Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.04.2019 й. 3148-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 06.03.2019 й. 2019-14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 3 апрелда 3148-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил 6 мартдаги

2019-14-сон қарорига

ИЛОВА



Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация

қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан

кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган

тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб

чиқиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хронометраж кўздан кечириш - хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назоратининг шакли;


хронометраж кўздан кечириш иштирокчилари - давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари, солиқ тўловчи ва унинг вакиллари.


2. Хронометраж кўздан кечириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


3. Хронометраж кўздан кечириш ўтказишга бошқа шахсларни, шу жумладан экспертларни жалб этишга йўл қўйилмайди.


4. Пул тушумини, ишлаб чиқариш ҳажмларини ва товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини хронометраж кўздан кечириш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилувчи солиқ тўловчиларда, бевосита товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойида, маҳсулот ишлаб чиқариш цехларида, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойларида ҳамда солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бошқа жойларда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади.


5. Реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни амалга ошириш жараёнида солиқ тўловчидан ҳисобга олиш ҳужжатларини талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар қўйишга ёки солиқ тўловчининг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан солиқ тўловчидан ҳамда раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш, шунингдек назорат-касса машиналарида ва тўлов терминалларида сақланаётган хронометражни ўтказиш даврига доир маълумотларни олиш мустасно.


6. Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати кетма-кетликда етти календарь кундан ортиқ бўлмаган ҳолда, солиқ тўловчининг белгиланган иш режими ва фаолият туридан келиб чиқиб ўтказилади. Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари ҳисобига ўтказиб юборилган муддат кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.


7. Хронометраж кўздан кечириш солиқ текшируви ҳисобланмайди.



2-БОБ. ХРОНОМЕТРАЖ КЎЗДАН КЕЧИРИШНИ

ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


8. Хронометраж кўздан кечиришни тайинлашга тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш зарурияти асос бўлади.


9. Хронометраж кўздан кечириш ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

солиқ тўловчиларнинг солиқ объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлари тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида кўздан кечириш ва сўров ўтказиш жараёнида тузилган маълумотномалардаги товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушумларни ҳамда ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ҳажмларини камайтириб кўрсатилишига оид шубҳали маълумотлар;

вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган (ташқи манба) маълумотлар таҳлилига кўра, солиқ тўловчининг солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлари, шунингдек бошқа маълумотларида товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушумлар ҳамда ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ҳажмларини камайтириб кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

бир ҳудудда (кўчада, бозор ва савдо комплексларида, маҳаллада ёнма-ён) жойлашган, фаолият тури, реализация ҳажми бир-бирига ўхшаш бўлган бир нечта субъектларнинг кунлик ўртача тушумларига нисбатан кескин фарқ қиладиган тафовутли маълумотлар;

товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича нақд пул ва тўлов терминали орқали тушган кунлик тушумлар ўртасида мавжуд юқори тафовутлар тўғрисидаги маълумотлар;

товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушумлари ўтган даврларга нисбатан кескин камайиб кетганлиги ва савдо тушумларини тўлиқ банк кассаларига топширмаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчи фаолиятининг хусусиятлари, иш режими ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда иш куни давомида онлайн назорат касса машиналаридан камида икки-уч соат оралиғида чек урилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

хронометраж кўздан кечириш ўтказилгандан кейинги даврларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушумларнинг хронометраж кўздан кечириш давомида аниқланган тушумларга нисбатан 50 фоиздан юқори камайиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

электрон ҳисобварақ-фактуралари орқали кирим қилинган товарлар ҳажмига нисбатан ўртача ойлик тушумларининг фарқ қилиши тўғрисидаги маълумотлар.


10. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ушбу низомнинг 9-бандида келтирилган мезонлар бўйича солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳамда солиқ солиш объектларининг ҳақиқий ҳажмлари камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Давлат солиқ хизмати органининг реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруғида хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, унинг идентификация рақами, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, давлат солиқ хизмати органининг хронометражни ўтказадиган мансабдор шахслари мажбурий тартибда кўрсатилади.



3-БОБ. ХРОНОМЕТРАЖ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Хронометраж кўздан кечириш иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) солиқ тўловчи ва вакилининг ҳуқуқлари:

хронометраж кўздан кечириш ўтказишни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларидан кўздан кечириш масалалари юзасидан тушунтиришлар талаб қилиш;

хронометраж кўздан кечириш материаллари билан танишиш ва натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотномадан нусха олиш;

хронометраж кўздан кечиришни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний талабларини бажармаслик ҳамда хронометраж кўздан кечиришга алоқаси бўлмаган ҳужжатларни тақдим этмаслик;

хронометраж кўздан кечиришни амалга ошираётган солиқ органи мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

хронометраж кўздан кечириш жараёнида қатнашиш учун ўз вакилини таклиф қилиш;

хронометраж кўздан кечириш натижаларидан норози бўлган тақдирда ёки келгусида унинг фаолиятида тушумлар бўйича кескин ўзгаришлар кузатилганда (тушумларнинг камайиши ёки кўпайиши) қайта хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш;

солиқ тўловчи қонун ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин;

б) давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари:

хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида солиқ тўловчининг назорат-касса машинаси ва тўлов терминали хотирасида мавжуд маълумотларни олиш;

солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг ёрдами билан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўрнатилган тушум билан боғлиқ бўлган дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимларидан фойдаланиш;

солиқ тўловчиларда, бевосита товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойида, маҳсулот ишлаб чиқариш цехларида, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойларида ҳамда солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бошқа жойларда хронометраж кўздан кечириш ўтказиш;

хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида ҳар бир харидор (мижоз)га қилган харидлари бўйича назорат-касса машинаси харид чеки берилишини назорат қилиш;

солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишишдан бўйин товланганда ёки кўздан кечириш ўтказишга тўсқинлик қилинганда, шунингдек хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида назорат-касса машинасининг яроқсизлиги ёки бошқа субъектга тегишли назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланилаётганлиги аниқланган тақдирда аниқланган ҳолат бўйича маълумотнома расмийлаштириш ҳамда тегишли давлат солиқ хизмати органининг раҳбарига ахборот бериш;

хронометраж кўздан кечириш ўтказилаётган солиқ тўловчидан ойлик иш кунлари сони тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиш.


12. Хронометраж кўздан кечириш иштирокчиларининг мажбуриятлари:

а) солиқ тўловчи ва вакилининг мажбуриятлари:

хронометраж кўздан кечиришни амалга ошираётган давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларига назорат-касса машиналарида ва тўлов терминалларида сақланаётган хронометраж ўтказиш даврига доир маълумотларни тақдим этиш;

хронометраж кўздан кечиришни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларини бевосита товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойида, маҳсулот ишлаб чиқариш цехларида, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойларида ҳамда солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бошқа жойларга киритиш;

солиқ органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариш ва хронометраж кўздан кечиришни ўтказишга тўсқинлик қилмаслик;

хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида ҳар бир харидор (мижоз)га қилган харидлари бўйича назорат-касса машинаси ва тўлов терминалининг харид чекини бериш;

б) давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг мажбуриятлари:

хронометраж кўздан кечириш бошлашдан олдин солиқ тўловчига ўзининг хизмат гувоҳномаси орқали таништириш ва ташриф мақсадини тушунтириш;

солиқ тўловчини давлат солиқ хизмати органининг хронометраж кўздан кечириш тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ билан таништириш ва нусхаси тақдим этиш;

хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотномадан солиқ тўловчига ёки унинг вакилига нусха тақдим этиш ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича қонунда белгиланган тартиблар тўғрисида тушунтиришлар бериш;

солиқ тўловчи ва унинг фаолиятига алоқадор бўлган ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслик;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.



4-БОБ. ХРОНОМЕТРАЖ КЎЗДАН КЕЧИРИШНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


13. Солиқ тўловчи ёки унинг вакили давлат солиқ хизмати органининг хронометраж кўздан кечириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан таништирилган вақтдан хронометраж кўздан кечириш бошланган ҳисобланади.


14. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан кунлик иш режимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъий назар барча объектларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади.


15. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий давлат солиқ хизмати органига режалаштирилган хронометраж кўздан кечиришнинг аниқ санасини кўрсатган ҳолда хронометраж кўздан кечириш бошланишидан уч кун олдин ёзма хабарнома юборади.

Бунда, солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кўздан кечириш якунлангандан кейин солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига уч иш куни ичида юборилиши шарт.


16. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчи ва унинг ходимларига халақит бермаган ҳолда қуйидаги жойларда ўтказилади:

чакана ва улгуржи савдо соҳасида бевосита товарлар реализацияси учун мўлжалланган ҳамда мижоз билан ҳисоб-китоб қилиш жойларида (касса ёнида);

умумий овқатланиш соҳасида бевосита таом тайёрланадиган, мижозларга таом тарқатиладиган ва мижоз билан ҳисоб-китоб қилинадиган жойларида;

хизмат кўрсатиш соҳасида бевосита хизматлар кўрсатиш ва мижоз билан ҳисоб-китоб қилиш жойларида;

ишлаб чиқариш соҳасида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш цехларида ва маҳсулотларни тарқатиш омборхоналарида ҳамда мижоз билан ҳисоб-китоб қилиш жойларида;

бошқа соҳаларда солиқ тўловчининг даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларда ўтказилади.


17. Хронометраж кўздан кечириш қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида:

солиқ тўловчининг кассасидаги мавжуд нақд пул қолдиғини назорат-касса машинасининг "Х" ҳисоботи билан солиштириш ва ижобий фарқ суммасини назорат-касса машинасининг хотирасига киритилишини таъминлаш;

реализация қилинган товарлар ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ҳамда кунлик пул маблағлари тушумини кузатиш ва қайд этиш;

хронометраж кўздан кечириш якунида назорат-касса машинасидан "Z" ҳисобот чиқариш ва маълумотномага илова қилиш;

хронометраж кўздан кечириш якунида кассадаги мавжуд кунлик пул тушуми билан қайд этиш варақасидаги тушумлар миқдори ўртасидаги ижобий фарқ суммасини назорат-касса машинасининг хотирасига киритиш;

б) ишлаб чиқариш соҳасида:

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи ва сотиш нархига, ҳажмига, омборхоналаридаги тайёр маҳсулотлар миқдорига аниқлик киритиш;

ишлаб чиқариш қувватлари учун сарфланаётган табиий ресурсларини (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари) ҳажмини ўлчов асбоблари орқали қайд этиш;

ишлаб чиқариш учун сарфланаётган товар хом-ашёлар ҳажмини қайд этиш;

ишлаб чиқариш ускуналарининг сонини ва уларни қувватларини аниқлаш;

ишчилар сонига аниқлик киритиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва миқдорини аниқлаш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш ва жараёнини қайд этиш.


18. Хронометраж кўздан кечириш ўтказиш маълум сабабларга кўра солиқ тўловчида иш вақти тугамасдан тўхтатилса, хронометраж кўздан кечириш якунига етказилмаган ҳисобланади ва хронометраж кўздан кечириш ўтказиш муддати доирасида бошқа кунга кўчирилади.



5-БОБ. ХРОНОМЕТРАЖ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


19. Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича икки нусхада маълумотнома тузади. Маълумотноманинг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади.

Агар, солиқ тўловчи маълумотномани олишдан бўйин товлаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда маълумотномага тегишли ёзувни киритади ва маълумотноманинг бир нусхаси почта орқали буюртма хат билан солиқ тўловчига жўнатилади ҳамда у жўнатилгандан кейин уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда жўнатилади.


20. Хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотномага кўздан кечириш жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.


21. Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари хронометраж кўздан кечириш натижасига кўра тузилган маълумотнома бўйича хронометраж кўздан кечириш якунлангандан кейин бир иш куни ичида давлат солиқ хизмати органи раҳбарига билдиришнома киритади.


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича расмийлаштирилган маълумотномаларнинг электрон ҳисобини юритади.



6-БОБ. ХРОНОМЕТРАЖ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАРНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


23. Хронометраж кўздан кечириш натижаларидан солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан электрон шаклда шакллантириш ва юритиш, шунингдек тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ва ҳисоблаб чиқарилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари ишончлилигини солиштириб кўриш учун фойдаланилади.


24. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчи фаолиятининг хусусиятлари ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид солиқ ҳисоботида акс эттирилган, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум тўғрисидаги маълумотларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан хронометраж жараёнида олинган тушум тўғрисидаги маълумотлар билан солиштиришни амалга оширади.


25. Хронометраж кўздан кечириш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалар асосида солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этилгандан сўнг Солиқ кодексининг 70-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда камерал назорат ўтказилади.


26. Хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутлар бўйича қуйидаги тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқилади:


YST = (XNT х IK) х SS - ягона солиқ тўлови;

QQS = (XNT х IK)-НT х SS - қўшилган қиймат солиғи;

FS = ((XNT х IK) х RD)-НT х SS - юридик шахсларнинг фойда солиғи;

AS = (XNT х IK)-НT х SS - акциз солиғи;

NS = (XNT х IK)-НT х SS - ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.


Бунда:

XNT - хронометраж кўздан кечириш якуни билан аниқланган ўртача кунлик тушум;

IK - хронометраж кўздан кечириш даврида аниқланган ҳисобот даври учун иш кунлари сони;

НT - солиқ тўловчи ҳисоботида акс эттирилган товарларни (ишларни, хизматларни) реализацияси;

SS - солиқ ставкаси;

RD - рентабеллик даражаси (олдинги ҳисобот даврида).


27. Хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги аломатлари аниқланса, давлат солиқ хизмати органлари Солиқ кодексининг 70-моддасида кўрсатилган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборади.


28. Солиқ тўловчида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда, бу ҳаракатлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланади ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.


30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация

қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан

кечиришни ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум

суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

Таҳликали-таҳлил ва камерал назорат бўлими


Тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш заруриятидан келиб чиқиб хронометраж кўздан кечириш тайинланадиган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилади.


Доимий









2-босқич

Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими


Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.


Хронометраж кўздан кечириш ўтказишдан 1 кун олдин









3-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий давлат солиқ хизмати органига режалаштирилган хронометраж кўздан кечиришнинг аниқ санасини кўрсатган ҳолда хронометраж кўздан кечириш бошланишидан 3 кун олдин ёзма хабарнома юборади.


Хронометраж кўздан кечириш ўтказишдан 3 кун олдин









4-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари хронометраж кўздан кечириш ўтказиш учун биринчи навбатда солиқ тўловчига ёки унинг вакилига хизмат гувоҳномаси асосида ўзини таништириб, солиқ тўловчини давлат солиқ хизмати органининг хронометраж кўздан кечириш тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ билан таништиради ва нусхасини тақдим этади.


Хронометраж кўздан кечириш бошлашдан олдин









5-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишишдан бўйин товланганда ёки кўздан кечириш ўтказишга тўсқинлик қилинганда, шунингдек хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида назорат-касса машинасининг яроқсизлиги ёки бошқа субъектга тегишли назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланилаётганлиги аниқланган тақдирда аниқланган ҳолат бўйича маълумотнома расмийлаштириб ваколатли органни хабардор қилиш тартибида текширув ташкил этиш учун давлат солиқ хизмати органининг раҳбарига таклиф киритади.


Хронометраж кўздан кечириш ўтказишни бошлашдан олдин ёки жараёнида









6-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаган ҳолда, солиқ тўловчининг белгиланган иш режими ва фаолият туридан келиб чиқиб ўтказилади. Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари ҳисобига ўтказиб юборилган муддат кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.

Бунда, хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчининг кунлик иш вақтини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъий назар барча объектларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади.


1 кундан 7 календарь кунигача бўлган муддатда









7-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Хронометраж кўздан кечириш якунида кассадаги мавжуд кунлик нақд пул тушуми билан, назорат касса машинасининг "Z" ҳисоботи маълумоти ва қайд этиш варақасидаги тушумлар миқдорини солиштириб чиқади ҳамда ижобий фарқ суммасини назорат-касса машинаси хотирасига киритилишини кузатиб боради.


Аниқланган вақтнинг ўзида









8-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Хронометраж кўздан кечириш якуни билан давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича икки нусхада маълумотнома тузади. Маълумотноманинг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади.


Хронометраж кўздан кечириш якунида









9-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кўздан кечириш якунлангандан кейин солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига 3 (уч) иш куни ичида юборилади.


3 кун муддатда









10-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари хронометраж кўздан кечириш натижасига кўра тузилган маълумотнома бўйича хронометраж кўздан кечириш якунлангандан кейин 1 (бир) иш куни ичида раҳбариятга билдиришнома киритади.


Хронометраж кўздан кечириш якуни билан 1 кун









11-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Хронометраж кўздан кечириш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалар асосида солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этилгандан сўнг аниқланган тафовут юзасидан Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ талабнома юборади.


Ҳисобот тақдим қилингандан кейин









12-босқич

Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари


Солиқ тўловчида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда, бу ҳаракатлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланади ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.


Тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда



    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 274-модда














































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск