Комиссия

йиғилиши

баёни ёки

Давлат

активларини

бошқариш

агентлиги

Ҳайъати

қарори

санаси ва

рақами


Шартнома

санаси ва

рақами


минг

сўм

%


2

3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

       





Низомга

2-ИЛОВА


Ишончли бошқарувчилар фаолияти

самарадорлиги мониторинги

ШАКЛИ

Т/р

Хўжалик

жамияти-

нинг номи


Ишончли

бошқарув-

чининг номи

(Ф.И.Ш.)


Ҳисобот

даври


Ишончли бошқарилаётган жамиятнинг

молия-хўжалик фаолияти натижалари (минг сўм)


Дивидендларнинг

ҳисобланиши ва

тўланиши (минг сўм)


Умум-

хўжалик

фаолияти-

нинг фойдаси

(зарари)


соф

фойда

(зарар)


Активлар

рента-

беллиги

(%)


Кредиторлик

қарзлари


Дебиторлик

қарзлари


Давлат

улушига

дивиденд

ҳисоблан-

ган давр


Давлат

улушига

ҳисоблан-

ган жами диви-

дендлар


Давлат

улушига

жами

тўланган

диви-

дендлар


жами


шундан:

муддати

ўтган


жами


шундан:

муддати

ўтган


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14




01.01.201_















01.04.201_















01.07.201_















01.10.201_















01.01.201_












      





Низомга

3-ИЛОВА


Давлат улушларини ишончли бошқариш

юзасидан 20___ йилнинг I-чораги (ярим

йиллик, 9 ойлик) якунлари бўйича

ҲИСОБОТ

Ишончли бошқарувчи


Давлат улуши ишончли бошқарувгаберилган жамиятнинг номи


           

Юқори турувчи ташкилотнинг номи


I. Молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари


Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

даври


Ўтган йилнинг

шу даврида


Олдинги

ҳисобот даври


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


Маҳсулотларни сотишдан соф тушум


минг сўм.







Сотилган маҳсулотларнинг таннархи


минг сўм







Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)


минг сўм







Давр харажатлари, жами


минг сўм







Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (солиқ тўлови амалга оширилгандан кейин)


минг сўм







Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)


минг сўм







Активларнинг рентабеллиги (умумхўжалик фаолиятининг фойдасининг баланс жамига нисбати)


%







Кредиторлик қарзлари, жами

шундан: муддати ўтган


минг сўм

х


х


х


Дебиторлик қарзлари, жами

шундан: муддати ўтган


минг сўм

х


х


х


II. Жамият бизнес-режасининг бажарилиши:


Т/р

Бизнес-режа бўйича ҳисобот даврида

бажарилиши белгиланган чора-тадбирлар


Бажарилди /

бажарилмади


Сабаби


Натижа


1






2






3






III. Ишончли бошқарувчи фаолиятининг натижаси.


а) Акцияларнинг давлат пакетлари (давлат улушлари)ни ишончли бошқаришга бериш бўйича танловда иштирок этиш учун тақдим этилган инвестицион активларни ишончли бошқарувчисининг бизнес-режасининг бажарилиши

Т/р

Чора-тадбирлар (ташаббус

кўрсатилган масалалар)


Бажарилди /

бажарилмади


Сабаби


Натижа


1






2






3






б) Ишончли бошқарувчи томонидан жамият фаолиятини яхшилаш ва акцияларнинг давлат пакетларини (давлат улуши) бошқаришнинг самарадорлигини ошириш бўйича ташаббус кўрсатилган масалалар

Т/р

Чора-тадбирлар (ташаббус

кўрсатилган масалалар)


Бажарилди /

бажарилмади


Сабаби


Натижа


1






2






3






IV. Дивидендларнинг ҳисобланиши ва тўланиши

1.

Давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича қарздорликнинг умумий миқдори:

ҳисобот даври бошига:.......................................................................................

шу жумладан, муддати ўтган:............................................................................

ҳисобот даври охирига:…..................................................................................

шу жумладан , муддати ўтган:...........................................................................


___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

2.

Жамият акциядорларнинг/иштирокчиларнинг умумий йиғилиши(кузатув кенгаши) қарорига биноан устав  капиталини ошириш(капитализация)га йўналтирилган маблағларнинг умумий миқдори:

ҳисобот даври бошига:.......................................................................................

шу жумладан, давлат улушига:..........................................................................

ҳисобот даври охирига:......................................................................................

шу жумладан, давлат улушига:..........................................................................


___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.

Жамият акциядорларнинг/иштирокчиларнинг умумий йиғилиши (кузатув кенгаши) томонидан дивидендларни ҳисоблаш тўғрисидаги қабул қилинган охирги қарор санаси:........................................................................................

Дивиденд ҳисобланган давр ( қайси йил ёки чорак якуни бўйича):..............


"___" _______ 201__ й.

20____ йил учун

3.1.

Давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар миқдори (жами):

.............................................................................................................................

шу жумладан, дивидендлар:

пул маблағлари шаклида тўланиши лозим бўлган қисми:..............................

жамият устав фондини оширишга йўналтирилган қисми:...............................


___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.2.

Давлат улуши бўйича тўланган дивидендлар миқдори (жами):

.............................................................................................................................

шу жумладан:

бюджетга йўналтирилган:..................................................................................

корхона (жамият) ихтиёрида қолдирилган (бошқа мақсадларга йўналтирилган) қисми:.....................................................................................


___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.3.

Давлат улушига ҳисобланган дивидендларнинг жамият ихтиёрида қолдирилган қисмининг фойдаланилиши:

жами фойдаланган:............................................................................................

шу жумладан, қуйидаги мақсадларда:

асосий ишлаб чиқариш фондларини харид қилишга:...........................................

амалда фойдаланилаётган қувватларни таъмирлашга:.........................................

бошқа мақсадларга :...........................................................................................


___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

V. Акциядорларнинг умумий йиғилишлари, кузатув кенгаши

мажлисларини ўтказилиши тўғрисида маълумот


Ўтказилган кузатув кенгаши мажлислари ……………............________ йиғилиш

Шахсан қатнашган .................................................…..............._________ йиғилишда

Ишончли бошқарувчи ташаббуси билан ўтказилган…….…_________ йиғилиш

А(И)УЙ, КК

йиғилишларининг

ўтказилган санаси


Кун тартибидаги масала


Ишончли

бошқарувчининг

берган овозлари

қлаб / қарши)


Овоз беришнинг

умумий натижалари

(қабул қилинди / қабул

қилинмади)


Акциядорларнинг (иштирокчи) умумий йиғилиши











Кузатув кенгашининг йиғилиши













Ишончли бошқарувчи


   


      


(фамилия, исми, шарифи)


(имзо)

20__ й. "___" ____________


   


      


(имзо)



   





Низомга

3а-ИЛОВА


_____________________________________

АЖ (МЧЖ)даги давлат улушини ишончли бошқаруви

юзасидан 20____ йил якунлари бўйича

ЙИЛЛИК ҲИСОБОТ


I. ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Жамиятнинг тўлиқ номи

акциядорлик жамияти (масъулияти чекланган жамият)


Ишончли бошқарувчи


Жамиятнинг 5 фоиздан кўп овоз берувчи акцияларига

эга акциядорлари тўғрисида маълумот


Т/р

Акциядорнинг

номи (юридик /

жисмоний шахс)


Устав капиталидаги

акциялар улуши,

фоиз ҳисобида


Овоз берувчи

акциялардаги улуши,

фоиз ҳисобида


1.





2.





3.





II. ЖАМИЯТНИНГ БИЗНЕС РЕЖАСИНИ БАЖАРИЛИШИ:

Т/р

Чора-тадбирлар


бажарилиши /

бажарилмаганлиги


сабаблари


Натижа


1.






2.






3.






III. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар

(ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми натура кўринишда,

кўрсатилаётган хизматлар турлари)


1-жадвал.

Т/р

Маҳсулот (товар, иш

ва хизмат) турларининг

номлари


Ўлчов

бирлиги


Ишлаб чиқариш

ҳажми


Ишлаб чиқариш

ҳажми


Фарқи

+ / - (%)


01.01.20___й.


01.01.20___й.

бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


1.









2.
















Ҳисобот даврида жамият томонидан амалга

оширилган инвестициялар тўғрисида маълумот


2-жадвал.

Т/р

Кўрсаткич номи


Ўлчов

бирлиги


01.01.20___й.


01.01.20___й.


Фарқи

+ / - (%)


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


1.

Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан жами капитал қўйилмалар


минг сўм







жумладан:









ўз маблағлари ҳисобига


минг сўм







қарз маблағлари ҳисобига


минг сўм






2.

Қувватларнинг ишга туширилиши


минг сўм






Жамият фаолиятининг самарадорлигини нисбий кўрсаткичлари


3-жадвал.

Т/р

Кўрсаткич номи


Ўлчов

бирлиги


01.01.20___й.


01.01.20___й.


Фарқи

+ / - (%)


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


1.

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум


минг сўм






2.

Соф фойда


минг сўм






3.

Бир ходимга тўғри келадиган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ҳажми


минг сўм






4.

Бир ходимга тўғри келадиган соф фойда миқдори


минг сўм






5.

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) бирлигининг таннархи


минг сўм






Жорий йил давомида жамиятга нисбатан қўлланилган

жарима, санкциялар тўғрисида маълумот


4-жадвал.

Т/р

Санкция

қўлланилган

сана


Санкция қўллаган

органнинг номи


Санкция

қўллашга

асос


Санкция

тури


Санкция

миқдори 

(минг сўм)


Санкциянинг

ижроси

даражаси


1

2


3

4

5

6

7






Кредиторлик ва дебиторлик қарзлар тўғрисида маълумот


5-жадвал.

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


01.01.20___й.


01.01.20___й.


Фарқи

+ / - (%)


1

2


3

4

5

6

1.

Дебиторлик қарзлари, жами


минг сўм




2.

Муддати ўтган дебиторлик қарзлар


минг сўм





жумладан:







(баланс моддалари бўйича расшифровка қилиш)


минг сўм




3.

Кредиторлик қарзлари, жами


минг сўм




4.

Муддати ўтган кредиторлик қарзлар


минг сўм





жумладан:







(баланс моддалари бўйича расшифровка қилиш)


минг сўм




Жамиятнинг захира жамғармаси тўғрисида маълумот


6-жадвал.

Т/р


Кўрсаткичнинг номи


минг сўм


1.

Устав капитали



2.

Ҳисобот йилида шакллантирилган захира жамғармасининг миқдори



3.

Захира жамғармасининг ишлатилган миқдори, жами




шу жумладан:




зарарни қоплаш учун




облигацияларни қоплаш учун




имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлаш учун




акцияларни сотиб олиш учун



Жамиятнинг молиявий аҳволини таҳлилий кўрсаткичлари динамикаси


7-жадвал.

Кўрсаткичлар номи


01.01.20___й.


01.01.20___й.


Фарқи

+ / - (%)


1. Устав капитали рентабеллиги (соф фойданинг устав капиталига нисбати)





2. Активлар рентабеллиги (соф фойданинг активларнинг баланс миқдорига нисбати)





3. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти





IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ (ИШТИРОКЧИ)

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРИГА КЎРА ҲИСОБОТ

ДАВРИДАГИ СОФ ФОЙДАНИ ИШЛАТИЛИШИ


Жамият соф фойдасини амалда тақсимланиши


8-жадвал.

Ҳисобот

даврининг соф

фойдаси

(минг сўм)


Соф фойда тақсимоти


дивидендларни тўлаш учун


захира

жамғармаси

учун


корхонани

ривожлан-

тириш учун


бошқа

мақсадлар учун

(қайси мақсадлар

учунлиги ёритилсин)

жами


жумладан,

давлат улушига










V. КОРПОРАТИВ ҲАРАКАТЛАР


Ҳисобот йилида жамиятнинг қимматли қоғозлари бўйича

даромадлари, бир дона акцияга ҳисобланган дивиденд (фоиз)


9-жадвал.

Қимматли

қоғоз тури


Номи-

нал


Оралиқ


Йиллик


Ўтган

йил учун


Ҳисобот

даврида


миқдор

(сўм)


номиналига

нисбатан

фоиз


миқдор

(сўм)


номиналига

нисбатан

фоиз


миқдор (сўм)

номиналига

нисбатан

фоиз


миқдор

(сўм)


номиналига

нисбатан

фоиз


1. Оддий акция











2. Имтиёзли акция











3. Корпоратив облигациялар











4. Бошқа қимматли қоғозлар











Жамиятнинг бошқа корхоналардаги иштироки ва узоқ муддатли

молиявий қўйилмаларнинг самарадорлиги бўйича маълумот


10-жадвал.

Т/р

Корхо-

нанинг

номи


Асосий

фаолият

тури


Корхо-

нанинг

устав

фондидаги

улуши


Инвестициялар


Узоқ муддатли молиявий

қўйилмаларнинг самарадорлиги


Устав

фондига

киритил-

ган улуш

(минг сўм)


Фаолияти

давомида

киритилган

инвестициялар

(минг сўм)


Молиявий

қўйилмалар-

дан олинган

даромадлар

(минг сўм)


Активлар

рента-

беллиги,

%


Солиқлар

тўлангандан

сўнг молиявий

қўйилмалардан

соф фойда

(минг сўм)









Кузатув кенгаши тўғрисида маълумот

Кузатув кенгаши - ______ кишидан иборат. Кузатув кенгашнинг шахсий таркиби. Кузатув кенгашнинг таркиби тасдиқланган сана.


1. Раиснинг Ф.И.О.


2. Кенгаш аъзоси, Ф.И.О.

(кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар)

асосий иш жойи,

кузатув кенгаши аъзоси эгалик қилаётган қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар

Ҳисобот даврида кузатув кенгашининг жами _________ та йиғилиши ўтказилди.


Жамиятнинг ижроия органи тўғрисида маълумот

Бошқарув ______ кишидан иборат. Бошқарувнинг шахсий таркиби.


1. Раиснинг Ф.И.О.


2. Бошқарув аъзолари, Ф.И.О.

(кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар)

олдинги иш жойи,

бошқарув органига тайинланган сана,

бошқарув аъзоси эгалик қилаётган қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар

Ҳисобот даврида жами _________ та йиғилиши ўтказилди.


Жамият тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисида маълумот

Ҳисобот йилида тафтиш комиссияси таркиби ______ кишидан иборат.

Комиссиянинг шахсий таркиби.


1. Раиснинг Ф.И.О.


2. Котиб(а)нинг Ф.И.О.


3. Комиссия аъзолари, Ф.И.О.


Жамият ташқи аудитори тўғрисида маълумот

Номи.

Лицензия рақами ва уни олган сана.

Лицензиянинг амал қилиш муддати.

Аудит текширувини ўтказилиш санаси.


Ички аудит хизмати тўғрисида маълумот

Жамиятнинг ички аудит хизмати ______ кишидан иборат.

Ички аудит хизматининг шахсий таркиби.


1. Раҳбарнинг Ф.И.О.


2. Ходимнинг Ф.И.О.


Ҳисобот йили давомида _____ та йиғма ҳисобот тақдим этилди.

Ишончли бошқарувчи


   


      


(фамилия, исми, шарифи)


(имзо)

20__ й. "___" ____________


   


      


(имзо)



         





Низомга

3б-ИЛОВА


Акциядорлик компаниялари, холдинглар

таркибига кирган корхоналар фаолиятининг

асосий натижалари тўғрисида

20____ йил _____________ якунлари бўйича

(даври)

МАЪЛУМОТ

1-жадвал

(минг сўм)

Т/р


Акциядорлик

компаниялари,

холдинглар

таркибига

кирган кор-

хоналарнинг

номи


Ишлаб

чиқариш

ҳажми


Маҳсулот

(товар, иш,

хизмат)ларни

сотишдан соф

тушум


Сотилган

маҳсулот-

ларни

таннархи


Давр харажатлари


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


Жами


шу жумладан


бизнес-

режа

бўйича


амалда


Маъмурий

харажатлар


Операцион

харажатлар


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


амалда


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14













        

Соф фойда


Активлар

рентабеллиги


Дебиторлик қарзлари


Кредиторлик қарзлари


бизнес-

режа

бўйича


амалда


бизнес-

режа

бўйича


жами


жами


шу жумладан

муддати ўтган


жами


шу жумладан

муддати ўтган


15


16

17

18

19

20

21

22








2-жадвал

Т/р

Акциядорлик

компаниялари,

холдинглар

таркибига

кирган кор-

хоналарнинг

номи


Соф фойда


Соф фойданинг тақсимланиши


Дивиденд

тўлаш

тўғрисида

қарор

қабул

қилган

орган номи

ва санаси


Ҳақиқатда

тўланган

дивиденд


бизнес-

режа

бўйича


амалда


Дивиденд

тўлаш учун


захира

фонди

учун


жамиятни

ривожлан-

тириш учун


Бошқа

мақсадлар

учун (қайси

мақсадлар

учунлиги

ёритилсин)


жами


шу

жумладан

компания,

холдинг

улуши

бўйича


жами


шу

жумладан

компания,

холдинг

улуши

бўйича


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12











         





Низомга

4-ИЛОВА


______________________ АЖ (МЧЖ)нинг

20___ йил _________________ фаолияти якунлари,

Қисқа ва узоқ муддатли истиқболлари тўғрисида

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Таҳлилий маълумотнома хўжалик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолиятини ифодалайди, ҳисобот билан бирга тақдим этилади, унда қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар акс эттирилади:


1. Жамиятдаги ишчилар сони, ташкил топган йили, почта манзили ва индекси, банк реквизитлари, ер участкасининг умумий майдони, кўчмас мулкнинг умумий майдони (жумладан, ишлаб чиқариш учун банд бўлган қисми), кўчмас мулкдан фойдаланиш (фоизларда ва кв.м.), ижарага берилган кўчмас мулк, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг жорий аҳволи, ишлаб чиқариш қувватларидан кейинги уч йил давомида фойдаланиш режаси.


2. Жамиятнинг ҳисобот даврида маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини ўтган йилнинг мос даври ва бизнес режанинг тегишли кўрсаткичларига нисбатан таққосланиши, агар ҳисобот даврида кўрсаткичларнинг камайиши юз берган бўлса, ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайишининг сабаблари ва вазиятни тўғрилаш йўлида жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.


3. Жамиятнинг ҳисобот даврида бизнес режанинг асосий кўрсаткичлари(ишлаб чиқариш ҳажми, соф фойданинг ошиши, дивидендларнинг тўланиши ва бошқалар)нинг бажарилишининг таҳлили. Бизнес режанинг бажарилмаслиги сабаблари ва жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.


4. Ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш ва хизмат) таннархи ва давр харажатлари, жумладан ҳомийликка йўналтирилган харажатлар таҳлили.


5. Жамият фаолиятини яхшилаш ва давлат активларини самарали бошқариш бўйича ишончли бошқарувчи фаолияти самарадорлигининг таҳлили (акцияларнинг давлат пакетлари (давлат улушлари)ни ишончли бошқариш бериш бўйича танловда иштирок этиш учун тақдим этилган инвестицион активларни ишончли бошқарувчи бизнес-режасининг бажарилиши, ташаббус кўрсатилган масалалар).


6. Ҳисобот даврида ўтган ҳисобот даврига нисбатан кредиторлик/дебиторлик қарзлари миқдорининг ўзгариши. Агар ҳисобот даврида қарздорлик миқдорининг ошиши кузатилганда, мазкур ҳолат сабаблари ва жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жамият бошқарув органлари томонидан тасдиқланган жамиятни модернизация қилиш дастурларини бажарилиши юзасидан маълумот, ушбу дастурларнинг бажарилмаслик сабаблари, модернизациялаш натижалари ҳақида маълумот.


8. Акциядорлар (таъсисчилар)га ҳисобланган дивидентларни тўланиши тўғрисида маълумот. Тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаслик сабаблари ҳамда кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан кўрилган чоралар.


9. Жамият ходимларининг иш ҳақларини тўланиши тўғрисида маълумот:

- иш ҳақи тўловларининг доимийлиги;

- иш ҳақи бўйича қарздорликнинг мавжудлиги, иш ҳақи тўловини кечиккан ойлари сони;

- агар ҳисобот даврида иш ҳақи бўйича қарздорлик вужудга келган бўлса, иш ҳақи тўловларининг ўз вақтида амалга оширилмаслик сабаблари ҳамда кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.


10. Жорий йилда, кейинги беш йил давомида жамиятда маҳсулот (иш ва хизмат) ишлаб чиқаришни ривожлантириш, товар айланмасини ошириш юзасидан қисқа ва узоқ муддатли режалар.


11. Жамиятдаги жорий вазиятни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифлар.

Ишончли бошқарувчи


   


      


(фамилия, исми, шарифи)


(имзо)

20__ й. "___" ____________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)












































Время: 0.2498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск