Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2019 й. 292-сон "Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2019 й.

N 292



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсад ва мазмуни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши ташкил этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 апрелдаги

292-сон қарорига

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 41-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса:".


2. 78-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир".


3. 88-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли пунктларидаги иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади".


4. 89-банднинг биринчи хатбошидаги "қатнов қисмида бир қатор қилиб" сўзларидан кейин "қатнов қисми четига параллель равишда" сўзлари қўшилсин.


5. 98-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга".

7. 162-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"(автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда) юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса";

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 164-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"164. Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун - 2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка автотранспорт воситаси учун - 12 метрдан, тиркама учун - 12 метрдан, яримтиркамали автопоезд учун - 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун - 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак".


9. 168-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно)".


10. Йўл ҳаракати қоидаларига 1-иловада:


а) 1-бўлим (Огоҳлантирувчи белгилар) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР


Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.

1.1. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси".

1.2. "Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси".

1.3. "Диққат, темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилма". Ушбу йўл белгиси тўсувчи қурилма билан жиҳозланган темир йўл кесишмасига етмасдан ўрнатилади ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.

1.3.1. "Бир изли темир йўл".

1.3.2. "Кўп изли темир йўл".

1.3.1. - бир изли темир йўл, 1.3.2. - икки ва ундан ортиқ изли темир йўл белгилари шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.

1.4.1-1.4.6. "Темир йўл кесишмасига яқинлашиш".

Аҳоли пунктларидан ташқарида темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлик ҳақида қўшимча огоҳлантириш беради.

1.5. "Трамвай йўли билан кесишув".

1.6. "Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви".

1.7. "Айланма ҳаракатланиш билан кесишув".

1.8. "Светофор тартибга солади". Ҳаракат светофор орқали тартибга солинган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки йўл қисмини билдиради.

1.9. "Кўтарма кўприк". Кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш.

1.10. "Соҳилга чиқиш". Дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқишни билдиради.

1.11.1, 1.11.2. "Хавфли бурилиш". 1.11.1 - ўнгга, 1.11.2 - чапга йўл белгилари йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради.

1.12.1, 1.12.2. "Хавфли бурилишлар". 1.12.1 - биринчи бурилиш ўнгга, 1.12.2 - биринчи бурилиш чапга йўл белгилари йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қисмини билдиради.

1.13. "Тик нишаблик".

1.14. "Тик баландлик".

1.15. "Сирпанчиқ йўл". Йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради.

1.16. "Нотекис йўл". Қатнов қисми нотекис бўлган йўл (ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур жойлар, кўприкнинг йўлга нотекис туташуви ва шу кабилар) қисмини билдиради.

1.17. "Тош отилиши хавфи". Транспорт воситасининг ғилдираги остидан шағал, тош ва шунга ўхшашларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли бўлган йўл қисмини билдиради.

1.18.1-1.18.3. "Йўлнинг торайиши". 1.18.1 - икки томонлама торайиш; 1.18.2 - ўнгга торайиш ва 1.18.3 - чапга торайишни билдиради.

1.19. "Икки томонлама ҳаракатланиш". Йўлнинг (қатнов қисмининг) қарама-қарши ҳаракатланишли қисми бошланишини билдиради.

1.20. "Пиёдалар ўтиш жойи". 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1-1.14.3 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.

1.21. "Болалар". Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.

1.22. "Велосипед йўлкаси билан кесишув".

1.23. "Таъмирлаш ишлари".

1.24. "Мол ҳайдаб ўтиш".

1.25. "Ёввойи ҳайвонлар".

1.26. "Тошлар тушиши". Тош кўчиши, сурилиши ва тушиши мумкин бўлган йўл қисмини билдиради.

1.27. "Ёнлама шамол".

1.28. "Пастлаб учувчи самолётлар".

1.29. "Туннел". Сунъий равишда ёритилмаган ёки кириш пештоғининг кўриниши чекланган туннелни билдиради.

1.30. "Бошқа хавф-хатарлар". Огоҳлантирувчи белгиларда кўзда тутилмаган хавф-хатарлар бўлган йўл қисмини билдиради.

1.31. "Сунъий йўл нотекислиги". Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.

1.31.1, 1.31.2. "Бурилишнинг йўналиши". Кичик радиусли, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналишини ва йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.

1.31.3. "Бурилишнинг йўналиши". Т-симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналишини, таъмирланаётган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.

1.32. "Тирбандлик". Ушбу йўл белгиси вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.

1.1, 1.2, 1.5-1.32 огоҳлантирувчи белгилари аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 - 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 - 300 метр олдин ўрнатилади. Зарурият бўлганда, бу белгилар 7.1.1 қўшимча ахборот белгисида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.

Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.

Аҳоли пунктларидан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.

Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10-15 метр масофа етмасдан (7.1.1 қўшимча ахборот белгисисиз) ўрнатилиши мумкин.

1.3, 1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмалари олдида, энг яқин рельсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади;


б) 3-бўлимдаги (Тақиқловчи белгилар) ўттиз олтинчи - қирқ еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.32. "Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган".

3.33. "Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган".

3.1-3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларга амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига, 3.2-3.8 белгилари белгиланган зонада жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, белгиланган зонада яшайдиган ёки ишлайдиган фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.

3.27 белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушуриш-чиқариш (юкларни ортиш-тушуриш) вақтида таъсир қилмайди.

Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан "Ногирон" таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

3.28 - 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга тааллуқли эмас.

3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага тадбиқ этилади.

3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26-3.30, 3.32, 3.33 белгилари белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли пунктларида аҳоли яшайдиган ҳудуднинг охиригача таъсир қилади. Йўлга туташ ҳудудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.

Аҳоли пунктларига етмай ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.

Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин:

3.16 ва 3.26 белгилари 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;

3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;

3.27 - 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 -3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади.

3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларга амал қилиш чизиқлар узунлиги билан аниқланади.

3.10, 3.27-3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади";


в) 4-бўлимдаги (Буюрувчи белгилар) ўн тўққизинчи-йигирманчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.6.1. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак".

4.6.2. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири".

4.6.3. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак". 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.

4.6.4. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири".

4.6.5. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак". 1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.

4.6.6. "Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири".

4.7. "Энг кам тезлик". Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.

4.8. "Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири".

4.9.1, 4.9.2 ва 4.9.3 "Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши". "Хавфли юк" таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишларда рухсат берилади: 4.9.1 - тўғрига, 4.9.2 - чапга, 4.9.3 - ўнгга";


г) 5-бўлимдаги (Ахборот-кўрсатгич белгилари) олтмишинчи-олтмиш иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.42. "Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш". Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.

5.43. "Радар". Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳараткатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.

Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.

5.44. "Велосипедчилар учун йўлак". Йўл белгиси қайси ҳаракат бўлаги устига ўрнатилган бўлса, ўша ҳаракат бўлагига таъсир қилади. Йўлнинг ўнг томонига ўрнатилган йўл белгиси ўнг бўлакка таъсир қилади.

5.45. "Велосипедчилар учун йўлакнинг охири".

Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил ёки кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракаталиниш мумкинлигини англатади.

Оқ ранг кўрсатилган объект ушбу аҳоли пунктида жойлашганини англатади.

Аҳоли пунктида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларидаги яшил, кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга ушбу аҳоли пунктидан чиққандан сўнг автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракатланиш мумкинлигини англатади, оқ ранг эса кўрсатилган объект шу аҳоли пунктида жойлашганлигини билдиради";


д) 6-бўлимга (Сервис белгилари) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"6.13. "Халқаро автоташувчиларнинг назорат пункти".

6.14. "Ҳожатхона".

6.15. "Чиқинди йиғиш жойи";


е) 7-бўлимда (Қўшимча ахборот белгилари):

ўн иккинчи хатбошидаги "7.4.7" рақами "7.4.8" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз учинчи-ўттиз бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"7.20. "Хавфли юк тоифаси". Хавфли юк тоифасининг (тоифаларининг) рақамини кўрсатади.

7.21. "Эвакуатор ишламоқда". 3.27-3.30 йўл белгилари таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади.

7.22.1, 7.22.2 ва 7.22.3 "Тўсиқ". Ҳайдовчиларга тўсиқнинг узоқдан кўринишини таъминлаш мақсадида ўрнатилади. 4.2.1-4.2.3 йўл белгилари билан биргаликда ўрнтилади";

ўттиз учинчи- ўттиз тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз олтинчи-ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. "Йўл белгилари" график чизмалари қисмида:


а) "Огоҳлантирувчи белгилар" бўлимида:


1.2 тасвирдан кейин қуйидаги тасвирлар қўшилсин:

"


1.3.

Диққат, темир йўл кесишмасини

тўсувчи қурилма";

1.30 тасвирдан кейин қуйидаги тасвирлар қўшилсин:

"


1.31.

Сунъий йўл нотекислиги

"


1.32.

Тирбандлик";

б) "Тақиқловчи белгилар" бўлимига қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"



3.32.

Хавфли юк ташиётган транспорт

воситасининг ҳаракати тақиқланган





3.33.

Портловчи ва тез алангаланувчи

юкни ташиётган транспорт воситасининг

ҳаракати тақиқланган";





в) "Буюрувчи белгилар" бўлимига қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


4.6 тасвирдан кейин қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"






4.6.1

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

биргаликдаги ҳаракати ташкил

этилган йўлак



4.6.2

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

биргаликдаги ҳаракати ташкил

этилган йўлакнинг охири





4.6.3

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил

этилган йўлак





4.6.4

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил этилган

йўлакнинг охири





4.6.5

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати  алоҳида ташкил

этилган йўлак





4.6.6

Пиёдалар ва велосипедчиларнинг

ҳаракати алоҳида ташкил этилган

йўлакнинг охири"


4.8 тасвирдан кейин қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"





4.9.1,         4.9.2     ва    4.9.3

Хавфли юк ташиётган транспорт

воситаларининг ҳаракат йўналиши";

г) "Ахборот-кўрсаткич белгилари" бўлимига қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"






5.42

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш





5.43

Радар





5.44

Велосипедчилар

учун йўлак








5.45

"Велосипедчилар учун йўлакнинг охири";


д) "Сервис белгилар" бўлими график чизмалар қисмига қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"










6.13

Халқаро автоташувчиларнинг

назорат пункти










6.14.

Ҳожатхона










6.15

Чиқинди йиғиш жойи";



е) "Қўшимча ахборот белгилар" бўлимида;


7.4.7 тасвирдан кейин қуйидаги тасвир қўшилсин:


"






7.4.8

Транспорт

воситасининг тури";


7.19 тасвирдан кейин қуйидаги тасвирлар қўшилсин:


"






7.20

Хавфли юк синфи





7.21

Эвакуатор ишламоқда





7.22.1      7.22.2    7.22.3



Тўсиқ";


    

12. 2-илованинг 1-бўлимида (Ётиқ чизиқлар):


а) ўн олтинчи хатбошидаги "тартибга солинмаган" сўзларидан кейин "ва солинган" сўзлари қўшилсин;


б) йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.18 - чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин; охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради";


в) қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи-ўттиз учинчи хатбошилар қўшилсин:

"1.25 - пиёдалар йўлкасини ёки пиёдалар ва велосипедчилар биргаликда ҳаракатланиши мўлжалланган йўлканинг пиёдалар учун мўлжалланган қисмини билдиради;

1.26 - велосипед йўлкасини ёки велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган тасмани билдиради;

1.27 - огоҳлантирувчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи;

1.28 - тақиқловчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи;

1.29 - сунъий йўл нотекислигини билдиради";


г) йигирма тўққизинчи-ўттиз бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз тўртинчи-қирқинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) "Ётиқ чизиқлар" график чизмалар қисмига қуйидаги тасвирлар қўшилсин:





1.25 - пиёдалар йўлкасини ёки пиёдалар ва

велосипедчилар биргаликда ҳаракатланиши

мўлжалланган йўлканинг пиёдалар учун

мўлжалланган қисмини билдиради;





1.26 - велосипед йўлкасини ёки велосипед

ҳаракатланиши  учун мўлжалланган

тасмани билдиради;






1.27 - огоҳлантирувчи йўл белгиларини

такрорловчи йўл чизиғи;





1.28 - тақиқловчи йўл белгиларини

такрорловчи йўл чизиғи;





1.29 - сунъий йўл нотекислигини

билдиради".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 апрель










































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск