ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01/10-10/53-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 12-сон "Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 14.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2019 й. 2257-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2019 й.

N 2257-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

14.03.2019 й.

N 01/10-10/53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

14.03.2019 й.

N 12


ҚАРОРИ



"Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва  терроризмни  молиялаштиришга  қарши  курашиш

бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон "Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

Н. Жураев

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов





Қарорга

ИЛОВА



"Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва  терроризмни  молиялаштиришга  қарши  курашиш

бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номи ва муқаддимадаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш - ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускунаяларни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш.";


в) 2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

еттинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши "фаолиятини молиялаштириш" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 4-банддаги, 29-банднинг биринчи хатбошисидаги, 31 ва 32-бандлардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмасдан тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда риэлторлик ташкилоти беш иш куни мобайнида Агентликни хабардор қилиши лозим.";


ж) 7-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 10-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида риэлторлик ташкилотлари Агентлик билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.

13. Риэлторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Агентликка тақдим этадилар.";


л) 14-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 20-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин;


н) 29-1 ва 30-бандлардаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 266-модда









































Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск