ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2019 й. 282-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 апрелдаги

282-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг

овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг

хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари (кейинги ўринларда Хизмат органлари ва бўлинмалари деб аталади) шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - Хизмат органлари ва бўлинмалари томонидан шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш функцияларини шартнома асосида аутсорсерга бериш;


аутсорсер - Хизмат органлари ва бўлинмаларига шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича шартнома асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


шахсий таркиб - ўрнатилган тартибда иссиқ овқат таъминотига киритилган ҳарбий хизматчилар ва пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (болаларидан ташқари), шу жумладан стационар ҳарбий-шифохона муассасаларида даволанаётганлар.


2. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини озиқ-овқат таъминоти озиқ-овқат йўналиши томонидан аутсорсинг шартларида ташқи умумий овқатланиш корхоналарини жалб этиш орқали таъминланади.


3. Аутсорсерларни жалб этиш орқали Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва талаб қилиш режалаштирилган йилда овқатланувчилар сони, меъёрлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАШ,

НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

ШАРТНОМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


4. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.


5. Аутсорсерларни танлаб олиш натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади ва шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш юзасидан Хизмат органлари ва бўлинмалари билан белгиланган тартибда шартнома тузиш учун бир кун муддатда Хизмат органлари ва бўлинмаларига юборилади.

6. Аутсорсерларни жалб этган ҳолда, шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил этиш бўйича шартномалар бир календарь йил учун тузилади.

Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади.

Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.


7. Шартнома суммаси тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми бўлган умумқўшин паёгининг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади.


8. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.


9. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, Хизматнинг органи ёки бўлинмаси раҳбари аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.


10. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.


11. Хизмат шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда Хизмат органлари ва бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.

Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.


12. Аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар Хизмат органига (бўлимига) ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада) ва аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20 фоизгача устама ҳақи ҳисобга олинган равишда белгиланади.


13. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш ва аутсорсер ҳамда Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасидаги ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. ОВҚАТЛАНИШ РЕЖИМИ ВА

УНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


14. Шахсий таркибнинг овқатланиш режимини ишлаб чиқиш аутсорсерлар билан келишилган ҳолда Хизмат органи ва бўлинмаси бошлиғига, унинг тегишли ўринбосарига, Хизмат органи ва бўлинмаси тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари бошлиқларига юкланади.


15. Таомлар тарқатилишидан олдин Хизмат органи ва бўлинмаси врачи (фельдшер) орган ва бўлинма навбатчиси билан биргаликда таомлар сифатини татиб кўриш орқали текширадилар, шунингдек, ошхона хоналари, ошхона идиш-товоқлари, инвентарларнинг санитар ҳолатини назорат қиладилар.



4-БОБ. ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИГА ТАЛАБЛАР


16. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир ҳарбий хизматчига тўлиқ берилишини назорат қилиш, тайёрланган таомлар сифатини баҳолаш учун бўлинма ва орган раҳбари ёки унинг кўрсатмасига биноан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар куни тайёр таомлар (эрталабки нонушта, тушлик, кечки нонуштадан олдин) татиб кўрилади.

Хизмат органлари ва бўлинмалари масъул мансабдор шахслар орқали тайёрланган таомлар сифати, порциялар миқдорини текширишга ҳақлидирлар.


17. Хизмат органлари ва бўлинмаларига келтириладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли бўлиши шарт. Маҳсулотлар сифати мувофиқлик сертификатига ва давлат стандартлари томонидан ўрнатилган кўрсаткич ва техник шартларга мос келиши керак.


18. Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (сертификатлар ва маълумотлар), шунингдек, давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга жавоб бермаган озиқ-овқат маҳсулотларни қабул қилишга йўл қўйилмайди. Келтирилган ҳар бир партия озиқ-овқат маҳсулотларига уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


19. Хизмат орган ва бўлинмаларига келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари Хизмат орган ва бўлинмаларининг мансабдор шахслари, тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари комиссиялари томонидан аутсорсер вакили иштирокида назорат қилинади.

Органолептик кўрсаткичларига кўра сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лабораторияларига, шунингдек, ички идоравий лабораторияларга таҳлил учун топширилади.

Озиқ-овқат омборига келтирилган маҳсулотларнинг сифати ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларда кўрсатилган стандарт талабларига, техник шартларга, маркировкага мос келмаса, Хизмат органи ва бўлинма раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан бу ҳақида далолатнома тузилади. Аутсорсер зудлик билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириш бўйича чоралар кўради.

Бундай ҳолатда Хизмат органи ва бўлинма раҳбари сифатсиз маҳсулот келтирилганлиги ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма равишда аутсорсерни хабардор қилади.



5-БОБ. ОШХОНА ИШИНИ (ФАОЛИЯТИНИ)

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА САНИТАРИЯ

НОРМАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ


20. Ошпазлар ва ошхонанинг бошқа ишчиларига улар санитария-гигиена минимумидан синов топшириб тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг ошхонада ишлашга рухсат берилади. Кейинчалик улар маълум ўрнатилган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар ва кўрик натижалари шахсий санитария китобчасига киритилади.


21. Хизматнинг тегишли органлари ва бўлинмалари томонидан махсус текширув тадбирларидан ўтказилган аутсорсерларга Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатишига рухсат берилади.


22. Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш фаолияти даврида маълум бўлган ошкор қилиб бўлмайдиган ва махфий маълумотларни тарқатмаслиги учун тўлиқ жавобгардир.



6-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ЙЎНАЛИШИДАГИ

ОБЪЕКТ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


23. Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхонага фойдаланишга берилган моддий-техник воситалар Хизмат органлари ва бўлинмалари комиссияси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, аутсорсерга (ноль ставка билан) вақтинча фойдаланишга берилади. Ушбу далолатнома орган ва бўлинма комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланиб, Хизмат органи ва бўлинмаси раҳбари томонидан тасдиқланади.


24. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун фойдаланишга вақтинча топширилган моддий-техник воситаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини аутсорсер амалга оширади.


25. Аутсорсерга вақтинча фойдаланишга топширилган моддий-техник воситалар эксплуатация қилишнинг ўрнатилган муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келса, аутсорсер ҳисобидан тикланади.


26. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган аутсорсерларга ёпиқ объектларда жойлашган умумий овқатланиш муассасаларида Хизматнинг шахсий таркиби учун халқ истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шахобчалари юритишга рухсат берилади. Бу фаолият учун қўшимча рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Маҳсулот нархига 20 фоизгача устама ҳақи ўрнатилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши тузилган шартномани белгиланган тартибда Хизмат органи ва бўлинмаси ёки аутсорсер ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.


28. Мазкур Низомда белгиланган талабларни бузган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.





Низомга

2-ИЛОВА



Хизмат органлари ва бўлинмаларида шахсий

таркибнинг овқатланишини ташкил этиш

учун аутсорсерларни танлаш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Бўлинма (орган) командири (бошлиғи)

Аутсорсерларни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, орган ва бўлинмалар, таъминланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим қилиш.

Зарурат туғилганда


2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Аутсорсер талабгорларни ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.


2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.


3. Баённомадан кўчирмани Хизмат органи ва бўлинмасига юбориш (аутсорсерлар танлови натижаларини).


1, 2) Талабнома қабул қилгандан сўнг 10 кун муддатда



3) Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай


  

3-босқич




Бўлинма (орган)

командири (бошлиғи)

1. Аутсорсерлар билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартномалар тузиш.


2. Аутсорсерларга биноларни, ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.


1. 3 иш куни давомида




2. 3 иш куни давомида










Низомга

3-ИЛОВА



Аутсорсер ва Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасида

ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

      

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Тегишли ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини ўрганиш.


2. Ўрганиш натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги ўртача нархлари кўрсатилган баённомани расмийлаштириш.


3. Хизмат органи ва бўлинмаларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақидаги баённомани етказиш.

1, 2) Ҳар ойда жорий ойнинг

1 санасида






3) Бир кун мобайнида






2-босқич

Аутсорсерлар

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.


2. Хизмат органи ва бўлинмаси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг

5 санасига қадар



  

3-босқич

Бўлинма (орган)

командири (бошлиғи)

Аутсорсерлар билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:


асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) текшириш, маълумотларни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилган ҳолат мавжудлиги бўйича таққослаш;


аутсорсинг хизматларини кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15% миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;


тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

уч кун мобайнида






Ҳар ойда жорий ойнинг

10 санасига қадар




Ҳар ойнинг 20 санасига қадар

(ўтган ой учун)










Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 апрель


















































Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск