ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2019 й. ПҚ-4277-сон "Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2019 й.

N ПҚ-4277



ШИША ТОЛА, ШИША ТОЛАЛИ БУЮМЛАР,

КОМПОЗИТ МАТЕРИАЛЛАР, ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР

ИСИТИШ  АСБОБ-УСКУНАЛАРИ  ВА  ЭНЕРГИЯ

ТЕЖАШНИНГ  ЗАМОНАВИЙ   ТИЗИМЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва замонавий нано-технологияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3417-сон қарорига мувофиқ "Deutsche Kabel AG Taschkent" АЖ ҚК томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширила бошланди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Туронбанк" АТБ ва "Deutsche Kabel AG Taschkent" АЖ ҚК томонидан шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 21,4 миллион евро миқдоридаги лойиҳаларни (кейинги ўринларда - лойиҳалар) 1-иловага мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилди;

лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида "Deutsche Kabel AG Taschkent" АЖ ҚК томонидан "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖ ташкил этилди;

"Deutsche Kabel AG Taschkent" АЖ ҚК акциядорлари томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 12 февралдаги 4-1001-1806/20410-сон қарори асосида олинган 60 434 миллион сўмлик мулкни, шунингдек, 2-иловага мувофиқ мулкларни "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга мулк қилиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.


2. Белгилансинки, 1-банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган мулкни топшириш ва қабул қилиб олиш қўшилган қиймат солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.


3. "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга нисбатан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3594-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар жамият жойлашган манзилдан қатъий назар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3417-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши билан белгиланган имтиёзлар 2024 йил 31 декабрга қадар татбиқ этилсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ икки ой муддатда умумий майдони 3 620 квадрат метр (0022 ва 0027 литерлар) бўлган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Олмазор кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотлар баҳоланиши ҳамда "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга сотилишини таъминласин.

"Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ 0022 литерда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектига барқарор ишлаб чиқариш циклини таъминлаш мақсадида ўз ишлаб чиқариш қувватлари ва ускуналарини жойлаштириш учун муҳандислик коммуникациялари ҳолати бўйича мавжуд бинодан қолишмайдиган, 1 008 метр квадрат майдонга эга бўш бино берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги 3-иловага мувофиқ сақланаётган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган технологик узеллар ва ускуналарни "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга топширсин.


6. "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга ишлаб чиқариш зарурати тақозо этганда ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таркибида қимматбаҳо металлар бўлган технологик узеллар ва ускуналарни улардан қайтариб бериш шарти асосида фойдаланишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ўз маблағлари ҳисобига тегишлилигига қараб мавжуд муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини инобатга олган ҳолда, уларнинг "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖ ҳудуди ажратилган чегарагача лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ уланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон темир йўллар" АЖ бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ топширилаётган объектларнинг "Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот киритиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги синфларини (А, Б, В синфлари ва бошқалар) белгилаш, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари, энергия тежайдиган технологиялар ва ускуналар, шунингдек, энергия тежашнинг бошқа замонавий тизимларидан фойдаланиш бўйича талабларни норматив ҳужжатларга киритиш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3417-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4277-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит

материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари

ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб

чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Номланиши

Инвестиция суммаси

(млн евро)

Лойиҳа қуввати

Фойдаланишга топшириш санаси

1

Шиша тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш

12,4

13 000 тн

2021 йил,

март

2

Шиша тола буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

7,0

3 000 тн

2022 йил,

февраль

3

Энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

2,0

240 дан

40 000 кВт гача

2022 йил,

октябрь

Жами:

21,4







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4277-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга топшириладиган,

"Deutsche Kabel AG Taschkent" АЖ ҚКнинг Тошкент

шаҳар, Олмазор тумани, Олмазор кўчаси, 51-уй

ва Уста Ширин кўчаси, 120-уйда жойлашган

бино ва иншоотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектнинг номи

Кадастр бўйича

рақами (литер)

Майдони (кв. м) /

узунлиги (м)

1

Омборхона

0024

402

2

7-цех биноси

0028

7 327

3

Айвон

0029

477

4

Цех биноси

0030

386

5

Чиқиндиларни қайта ишлаш биноси

0031

37

6

Чиқиндиларни қайта ишлаш биноси

0032

810

7

Қўриқлаш биноси

0035

6

8

8-цех биноси

0036

13 099

9

Чуқурсой станцияси кириш йўллари


676,14 п.м.

Жами:


22 544 кв. м

676,14 п.м.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4277-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Falk Porsche Fiberglass" МЧЖга топшириладиган,

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган технологик

узеллар ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ


Т/р

ТМҚ номи

Миқдори

Қимматбаҳо металлнинг нетто оғирлиги, грамм

1.1

800-рақамли бушинглар термоэлементлари билан

20 дона

40 857,154

2.1

Термоэлементлар

6 дона

506,1

3.1

Баблер форсункалари

8 дона

2 374,712

3.2

Технологик бушинглар (темпорлаш ваннаси)

8 дона

15 643,368

3.3

812-рақамли бушинглар

1 дона

2051,04

3.4

800-рақамли бушинглар

4 дона

8 204,16

3.5

Термоэлемент симлари

2 рул.

446,00

3.6

Пластина (циркуляция учун материал)

1 уп.

4 257,554

4.1

Термоэлементлар (узунлари)

15 дона

5 086,159

5.1

Керамик термоэлементлар

(калталари - 60 см)

12 дона

Платина термоэлементлари

(калталари)

12 дона

Жами:

89

79 426,247





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4277-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги "Шиша тола, электр тежамкор

иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий

тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил

этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3417-сон

қарорига киритиладиган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошидаги "1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 6-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 282-модда








































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск