ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Мудофаа вазирининг 13.03.2019 й. 213-сон "Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2144-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2144-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

13.03.2019 й.

N 213


БУЙРУҒИ



Хизмат мажбуриятларини бажараётганда

ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар)

ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла

тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2010 йил 5 августдаги 430-сон буйруғи (рўйхат рақами 2144, 2010 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА




Хизмат мажбуриятларини бажараётганда

ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар)

ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла

тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган тартибда ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан аниқланади.".


2. 11-банднинг иккинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 15-иловасига мувофиқ," деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 286-модда












































Время: 0.1750
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск