ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари / Молия органлари ва бюджет ташкилотларида ҳисоб /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (11-сонли БҲС) "Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар" (АВ томонидан 09.04.2019 й. 3149-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 25.02.2019 й. 18-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 9 апрелда 3149-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2019 йил 25 февралдаги

18-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(11-сонли БҲС)


ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИ

БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР


Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (11-сонли БҲС) "Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар - ташкилотлар томонидан олинган қарз маблағлари билан боғлиқ фоиз кўринишидаги ва бошқа харажатлар;


квалификацияланган актив - белгиланган мақсадларда фойдаланиш ёки сотиш учун муайян давр ичида тайёрланадиган актив.


2. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш Стандарт асосида амалга оширилади.


3. Стандарт хусусий капиталга қилинган ҳақиқий ёки вақтинчалик харажатларга қўлланилмайди.


4. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларга қуйидагилар киради:

а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;

б) бюджет ссудалари ва бошқа қарзлар билан боғлиқ фоиз ва пеня ҳамда бошқа қўшимча харажатларни ҳисобдан чиқариш;

в) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) "Ижара"га (рўйхат рақами 3142, 2019 йил 4 март) мувофиқ молиявий ижара билан боғлиқ тўловлар;

г) хорижий валютада жалб қилинган қарзлар бўйича юзага келадиган хорижий валюта курслари ўртасидаги тафовут билан боғлиқ тўловлар.


5. Аниқ бир вазиятларга боғлиқ равишда, белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ҳолатигача келтирилиши муайян вақтни талаб этадиган қуйидаги активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланиши мумкин (масалан, бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, номоддий активлар ва бошқалар).

Сотиш ёки сотиб олиш вақтида белгиланган мақсадда фойдаланиш учун тайёр бўлган активлар квалификацияланган активлар ҳисобланмайди.


6. Ер участкаси квалификацияланган активга кирмайди. Ер участкасида ерга ишлов бериш каби ишлар амалга оширилса, қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни ер майдони қийматига қўшилади. Бу харажатлар ер майдонидан фойдаланиш ёки сотишдан олинадиган даромадлар билан боғлиқ бўлади.


7. Сотиб олинган ер майдонининг бино ва иншоотлари қуриладиган қисмида ерга ишлов бериш каби ишлар амалга оширилса, қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ер майдони қийматига эмас, балки қуриладиган бино ва иншоотларнинг қийматига қўшилади.



2-БОБ. ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИ БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


1-§. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни ҳисобга олиш


8. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ капитализацияланган қисмидан ташқари, улар амалга оширилган даврда (молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида) ҳисобга олинади.


9. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ушбу активнинг таннархига олиб бориш йўли орқали капитализация қилинади.


10. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар квалификацияланган активнинг қийматига қўшиш йўли билан капитализация қилинади, агарда ундан ташкилот келгусида иқтисодий манфаатлар олиши мумкин бўлса ва агар бунда харажатларни ишончли ўлчаш имконияти мавжуд бўлса.



2-§. Капитализациялаштиришга йўналтирилган

қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар


11. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатларга агар тегишли актив учун харажатлар амалга оширилмаган тақдирда, вужудга келмаслиги мумкин бўлган қарзлар бўйича харажатлар киради.

Аниқ бир квалификацияланган активни харид қилиш учун ташкилот маблағларни айнан шу мақсадда четдан жалб қилган ҳолларда, ушбу актив билан бевосита боғлиқ бўлган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар аниқ равишда белгиланиши (ўрнатилиши) мумкин.


12. Муайян даврда капитализация қилишга йўналтирилган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар амалга оширилган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлардан ушбу маблағлар бўйича олинган барча инвестициявий даромадларни (ушбу маблағларнинг вақтинчалик инвестиция қилинишидан) чегириш орқали аниқланади.


13. Умумий мақсадларда жалб қилинган ва квалификацияланган активни харид қилиш учун фойдаланилган қарз маблағлари доирасида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу актив учун амалга оширилган харажатларга нисбатан капитализация ставкасини қўллаш орқали аниқланади.


14. Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус олинган қарзлардан ташқари, давр мобайнида ташкилотнинг қопланмай қолган қарзларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдори капитализация ставкаси бўлиб ҳисобланади.


15. Муайян давр мобайнида капитализация қилинган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар суммаси ушбу давр мобайнида амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.


16. Квалификацияланган активнинг баланс қиймати ёки якуний таннархи унинг жорий қийматидан ёки сотиш қийматидан ошиб кетса, унинг баланс қиймати бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қисман ёки тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Бунда, айрим ҳолатларда квалификацияланган актив қийматининг илгари амалга оширилган қисман ҳисобдан чиқарилган миқдори бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тикланади.



3-§. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни

капитализациялаштириш


17. Ташкилотлар квалификацияланган актив таннархининг бир қисми сифатида қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни қуйидаги шартлар бажарилган санадан эътиборан капитализациялаштириши лозим:

актив бўйича харажатларни амалга ошириш;

қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни амалга ошириш;

активни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ёки сотишга тайёрлаш бўйича фаолиятнинг бошланиши.


18. Квалификацияланган активларга қилинадиган харажатлар пуллик тўловларда, бошқа активларни ўтказишда ёки фоиз мажбуриятларини қабул қилишда юзага келадиган харажатларни ўз ичига олади.


19. Илгари капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатларни ўз ичига олган давр давомидаги активнинг ўртача баланс қиймати ушбу даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг асосланган қийматига тенг бўлади.


20. Активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолият активнинг яратишини ўз ичига олади. Активни яратишни бошлашдан олдин амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар ҳам киради (масалан, қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ фаолият). Бундай фаолиятга активга эгалик қилиш тааллуқли эмас, агарда бунда унинг ҳолатини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш ёки модификация бўлмаса (масалан, қурилиш учун ерни тайёрлаш ишлари амалга оширилган даврда қарзлар бўйича амалга оширилган харажатлар ушбу ишларни амалга ошириш даври давомида капитализация қилинади).

Келгусида қурилиш учун сотиб олинган ер, унда ҳеч қандай тайёрлаш ишлари олиб борилмасдан эгалик қилиб турилган даврдаги қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилинмайди.



4-§. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни

капитализациялаштиришни тўхтатиш


21. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни капитализациялаштириш активни ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддатга узилиш бўлган даврда тўхтатилади ва у харажатлар сифатида тан олинади.


22. Ташкилотлар томонидан белгиланган мақсадда ишлатиш ёки сотишга мўлжалланган активни ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддатга узилиш бўлган даврда ҳам харажатлар амалга оширилиши мумкин (масалан, қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланмаган қурилишларни сақлаш харажатлари). Ташкилотлар томонидан сезиларли техник ва маъмурий харажатлар амалга оширилганда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни капитализациялаш тўхтатилмайди.


23. Вақтинчалик тўхтатиб туриш активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш жараёнининг бир қисми бўлиб ҳисобланганда ҳам қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тўхтатилмайди (масалан, захираларни етарли даражада йиғиш даврида ёки сувнинг юқори даражада бўлиши кўприк қурилишини кечиктирганда, агар ушбу географик ҳудуд учун қуришни белгиланган даври давомида сувнинг бундай юқори даражада бўлиши одатий ҳол бўлса, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш давом эттирилади).



5-§. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни

молиялаштиришни тугатиш


24. Ташкилотлар квалификацияланган активни белгиланган мақсадларда фойдаланиш ёки сотишга тайёрлаш учун муҳим ишларнинг барчаси якунлангандан сўнг қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни капитализациялашни тугатади.


25. Кунлик маъмурий ишлар давом этаётган бўлиб, активни яратиш тугатилган бўлса, объект белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёр деб ҳисобланади.


26. Агарда квалификацияланган активни қуриш қисмлар бўйича тугатилганда ва ҳар бир қисмни қурилиш давомида ишлатиш мумкин бўлса, ташкилотлар активнинг ушбу қисмини белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишларни тугатганда, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатиши шарт (масалан, ҳар бири алоҳида ишлатишга яроқли бўлган бир неча бинолардан иборат бўлган бизнес-марказ квалификацияланган актив ҳисобланади ва ундаги ҳар бир қисм бошқа қисмларни қуриш ҳали давом этаётган пайтда ишлатилиши мумкин бўлади).

Ташкилий қисмларидан ҳар бири алоҳида ишлатилиши мумкин бўлишидан олдин тўлиқ тугатилиши лозим бўлган квалификацияланган активга шифохона биноси мисол бўлади, яъни шифохона биносининг операцион бўлими қурилиш тўлиқ тугатилгунга қадар ишлатиб бўлмайди.



3-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


27. Ташкилотлар молиявий ҳисоботларида қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши зарур:

а) муайян даврда молиялаштирилган қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар;

б) молиялаштириладиган қарз мажбуриятлари бўйича харажатларнинг ҳажмини аниқлаш учун фойдаланилган капитализация ставкаси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 298-модда



















































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск