ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.04.2019 й. ПҚ-4273-сон "Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
09.04.2019 й.
N ПҚ-4273
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ
ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА МАМЛАКАТНИНГ
СТАТИСТИКА САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ
ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан изчиллик билан чоралар кўрилмоқда. Интернетдаги йиғма маълумотларнинг миллий саҳифаси Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими билан уйғунлаштирилди.
Шу билан бирга, ахборотларнинг умумфойдаланиш учун очиқлик ҳолати, очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражаси, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятга етказишнинг амалдаги механизмлари қабул қилинган халқаро талабларга тўлиқ жавоб бермайди ва натижада мамлакатимизнинг статистика салоҳияти индексидаги ўрни пастлигича қолмоқда.
Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп карра, эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (кейинги ўринларда - Портал) фаолият юритмоқда.
2. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат статистика қўмитаси) давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини (кейинги ўринларда - Рўйхат) шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) Портални техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади;
в) Порталдаги ахборотлар:
фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шу жумладан машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг расмий сайтларида эълон қилинадиган ахборот билан айнан бир хил ва ўзаро боғланган бўлиши лозим;
г) давлат органлари ва ташкилотларида ахборотни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган, халқаро рейтинглар билан ишлаш ва "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар зиммасига юкланади.
3. Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг Порталда Рўйхатни шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ ишлар учун масъул бўлинма ташкил этилсин.
Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда бўлинманинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
4. Давлат статистика қўмитасига Портални ривожлантириш фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
маълумотлар ва уларнинг манбаларидан, шу жумладан маълумотларни шакллантириш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ички ва бошқа ҳужжатлар ҳамда улардан фойдаланиш;
Портални ривожлантириш, шунингдек, эълон қилинадиган маълумотларга тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларидан беғараз асосда маслаҳат ёрдами олиш;
ушбу қарорни бажариш доирасида экспертлар, консультантлар ва ташкилотларни (шу жумладан, хорижий) шартнома асосида жалб этиш;
Портални такомиллаштириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш.
5. Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелдан:
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,3 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;
давлат статистика органлари ходимларига кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошларига нисбатан коэффициентларда): 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан 20 йилгача - 0,4; 20 йилдан 25 йилгача - 0,5; 25 йилдан ортиқ - 0,6. Кўп йиллик хизматлари учун мукофот пули олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини тузишда устувор халқаро маълумотлар базаларини ўрганиб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
"Очиқ маълумотлар глобал индекси" ва "Очиқ маълумотлар барометри" талабларига мувофиқ маълумотларнинг очиқлик ҳолатини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли индикаторларни жойлаштириш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Алоҳида таркибий индикаторлар бўйича Статистика салоҳияти индексида мамлакатнинг ўрнини яхшилашга оид "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ;
Халқаро бюджет ҳамжамиятининг Бюджет очиқлиги индексида 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ;
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида янгиланиши лозим бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналари рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қуйидагиларнинг:
а) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг:
Порталда эълон қилинадиган ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, унинг ўз вақтида шакллантирилиши ва янгилаб турилиши;
Порталда жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни ва сифати;
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ахборотларининг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлигини таъминлаш;
тегишли ахборотни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганиш ҳамда уларни амалда қўллаш юзасидан;
б) Вазирликнинг Порталдан Ўзбекистон Республикаси тўғрисида зарур ахборотни олишда ички ва ташқи фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан;
в) Давлат статистика қўмитасининг халқаро тажрибани ва фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Порталда эълон қилинадиган Рўйхатнинг мунтазам янгиланиб турилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
8. Агентлик 2019 йил 1 августга қадар Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда маълумотлар тўплами ва улар эгаларининг ягона реестрини шакллантирган ҳолда барча турдаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар базалари интеграциялаштирилишини назарда тутувчи маълумотларни бошқариш давлат тизимини яратиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
9. Ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар Агентлик ҳамда Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:
2019 йил 10 майга қадар иқтисодиёт тармоқларидаги жорий ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг миқдор, сифат ва мазмунга оид параметрларини тавсифловчи халқаро кўрсаткичларни ушбу индикаторлар мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ўрганиб чиқсин;
2019 йил 20 майга қадар иқтисодиёт тармоқларидаги ижтимоий ва иқтисодий вазиятнинг халқаро кўрсаткичларини ўрганиш асосида Порталда жойлаштириладиган Рўйхатни зарур ахборот (индикаторлар) билан, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида фойдаланиладиган маълумотлар базалари тизимлари бўйича ахборот билан тўлдирсин;
2019 йил 1 июнга қадар мавжуд бўлмаган индикаторларни шакллантириш методикасини ўргансин ҳамда кейинчалик Порталда жойлаштириш учун уларни ишлаб чиқиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
10. Ушбу қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган масъул ижрочилар Агентлик ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 20 майга қадар "Очиқ маълумотлар глобал индекси" ва "Очиқ маълумотлар барометри" методикасининг асосий йўналишларига мувофиқ маълумотлар очиқлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ва таҳлил қилсин ҳамда мавжуд маълумотларни Порталда эълон қилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар ягона методологик ёндошувни ишлаб чиқиш ва кейинчалик Порталда жойлаштириш учун улардан фойдаланишни инобатга олган ҳолда ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла-тўкис очиб берувчи ахборот ва материаллар рўйхатини Давлат статистика қўмитаси ва Агентликка киритсин;
Портални такомиллаштириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан грантлари (техник кўмаги)ни жалб этишда Давлат статистика қўмитасига кўмаклашсин.
12. Давлат статистика қўмитаси:
а) 2019 йил 1 июнга қадар:
Порталда жойлаштиришнинг аниқ муддатлари ва шаклларини белгилаган ҳолда Рўйхатни тасдиқласин;
халқаро маълумотлар базаларини қўшимча равишда ўрганиб чиқсин ва ахборотнинг янги параметрларини ишлаб чиқиш чораларини кўриб, кейинчалик уларни Рўйхатга киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдан бошлаб "Очиқ маълумотлар глобал индекси" ва "Очиқ маълумотлар барометри" халқаро рейтингларида иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
б) уч ой муддатда Очиқ маълумотлар пухталиги модели ("Open Data Maturity Model") ҳамда бошқа халқаро амалиётлар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда натижаларни ҳар чоракда Порталда эълон қилиб борсин;
в) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан очиқ маълумотларнинг жойлаштирилиши ва мунтазам янгилаб турилиши устидан доимий мониторинг қилинишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Давлат статистика қўмитасининг 2019 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги сарф-харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурининг қийматини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдорлари янада оширилганини инобатга олсин;
7-иловага мувофиқ, Давлат статистика қўмитасида янгиланиши лозим бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналарини харид қилиш учун 2020-2021 йилларда Давлат бюджетидан Давлат статистика қўмитасига зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
14. Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика органларининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминот воситалари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлари 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
икки ой муддатда ўз биноларига эга бўлмаган ҳудудий статистика органларини жойлаштириш чораларини кўрсин;
ҳудудий статистика органларининг давлат тасарруфидаги бинолар ва хоналардан фойдаланганлиги учун ижара ҳақи қийматини "ноль" ставкада белгиласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Вазирлик ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:
2020-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер текширувларини ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
17. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришни, шунингдек, касб маҳорати юксак даражада бўлишини таъминлайдиган тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
статистика борасидаги кўникмаларни ривожлантириш, таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва уларни амалиётда қўллашга йўналтирилган, асосан ихтисослик фанларидан иборат бўлган замонавий таълим стандартлари ва сифат жиҳатидан янги ўқитиш тизимини жорий этиш;
статистика соҳасидаги илғор тажриба ва илмий-тадқиқот ютуқларини айирбошлаш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировка ўташи бўйича маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
миллий даражада қўлланилаётган методологик воситалар, давлат ва идоравий статистик кузатувларни халқаро даражада уйғунлаштириш, мослаштириш ва қиёслаш нуқтаи назаридан уларни малакали экспертизадан ўтказиш;
кейинчалик амалиётда қўллаш учун илғор статистика методлари ва технологиялари, шунингдек, очиқ маълумотлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
а) Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:
2019 йил 1 июлга қадар Порталда тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини, шунингдек, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилганлиги учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
2019 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда "Расмий статистика тўғрисида"ги қонун лойиҳасини;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2019 йил 1 октябрга қадар "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида", "Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги ҳамда "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонунларнинг, шунингдек, ахборотни тарқатишга тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг меъёрлари унификациялаштирилишини назарда тутувчи ахборотни тарқатиш соҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
19. Давлат статистика қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
а) қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш;
2020-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер текширувини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
б) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар
порталини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
Т/р |
Чора-тадбирнинг номи |
Амалга ошириш муддати |
Масъул вазирлик ва идоралар |
1. |
Очиқ маълумотлар тўпламининг умумлаштирилган рўйхатини уларни Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида (кейинги ўринларда - Портал) жойлаштириш муддатлари ва шаклларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил 1 июнь |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), ЛБМА (Д. Ли), маълумотларни етказувчи органлар |
2. |
Портал билан идоравий ахборот тизимларини интеграция қилиш техник талабларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 июнь |
ЛБМА (Д. Ли) |
3. |
Портални такомиллаштириш, шу жумладан унда қуйидагиларни назарда тутиш: портал интерфейсини илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда янгилаш; маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида маълумотларни акс эттириш ва визуализация интерактив функцияларини қўшиш; маълумотларни уларнинг белгиларига қараб аниқлаш йўли орқали ўзаро алоқадор тўпламини яратиш имкониятини таъминлаш; вазирлик ва идораларнинг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини Портал билан интеграция қилиш имкониятини яратиш; Порталнинг инглиз тилидаги версиясини ишга тушириш. |
2019 йил 1 август |
ЛБМА (Д. Ли), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов) маълумотларни етказувчи органлар |
4. |
Портал билан давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш. |
2019 йил 1 август |
ЛБМА (Д. Ли), маълумотларни етказувчи органлар |
Порталда зарур маълумотларни тасдиқланган Очиқ маълумотлар тўплами рўйхати ва эълон қилиш муддатига мувофиқ машинада ўқиладиган (json, xml, csv), .xls ва бошқа форматда жойлаштириш ва янгилаш. |
Белгиланган муддатларга мувофиқ |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), маълумотларни етказувчи органлар
|
|
6. |
Маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш ёки интерактив (рақамли) харитада нуқтани танлаш имконини берадиган геолокация маълумотларини киритиш инструментини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 июль |
ЛБМА (Д. Ли), маълумотларни етказувчи органлар |
Очиқ маълумотлар тўпламига тақдим этилган географик объектларга геолокация ахборотларини бериш. |
Маълумотлар янгиланиб боришига қараб |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), маълумотларни етказувчи органлар
|
|
Порталнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтини мазкур трансляцияни Порталга жойлаштирган ҳолда доимий янгилаб бориш бўйича ишларни фаоллаштириш. |
Доимий равишда |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)
|
|
9. |
Юқори талабга эга бўлганидоравий форумларни Порталда интеграция қилишни таъминлаш. |
2019 йил 1 июль |
ЛБМА (Д. Ли), маълумотларни етказувчи органлар |
Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва таҳлилий марказларда илмий ходимлардан иборат махсус гуруҳларни ташкил этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини тузиш режаларига очиқ маълумотларни ривожлантиришга бағишланган мавзуларни киритиш. |
Ҳар йили |
Фанлар академияси(Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
|
Умумфойдаланишдаги ахборотларни ўрганиш мақсадида IТ-компаниялар ўртасида танловлар ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш. |
Жадвал асосида |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки
|
|
Маълумотларни етказувчиорганлар ходимларини очиқ маълумотлар тўпламини тайёрлаш ва уларни Порталда жойлаштириш масалалари бўйича қўшимча ўқитиш. |
Доимий равишда |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)
|
|
13. |
Портални "Маълумотномалар ва классификаторлар регистри" давлат ахборот тизимига интеграция қилиш. |
2019 йил 1 сентябрь |
ЛБМА (Д. Ли) |
14. |
Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали "Маълумотномалар ва классификаторлар регистри"нинг актуаллигини таъминлаш. |
Доимий равишда |
Вазирлик ва идоралар |
15. |
API Порталсервислари ишлаб чиқишни охирига етказиш ва кенгайтириш, маълумот олишнинг янги технологияларини, шу жумладан GraphQL технологиясини қўшиш. |
2019 йил 1 октябрь |
ЛБМА (Д. Ли) |
16. |
Порталда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг барча фойдаланадиган реестрлари ва веб-сайтлар бўйича очиқ маълумотларни излашга имкон берувчи ягона излаш механизмини яратиш. |
2019 йил 1 октябрь |
ЛБМА (Д. Ли) |
17. |
Келгусида катта ҳажмдаги маълумотларни эълон қилиш мақсадида маълумотлар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш бўйича методология ва тизимостини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 октябрь |
ЛБМА (Д. Ли) |
Порталда Портал контексти билан боғлиқ юқори талабга эга идоравий янгиликларни жойлаштиришни таъминлаш. |
Доимий равишда |
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), маълумотларни етказувчи органлар
|
|
19. |
Маълумотларни етказувчи органлар томонидан маълумотларнинг стандарт сарлавҳалари билан формат-мантиқий текширишни, матндаги имло ва хатоларни текширишни таъминлаш имконини берувчи очиқ маълумотлар тўпламини жойлаштириш ва янгилашни мониторинг қилиш модулини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 октябрь |
ЛБМА (Д. Ли) |
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар
порталида жойлаштириш учун очиқ маълумотлар
тўпламлари рўйхатини тузишда устувор халқаро
маълумотлар базаларини ўрганиб чиқиш учун
масъул вазирлик ва идоралар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Халқаро маълумотлар базасининг номи* |
Масъул вазирлик ва идоралар |
1. |
Жаҳонривожланиш индикаторлари, Жаҳон банки. (World Development Indicators, World Bank) |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
2. |
БМТ статистикадепартаментинингмаълумотлар базаси. (UNdata) |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
3. |
"Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари" маълумотлар базаси Халқаро валюта жамғармаси. (World economic outlook databases, IMF) |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нурмуратов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
4. |
Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари, Халқаро меҳнат ташкилоти. (Key indicators of the labour Market, ILO) |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
5. |
Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. (Global Health Observatory data, World Health Organization) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
6. |
Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими. Аквастат, ФАО. (Global information system of water and agriculture. Aquastat, FAO) |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
7. |
Савдо ва импорт тўсиқлари тўғрисида маълумотлар, Жаҳон банки. (Data on trade and import barriers, World bank) |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
8. |
Глобал энергия маълумотлар, Халқаро энергия агентлиги. (Global energy data,International Energy Agency) |
Энергетика вазирлиги (А. Султонов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
9. |
Асосий транспорт статистикаси, Халқаро транспорт форуми. (Key Transport Statistics,International Transport Forum) |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
10. |
Таълим бўйича миллий статистика, ЮНЕСКО. (National Statistics on Education, UNESCO) |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълим вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), вазирлик ва идоралар (тааллуқли қисми) |
Изоҳ: халқаро маълумотлар базасининг рўйхати вазирлик ва идоралар ташаббуси билан тўлдирилиши мумкин.
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Очиқ маълумотлар глобал индекси"
ва "Очиқ маълумотлар барометри" талабларига
мувофиқ маълумотларнинг очиқлиги ҳолатини
ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
Очиқ маълумотлар порталида тегишли индикаторларни
жойлаштириш учун масъул вазирликлар ва идоралар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Тоифалар номланиши |
Параметрлар |
Таркибий индикаторлар |
Масъул вазирлик ва идоралар |
1. |
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети |
Режалаштирилган давлат харажатлари. |
вазирлик,идораларнинг бюджети; тармоқлар кесимидаги бюджет; иқтисодий таснифлаш кесимидаги бюджет; ҳудудлар кесимидагибюджет. |
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) |
2. |
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетихаражатлари |
Давлат бюджетининг ижроси ва Давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси тўғрисидаги маълумот. |
вазирлик ва идоралар кесимидаги бюджет харажатлари; тармоқлар кесимидаги бюджет харажатлари; иқтисодий таснифлаш кесимидаги харажатлар; ҳудудлар кесимидаги бюджет харажатлари. |
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) |
3. |
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харидлар |
Давлат органларининг барча танловлари ва тендерлари. |
битим тури; товарнинг номланиши; суммаси ва миқдори. |
"Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ (Ф. Ибрагимов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) |
4. |
Сайловларнинг натижалари |
Охирги сайловларнинг натижалари. Овоз бериш натижалари ва сайлов жараёни тўғрисида маълумотлар. |
йирик миллий сайловларнинг натижалари; рўйхатга олинган овозлар сони; ҳақиқий эмас деб топилган овозлар сони; бузилган бланклар сони; сайлов участкалари даражасида маълумотлар очиқлиги. |
Марказий сайлов комиссияси (С.Курбанкулов) |
5. |
Бизнесни рўйхатга олиш |
Рўйхатга олинган компаниялар рўйхати. |
компания номланиши; манзили; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР). |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
6. |
Ерга эгалик қилиш |
Ердан фойдаланиш хариталари. |
ер участкасининг чегаралари; ер участкасининг кадастр рақами; солиқ ставкаси ва баллбонитет; эгалик ҳуқуқи. |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ДСҚ (Б. Мусаев) |
7. |
Миллий хариталар |
Мамлакат бутун ҳудудининг1:250 000 дан кичик бўлмаган масштабдагигеографик (топографик) харитаси. |
асосий автомагистраллар, темир йўллар; гидрография (дарёлар, кўллар, каналлар ва бошқалар); рельеф; давлат чегараси ва маъмурий чегаралар; аҳоли пунктлари. |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев) |
8. |
Маъмурий бирликлар |
Маъмурий (маҳаллий) бошқарув мақсадлари учун белгиланган маъмурий бирликлар тўғрисидаги маълумотлар. |
маъмурий зона координаталари (кенглик, узунлик); маъмурий зонанинг номланиши; зоначегаралари (маълумотлар координаталарни изоҳлаш имконини берувчи географик прогнозлардан ташкил топишилозим). |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев) |
9. |
Давлат манзилли тизими |
Почта индексларинингмакондаги тегишли жойлашуви кўрсатилган маълумотлар базаси. |
почта индекслари манзиллари (манзил кўрсатилмаганида почта индекси кўрсатилишишарт); координаталар (кенглик, узунлик). |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев) |
10. |
Миллий статистика |
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки ишсизлик ва аҳолининг статистикаси каби демографик ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича асосий миллий статистик маълумотлар. |
мамлакат аҳолиси (ҳар йили янгиланадиган маълумотлар, туғилиш ва ўлим статистикаси, келганлар ва кетганлар); ялпи ички маҳсулот (жорий нархларда ўлчанадиган, ҳар чоракда янгиланадиган); ишсизлик (ҳар чоракда янгиланадиган, иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизларнинг сони ва даражаси). |
Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Қудбиев) |
11. |
Қонун лойиҳалари |
Ишлаб чиқилаётган ёки ишлаб чиқиш учун режалаштирилган қонун лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек улар бўйича овоз бериш натижалари. |
кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг мазмуни; қонун лойиҳасининг муаллифи; қонун лойиҳасинингҳолати; қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш натижалари; мунозаралар стенограммаси. |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
12. |
Миллий қонунчилик |
Барча миллий қонунчилик ҳужжатлари ва уларнингдолзарблиги тўғрисида Интернет тармоғида жойлаштирилган очиқ маълумотлар. |
ҳужжатнинг мазмуни / унинг мақоми; охирги ўзгартириш киритилган сана; ҳужжатга киритилган ўзгарти-ришларнинг мазмуни. |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
13. |
Ҳаво сифати |
Ҳавонининг ўртача суткалик ифлосланиши, айниқса одам саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган концентрацияси тўғрисидаги маълумотлар (маълумотлар мамлакатнинг барча ҳудудлари ёки мониторинг зоналари учун, жумладан камида 3 тайирик шаҳарни қамраб олган ҳолда очиқ бўлиши лозим). |
қаттиқ заррачалар; олтингугурт оксиди; азот оксиди; углерод окиси; озон. |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Б. Нишонов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси(Б. Қўчқоров) |
14. |
Сув сифати |
Ичимлик сув манбалари, шу жумладан сувнинг экологик манбалари сифати тўғрисида (кўллар, дарёлар, сизот сувлар) маълумотлар. |
фекал колиформаси; маргумуш; фторид даражалари; нитратлар; эритилган қаттиқ моддаларнинг умумий миқдори. |
Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б. Исломов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров) |
15. |
Транспорт |
Жамоат транспортининг ҳаракатланишжадвали, схемаси ва йўл ҳақи. |
йўналишли автобуслар; темир йўл поездлари (метро); авиатранспорт. |
Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов) |
16. |
Ташқи савдо |
Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти тўғрисидаги маълумотлар. |
товарлар (товарлар гуруҳи) кесимида экспорт ва импорт кўрсаткичлари; савдо баланси (шу жумладан ҳамкор давлатлар кесимида). |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) |
17. |
Соғлиқни сақлаш |
Соғлиқни сақлаш тизими тўғрисидаги маълумотлар. |
вакцинация даражаси; тиббий ёрдамдан фойдаланиш даражаси; аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий кўрсаткичлари; аҳолининг тиббий хизматлардан мамнунлиги даражаси. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
Таълим |
Мактабгача, ўрта (мактаб) ва олий таълим тўғрисидаги маълумотлар. |
болаларнинг мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олиниши даражаси; болаларни умумий таълим муассасалари билан қамраб олиниши даражаси; болаларнинг мактабга қатнаши даражаси; таълим муассасаларининг ўқитувчилар билан таъминланганлиги; тадқиқотчилик фаолияти, шу жумладан хорижий талабалар ва ўқитувчилар сони тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда олий таълим муассасалари рўйхати. |
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) |
|
19. |
Жиноятчилик |
Жиноятчилик даражаси тўғрисидаги маълумотлар. |
жиноятчилик бўйича ҳисоботлар; йўналишлар ва ҳудудлар кесимида жиноятчилик кўрсаткичлари. |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О .Муродов) |
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
4-ИЛОВА
Алоҳида таркибий индикаторлар
бўйича Статистика салоҳияти индексида
мамлакатнинг ўрнини яхшилашга оид
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
6-ИЛОВА
Халқаро бюджет ҳамжамиятининг
Бюджет очиқлиги индексида 2020 йилдан
бошлаб Ўзбекистон Республикасининг
иштирокини таъминлаш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2019 йил 9 апрелдаги
ПҚ-4273-сон қарорига
7-ИЛОВА
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитасида янгиланиши лозим
бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар |
ТИФ ТН коди* |
Миқдор |
Нархи** (минг. АҚШ долларида) Давлат бюджети маблағлари |
Умумий харажатлар |
2 218,2 |
|||
1 |
Нархлар, уй хўжаликлари, индивидуал тадбиркорлик ва туризм текширувларини ўтказиш учун махсус қурилмалар (планшетлар) харажати, шундан: |
178,5 |
||
планшетлар (290 АҚШдолларидан) |
847130 |
450 |
130,5 |
|
сервер (лойиҳанинг техник топшириғига мувофиқ конфигурация) |
847150 |
1 |
24 |
|
дастурий таъминот (планшет учун мобил илова (6 минг АҚШ доллари) ва веб-платформа (18 минг АҚШ доллари) |
24 |
|||
2 |
Давлат статистика қўмитаси тизимида фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларини тўлиқ янгилаш харажатлари, шундан: |
1 368,6 |
||
компьютерлар |
847141, 847149 |
1754 |
1 200 |
|
принтерлар |
844331 |
346 |
120 |
|
IP телефон тармоғини такомиллаштириш (270 та телефонлар учун) |
48,6 |
|||
3 |
Хавфсизликни таъминлаш ва корпоратив алоқанинг узлуксизлиги ҳамда уларнинг ишга туширилиши учун махсус дастурий-техник қурилмаларни (IDS/IPS и DLP) сотиб олиш учун харажатлар, шундан: |
301,1 |
||
корпоратив алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш учун DLP лицензия (2744 та компьютерга, ҳар бир компьютерга - 66 АҚШ долларидан) |
181,1 |
|||
корпоратив алоқанинг сифати ва узлуксизлигиниошириш учун VPN алоқа каналларини кенгайтириш (200 та шаҳар ва туманларда оптик толали кабели бўлган VPN каналини ишга тушириш) |
120 |
|||
4 |
Масофадан туриб ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, шундан: |
80 |
200 |
|
мониторлар |
852852, |
64 |
168,8 |
|
камералар, колонкаларва микрофонлар (комплектлар) |
852580, 851822, 851810 |
16 |
30,7 |
|
дастурий маҳсулот |
0,5 |
|||
5 |
Статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига Oracle, MS SQL Server маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш харажатлари, шундан: |
120 |
||
MS SQL сервер дастури лицензияси(4 та лицензия) |
60 |
|||
дастур инспекторлари учун дастурий маҳсулот |
60 |
|||
6 |
Статистик маълумотлар ягона электрон базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш харажатлари, шундан: |
50 |
||
веб-платформа ишлаб чиқиш харажатлари |
50 |
*) ТИФ ТН бўйича маҳсулотларининг якуний кодлари божхона расмийлаштирувида аниқланади.
**) Якуний нарх тегишли тендерлар натижаларига кўра аниқланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 10 апрель
"Халқ сўзи", 2019 йил 11 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 15 апрель, 15-сон, 280-модда
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72 info@norma.uz