ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2019 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2019 й.

N 282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ВА БЎЛИНМАЛАРИДА ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ

ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларининг шахсий таркибини овқатлантиришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур бўлган захираларини сақлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини таъминлаш учун аутсорсерларга ҳақиқий харид нархларида транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, янгилаш тартибида реализация қилиш;

шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (жумладан, доимий жойлашув пунктида, дала шароитида, табиий ва бошқа характердаги фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, шунингдек, бошқа ҳолатларда) ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари штатида тегишли лавозимларни сақлаб туриш;

фавқулодда ва бошқа вазиятларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини овқатланишини ташкил этиш учун муқобил штат лавозимларини назарда тутиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари ва органлари штатига киритиш;

шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритган ҳолда, унинг овқатланишини ташкил этадиган аутсорсерлар томонидан савдо устамасининг юқори - 20 фоиз даражасига риоя қилиш шарти билан улар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тоифаланган ҳарбий объектлари ҳудудида шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритмаган ҳолда, шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига ошхона учун бино ва ускуналарни тақдим этиш, шунингдек, уларнинг коммунал тўловлар бўйича харажатларини тўлаб бериш;

Давлат хавфсизлик хизматининг шахсий таркиб овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тизимига ўтадиган органлари ва бўлинмаларини белгилаш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:

аутсорсерлар танловини ўтказишни, бунда умумий овқатланиш соҳасида катта тажрибага, етарли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ўз ташаббуси билан ошхоналар шароитини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик бериш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг органлари ва бўлинмаларига белгиланган тартибда шартномалар тузиш учун аутсорсерларни танлаш бўйича баённома қарорларини ўз вақтида тақдим этишни;

аутсорсерларга озиқ-овқат маҳсулотларини фермер хўжаликларидан ва бошқа улгуржи савдо вакилларидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишда ҳар томонлама кўмаклашишни таъминласин.


5. Аутсорсерлар танловини сифатли ўтказиш бўйича жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.


6. "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати буюртманомаларига мувофиқ асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлари турларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари эҳтиёжини ҳисобга олсин ва уларни аутсорсерларга иссиқ овқат таъминотида бўлган шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун реализация қилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 апрель


















































Время: 0.1777
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск