ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2019 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти ва инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2019 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЛОЙИҲА-ИЗЛАНИШ

ИНСТИТУТИ ВА ИНФРАТУЗИЛМАНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этилганлиги ҳамда у мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил этилганлиги ва унга мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функциялари юкланганлиги ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) қуйидагилар:

инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мослаштириш;

лойиҳаларнинг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш;

лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда илғор хорижий тажрибага асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифатига, энергия ва ресурсларни тежашга қўйиладиган замонавий талабларга, шунингдек, экологик талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш, республикага истиқболсиз, маънавий ва физик эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш;

лойиҳа ва лойиҳаолди ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техник ва эксперт кенгашлари билан яқин ҳамкорлик қилиш Институтнинг;

б) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимига кирадиган мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, инвентарь билан ва техник жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;

қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминлаш;

мактабгача таълим ташкилотлари ва инфраструктура объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

лойиҳа ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги талабларга риоя қилиш;

капитал қўйилмаларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, лойиҳалаш даври муддатини қисқартириш Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин.


3. Қуйидагилар:

а) қуйидагилар:

лойиҳалар буюртмачиларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, лойиҳа-изланиш ишларини амалга оширишга, лойиҳалар амалга оширилишини техник қўллаб-қувватлашга шартнома асосида ажратиладиган маблағлари;

халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институтни;

б) қуйидагилар:

мактабгача таълим ташкилотларини, мактабгача таълим тизимининг маъмурий биноларини ва бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қийматидан ажратмалар;

халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Инжиниринг компаниясини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

Институт ва Инжиниринг компаниянинг тузилмалари ва уставларини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин ва улар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 апрель










































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск