ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 й. 299-сон "2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури"ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2019 й.

N 299



"2015-2030 ЙИЛЛАРДА ОФАТЛАР

ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА

СЕНДАЙ ҲАДЛИ ДАСТУРИ"НИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури"ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегиясини 2019-2030 йиллар даврида амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

офатлар хавфини камайтириш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва методик базани такомиллаштириш;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун илғор технологиялар ва муҳандислик-техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш ва уларни прогнозлаштириш тизимларини яратиш ва ривожлантириш;

бошқарув, алоқа ва хабар бериш тизимларини ташкил этиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;

фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи тизимни яратиш ва ривожлантириш;

аҳолини ва раҳбарлар таркибига кирадиган мутахассисларни фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


3. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Ҳаракатлар режаси сўзсиз ва зарур тарзда амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилансин.


4. Ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Ҳаракатлар режаси амалга оширилишига масъул ижро этувчи орган этиб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 апрелдаги

299-сон қарорига

2-ИЛОВА



"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш

бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига

Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегиясини

2019-2030 йиллар даврида амалга ошириш бўйича

МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддатлари


Масъул ижрочилар


ОФАТЛАР ХАВФИ ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРНИ ОШИРИШ

1

Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ташқи (трансчегаравий) ва ички манбаларини аниқлаш ва баҳолаш, прогноз материалларини тайёрлаш, замонавий геоахборот технологиялари асосида маълумотлар базасини юритиш.

1. Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар мониторинги, прогнози ва таҳлилини ташкил этиш.


режа-жадвалга мувофиқ


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геологияқўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон МТРК, Ички ишлар вазирлиги

2. Зарур қарорлар қабул қилиш учун юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги прогноз материалларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) тегишли раҳбар органларига тақдим этиш.


2019-2030 йиллар мобайнида ҳар чоракда

3. Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш, коинотдан ва жойнинг ўзида олинган маълумотлардан, шу жумладан,геоахборот тизимлари маълумотларидан фойдаланиш ҳамда энг янги ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш.


режа-жадвалга мувофиқ

4. Қуйидаги тоифалар бўйича очиқ ахборотдан фойдаланишни таъминлаш: хавф-хатарнинг ҳақиқийлиги, заифлик, хатар, офатлар хусусияти ва юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар.


доимо

2

Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва уларетказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш.


1. Сўнгги 3-5 йилда содир бўлган фавқулодда вазиятларни таҳлил қилиш, кўрилган зарарни баҳолаш, улар юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий, ижтимоий, тиббий-санитария, таълим, экологик ва маданий оқибатларини, шунингдек, улар юзага келиши эҳтимолини (хавфини) таҳлил қилиш.


2019 йил май


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси


2. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфини ва улардан кўриладиган зарарни баҳолаш методикаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил январь

3

Давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва аҳолининг офатлар хавфини камайтириш масалалари бўйича маълумотга эгалиги ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, уларга билим бериш ва уларни ўқитиш.

1. Давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига тегишли қарорлар қабул қилиш учун юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида таҳлилий маълумот тақдим этиш.


2020-2030 йиллар

январь


ФВВ, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси

2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади) Фуқаро муҳофазаси институтида, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими раҳбар органлари - ҳудудий фавқуллодда вазиятлар бошқармаларининг аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларида ўқитилишини ташкил этиш.


йиллик режаларга мувофиқ

3. Ўтказиладиган қўмондонлик-штаб ва тактик-махсус машғулотларга маҳаллий аҳолининг кенг жалб қилиниши ва иштирокини таъминлаш.


йиллик режаларга мувофиқ

4. Табиий офатларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимига инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш.


2019 йил сентябрь

4

Юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, уларнинг оғир оқибатларини камайтириш ва реабилитация қилиш масалалари бўйича аҳолини ўқитиш, кадрларни профессионал тайёрлаш дастурларини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш.

1. Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўқитишнинг замонавий дастурлари ва методикаларини ишлаб чиқиш.


2. Олий, ўрта махсус ва ўрта таълим муассасаларида тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим жараёнига "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари" фанини, ўқитишнинг янги усулларини жорий этиш.


режа-жадвалга мувофиқ

ФВВ, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


5

Юз бериши мумкин бўлган офатларнинг оғир оқибатларини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун юз бериши мумкин бўлган хавфлар, аҳолинингва ҳудудларнинг заифлиги тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш.

1. Тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар таркибида хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар хавфи юқори бўлган ҳудудлар ва объектларни ўрганиш.


2020-2030 йиллар

январь-ноябрь


ФВВ, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

2. Мамлакат Ҳукуматига, объектлар ва ҳудудлар раҳбарларига юз бериши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар тўғрисида ахборот тақдим этиш.


2020-2030 йиллар февраль

6

Жамоат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар орқали фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни тарқатиш мақсадида фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорликни яхшилаш.


1. Автоматлаштирилганхабар беришва маълумот (ахборот) етказиш тизимини модернизация қилиш, фавқулодда вазиятлардан хабардор қилишнинг локал тизимларини ўрнатиш.


2019-2022 йиллар


ФВВ,Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" фонди, вазирликлар ва идоралар


2. Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни тарқатиш ишларини бажариш учун нодавлат ташкилотларни жалб қилиш.


режа-жадвалга мувофиқ

ОФАТЛАР ХАВФИНИ БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7

Янги қонун ҳужжатлари нормаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.

1. Офатлар хавфини бошқариш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги тадбирларнинг масъул органлар томонидан самарали амалга оширилиши учун норматив-ҳуқуқий, ташкилий ва институционал асосларнинг долзарблиги ҳамда етарлилигинингдоимий мониторингини олиб бориш.


2019-2030 йиллар

октябрь-ноябрь


ФВВ, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

2. Молиявий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, янги қонунлар, нормаларни ишлаб чиқиш орқали офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ФВДТ раҳбар органларига тавсиялар бериш.


тавсиялар тайёрланишига қараб

3. Янги таҳдидлар юзага келиши эҳтимоли ва офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва методик базани такомиллаштириш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида

8

Фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфини камайтириш юзасидан режалар, республика ва маҳаллий стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

1. Табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш, аниқланган хатарларни енгиб ўтишнинг техник, молиявий ва маъмурий хусусиятларини баҳолаш, стратегиялар ва режаларни ишлаб чиқиш учун дастлабки ва бошқа маълумотларни тўплаш.


2019 йил

декабрь


ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар



2. Вазифалар, кўрсаткичлар ва муддатларни кўрсатган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мавжуд хавфларни камайтириш ҳамда иқтисодий, ижтимоий, санитария-гигиена ва экологик жихатдан офатларга қарши курашиш салоҳиятини мустахкамлаш юзасидан турли муддатларга мўлжалланган республика стратегиялари ва маҳаллий стратегияларни ва режаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


2020-2030 йиллар

январь-февраль


9

Офатлар хавфини камайтириш борасидаги профилактик тадбирларни янги қонунчилик нормалари ва ушбу соҳада ҳаракат қилиш салоҳиятини мустаҳкамлашнинг тегишли стратегиялари доирасида самарали ташкил этиш.

1. Давлат секторлари ва хусусий секторлар саъй-ҳаракатларини давлат мулки бўлган ҳамда давлат томонидан бошқариладиган ёки тартибга солинадиган хизматлар ва инфратузилма объектларига дахл қилувчи офатлар хавфларини бартараф этишга қаратиш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида


ФВВ, Давлат геология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси

2. Офатлар хавфидан хабардорликни ошириш мақсадида молиявий ёрдам, аҳоли хабардорлигини ва тайёргарлигини ошириш соҳасидаги ташаббусларни ўз ичига олиши мумкин бўлган механизмлар ва ташаббусларни такомиллаштириш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

10

Техника хавфсизлиги бўйича амалдаги регламент ва қоидаларга, шу жумладан, ердан фойдаланиш ва шаҳарсозликни режалаштиришда юқори даражада риоя этилишини таъминлаш бўйича механизмлар ва рағбатлантирувчи омилларни такомиллаштириш.


1. Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик техникасига ўқитиш ва улар бўйича ишларни ташкил этишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш.


2020 йил февраль


ФВВ, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давергеодезкадастр, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси


2. Техника хавфсизлиги бўйича амалдаги регламент ва қоидаларга, шу жумладан, ердан фойдаланиш ва шаҳарсозликни режалаштиришга доир амалдагиқоидалар ва регламентларга, қурилиш нормаларига, атроф муҳит ва ресурслардан фойдаланиш, шунингдек, санитария-гигиена нормалари ва хавфсизлик стандартларига юқори даражада риоя этилишини таъминлаш учун зарур механизмлар ва рағбатлантирувчи омиллар яратилишини рағбатлантириш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида

11

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги тармоқ ва маҳаллий режаларни амалга оширишнинг бориши ва натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш.


1.Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида қабул қилинган тармоқ ва маҳаллий режаларни амалга ошириш жараёнини тизимли ўрганиш, уларнинг натижадорлигини баҳолаш.


йиллик режаларга мувофиқ


ФВВ, вазирликлар ва идоралар

2. Жамоатчилик назоратини рағбатлантириш, офатлар хавфини камайтиришга доир ҳаракатлар режаларининг ижроси тўғрисидаги маърузаларни расмий муҳокама қилиш, шу жумладан, парламент аъзолари ва бошқа тегишли мансабдор шахслар билан муҳокама қилиш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида, режа-жадвалга мувофиқ

ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" фонди

12

Маҳаллий даражада офатлар хавфига барҳам бериш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иштирокини кенгайтириш ва жавобгарлигини кучайтириш.


1. Офатлар хавфини камайтириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими кучлари ва воситаларини жалб қилиб ва молиявий имкониятларни ҳисобга олиб маҳаллий даражада тегишли чораларни кўриш.


2. Маҳаллий даражадаги офатлар хавфини бартараф этиш масалаларида ФВДТ ҳудудий қуйи тизими раҳбар органлари жавобгарлигини ошириш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида

ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси


13

Офатлар юзага келиши хавфи таъсирига учраган зоналарда қурилиш ишлари олиб борилишини назорат қилишга қаратилган давлат стратегиясини такомиллаштириш, амалдаги норма ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда бундай зоналардан аҳолини кўчириш.


1. Офатлар хавф солаётган зоналарда турар жой бинолари ва иншоотлар қурилишини вақти-вақти билан ўрганиш, бунда тоғолди ва тоғли ҳудудларга, сел ва тошқин хавф солаётган зоналарга алоҳида эътибор қаратиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ


ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

2. Хавфли табиий ҳодисалар юз бериши мумкин бўлган зоналардан аҳолини кўчириш ишларини ташкил этиш.


3. Хавфли зоналардан кўчирилаётган аҳолига амалдаги нормалар ва қоидаларни инобатга олган ҳолда ер участкалари ва уй-жойлар бериш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ТАДБИРЛАРИГА

ИНВЕСТИЦИЯЛАР КИРИТИШ

14

Таркибий, нотаркибий ва функционал чоралар кўриш орқали офатларга қаршилик қилиш салоҳиятини мустаҳкамлашга оид тадбирларга давлат инвестициялари ва хусусий инвестициялар киритилишининг кенгайириш.


1. Иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий ҳудудларни ривожлантиришга доир давлат стратегияларига, дастурий ҳужжатларга офатлар хавфига қарши курашишга доир чора-тадбирлар киритилишини ташкил этиш.


2. Офатлар хавфини камайтириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурсларни ҳисоблаш ва ажратилишини таъминлаш.


3. Офатларга қарши курашиш салоҳиятини оширишга доир тадбирларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

ФВВ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15

Авария-қутқарув ва бошқа махсус мол-мулкни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш.


1. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар йўналишлари ва рўйхатлари бўйича авария-қутқарув техникаси, махсус мол-мулк ва жиҳозларнимаҳаллийлаштиришга доир таклифларни ўрганиш ва тайёрлаш.


2. Маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги, ФВВ, алоқадор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

16

Офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирларни ташкил этиш.

1. Суғурта компаниялари, ФВВ, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа алоқадор ташкилотлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар таркибида офатлар хавф солаётган хавфли участкаларни ўрганиш.


2. Хавфли участкаларда яшовчи аҳоли орасида табиий офатлар хавфидан суғурта қилиш тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларнинг ҳаёти ва мол-мулкини суғурта қилишни ташкил этиш.


3. Шаҳарлар ва қишлоқ туманларида офатларнинг давлат ҳамда жамият учун иқтисодий оқибатларини камайтириш мақсадида офатлар хавфини суғурта қилиш, хавфни тақсимлаш ва тўхтатиш,ҳам давлат инвестициялари, ҳам хусусий инвестициялар ҳисобига молиявий ҳимоя қилишмеханизмларини мустаҳкамлаш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Суғурта компаниялари, ФВВ, Молия вазирлиги, "Маҳалла" фонди, вазирликлар ва идоралар

17

Таркибий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш орқали иш жойларида фавқулодда вазиятларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш.

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалалари бўйича асосий тадбирлар режасини, шунингдек, объектлар барқарор ишлашини ошириш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


ҳар йили


Вазирликлар ва идоралар

2. Ташкилотларда доимий штатлар асосида ёки штатдан ташқари асосда қутқарув тузилмалари тузилишини ташкил этиш.


2020 йил январь

3. Қутқарув тузилмаларини зарур қутқарув воситалари ва асбоб-ускунлари билан жиҳозлаш, хавфсизлик техникаси бўйича ҳар куни йўриқнома машғулотларини ўтказиш.


тегишли жиҳозлаш режаларига мувофиқ

18

Тарихий, маданий ва диний аҳамиятга молик объектларни офатлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва қабул қилиш.


1. Лойиҳа институтлари ва бошқа алоқадор ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тарихий, маданий ва диний аҳамиятга молик объектлар ҳолатини ўрганиш.


2019-2020 йиллар


Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, ФВВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Масъул ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тарихий, маданий ва диний аҳамиятга молик объектларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ушбу объектларда авариялар ва емирилишларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш учун тақдим этиш.


ахборот тайёр бўлишига қараб

3. Тарихий, маданий ва диний аҳамиятга молик объектлар ҳолатининг мониторингини ташкил этиш, уларни доимий равишда жорий таъмирлашва сақлаб туриш бўйича бошқа тадбирларни доимий ўтказиш.


ҳар йили режа-жадвалга мувофиқ

19

Ердан фойдаланиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда офатлар хавфини баҳолаш ҳисобга олинишини ташкил этиш.

1. Турар жой мавзелари, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва саноат объектларининг бош режаларини ишлаб чиқишда, лойиҳалаштиришда ва қуришда офатлар хавфини бахолаш механизмларини такомиллаштириш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида


Давергеодезкадастр, Қурилиш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, ФВВ, Молия вазирлиги

2. Ердан фойдаланиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда офатлар хавфини баҳолаш, ерларнинг таназзули даражасини баҳолаш ҳисобга олинишини, прогноз қилинадиган демографик ва экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган келгуси фаолиятнинг амал қилувчи принциплари ва усулларидан фойдаланишни ташкил этиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

20

Сел, тошқинлар, кўчкилар ва бошқа хавфли табиий офатлар, шунингдек, қурғоқчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.

1. Хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар фаоллашиши мумкин бўлган зоналарни ўрганиш, ушбу зоналарда жойлашган аҳоли пунктларини аниқлаш, вақтинча эвакуация қилиниши ёки хавфсиз жойларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар, шунингдек, сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган участкалар рўйхатини тузиш.


ҳар йили январь-февраль


ФВВ, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Давергеодезкадастр, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганиш якунлари бўйича офатлар хавфини камайтиришни таъминловчи ташкилий, муҳандислик-техник ва бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси мажлисида уларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш.


ҳар йили март ойида

3. Тегишли манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, уларни Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг баённома қарори билан тасдиқлаш, тадбиркорлик субъектларини юз бериши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга доир ишларга давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш.


ҳар йили февраль-май, режа-жадвалга мувофиқ

21

Маҳаллий шароитларда офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган шаҳарсозлик нормалари, қоидаларини, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришга оид стандартларни такомиллаштириш.


1. Шаҳарсозлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.


2. Ҳудудларни режалаштириш ва комплекс қуришбўйича мавжуд шаҳарсозлик нормалари, қоидалари, стандартларини қайта кўриб чиқиш ёки зарур ҳолларда янгиларини ишлаб чиқиш юзасидан,уларнинг маҳаллий шароитларда самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлаш ва тақдим этиш.


2019 йил декабрь

ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги


22

Офатлар юз берганда шошилинч, малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг салоҳиятини ошириш.

1. Фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини таҳлил қилиш.


2019 йил сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ

2. Жабрланганларга шошилинч, малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

декабрь

3. Фавқулодда вазиятлар юз бериши хавфини бошқаришга доир чора-тадбирларни соғлиқни сақлаш тизимига интеграциялаш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида,

4. Фавқулодда вазиятлар юз бериши хавфини тушуниш, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида фавқулодда вазиятлар юз бериши хавфини камайтиришга қаратилган ёндашувларни қўллаш ва амалга ошириш нуқтаи назаридан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари салоҳиятини ошириш.


режа-жадвалга мувофиқ

23

Ҳалокатлар тиббиёти соҳасида ўқитиш салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш.

1. Ҳалокатлар тиббиёти бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва таълим муассасаларининг ўқитиш тизимига жорий этиш.


2. Шошилинч тиббий хизматлар ходимларининг жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни шифохонага ётқизишниташкил этиш, қутқарув ишларини тиббий таъминлаш бўйича ўқитилишини ташкил этиш.


3. Қутқарув тузилмаларини ҳалокатлар тиббиёти соҳасида тайёрлаш методикасини такомиллаштириш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ

24

Табиий офатлардан жабрланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.

1. Фавқулодда вазиятларда жабрланганларни, шу жумладан, маҳаллий аҳоли иштирокидаижтимоиймуҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.


2. Стратегиялар ва режаларни ишлаб чиқишда ҳаёт учун хавфли бўлган ва сурункали касалликларга чалинган, фавқулодда вазиятлар юз беришидан олдин, юз берган вақтда ва юз берганидан кейин бундай касалликларга дучор бўладиган шахсларнинг ўзига хос эҳтиёжларини эътиборга олиш, шу жумладан, яшаш учун муҳим хизматлардан фойдаланишни таъминлаш.


3. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги базавий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш, шу жумладан, оналар, чақалоқлар ва болаларнинг соғлиғини, репородуктив саломатликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш, уй-жой билан таъминлаш, табиий офатлардан жиддий зарар кўрган одамларга ёрдам кўрсатиш бўйича узоқ муддатли қарорлар қабул қилиш соҳаларида кўмаклашиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳамда ишлаб чиқариш ресурсларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш.

1. Фавқулодда вазиятлар шароитида объектларишибарқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Фавқулодда вазиятлар шароитида объектларнингўз маҳсулотини белгиланган нормалар ва ҳажмлардаишлаб чиқариш қобилиятини ошириш тадбирларини ташкил этиш.


3. Ҳаётий муҳим инфратузилма объектларининг, шу жумладан, сув таъминоти, транспорт ва телекоммуникациялар инфратузилмасини, ижтимоийаҳамиятли муассасаларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларига бардошлигини ошириш.


4. Табиий офатлар хавфидан зарар кўрган аҳолига узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида корхоналарнинг қаршилик кўрсатиш салоҳиятини ҳамда ишлаб чиқариш ресурсларининг ҳимоя қилиниши даражасини ошириш.


5. Ҳаёт кечириш воситалари ва ишлаб чиқариш активларини, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, қорамол ва уруғликларнинг ҳимоя қилинишини мустаҳкамлаш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

ФВВ, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26

Туризм объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Туризм объектларинингофатлархавфи таъсирига тушганлигини ўрганиш, бундагидрометеорологик ва геологик хавфли ҳодисалар юз бериши мумкин бўлган участкаларда жойлашган объектларга алоҳида эътибор қаратиш.


2019 йил июнь-декабрь


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ФВВ



2. Туризм объектлари базасида объект (доимий штат асосида ёки штатсиз асосда) қутқарув тузилмаларини ташкил этиш.


2020 йил январь




3. Туризм индустриясига,дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш даражасига боғлиқликни инобатга олган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши хавфини бошқаришга қаратилган ёндашувларни жорий этиш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида


ОФАТЛАР ЮЗ БЕРГАНДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ

27

Фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш, прогнозлаштириш, уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

1. Юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ташқи (трансчегаравий) ва ички манбаларини аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкилэтиш, замонавий геоахборот технологиялари асосида маълумотлар базасини юритиш.


режа-жадвалга мувофиқ


ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Молия вазирлиги

2. Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашиш ва прогнозлаштиришнинг ягона тизими фаолияти самарадорлигини оширишга доир ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.


2019-2020 йиллар

3. Табиий, экологик ҳодисаларни ва техноген жараёнларни прогнозлаштиришнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш ва уларни прогнозлаштириш тизимига жорий этиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

28

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида алоқа, фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш ва доимий шай ҳолатда сақлаш.

1. Потенциал хавфли объектларда ва уларга туташ ҳудудларда локал хабар бериш тизимларини ташкил этиш.


2. Республика, маҳаллий, локал ва объектдаражасидаги ҳабар бериш тизимларини, шунингдек, автоматлаштирилганҳабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизимини модернизациялаш ва доим шай ҳолда сақлаш.


3. Ахборотни бошқариш ва узатиш учун давлат ва идора алоқа каналларини (уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда радио, телевидение) ва бошқа телекоммуникация тизимларидан марказлаштирилган тартибда фойдаланишни таъминлаш.


режа-жадвалга мувофиқ

2019-2022 йиллар

ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК, вазирликлар ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

29

ФВДТ куч ва воситаларининг, унинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг шайлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Профессионал қутқарув тузилмалари, объектларда штатсиз асосда ташкил этилган қутқарув тузилмалари ва ФВДТнинг бошқа кучларининг моддий-техник базасини замонавий қутқарув техникаси, асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари ва бошқа мол-мулк билан мустаҳкамлашчораларини кўриш.


2. Мутахассисларнинг қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишга доир кўникмалари ва касбий маҳоратини такомиллаштириш бўйича назарийва амалий машғулотлар ўтказиш.


3. Фавқулодда вазиятлар юз берганда зарур воситаларни шошилинч жалб қилиш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун моддий-техник ва молия ресурслари захиралирини олдиндан яратиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси ФВДТ таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ФВДТ кучлари ва аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга шайлигини, раҳбарлар таркибининг кўникмаларини ошириш соҳасида ФВДТ ҳудудий қуйи тизими раҳбарлари таркибининг вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш.

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилишга доир тадбирларни офатларнинг маҳаллий хавфларини ҳисобга олган ҳолда режалаштиришни ташкил этиш.


2. Иқлим ўзгариши сценарийсини ва уларнинг фавқулодда вазиятлар юз бериши хавфи омилларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда офатлар хавфини камайтиришга қаратилган тадбирларни ташкил этишва ўтказиш бўйича қўмондонлик-штаб, тактик-махсус ва комплекс машғулотларни режалаштириш ва ўтказиш.


ҳар йили

режа-жадвалга мувофиқ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ФВВ, ФВДТ таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар


31

Фавқулодда вазиятлардан кейинги тиклаш ва реабилитация қилиш тадбирларига офатлар хавфини бошқариш принципларини жорий этиш.

1. Фавқулодда вазиятлардан кейин тиклаш ва реабилитация қилиш жараёнларига офатлар хавфини бошқариш чора-тадбирларининг киритилишига кўмаклашиш.


2. Тиклаш босқичида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда, шу жумладан, ердан фойдаланишни режалаштириш, қурилиш нормаларини кучайтириш ва фавқулодда вазиятлардан кейин тажриба, билим алмашиш каби соҳаларда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш орқали офатлар хавфини камайтириш имконини берадиган салоҳият яратиш учун имкониятдан фойдаланиш.


3. Офатлар юз берганидан кейинги даврда реконструкция қилиш тадбирларини зарар кўрган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожлантириш фаолиятига интеграциялаш.


4. Фавқулодда вазиятлар юз берганда реконструкция қилиш тадбирларига тайёргарликни таъминлаш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, қурилиш нормаларини кучайтириш, шу жумладан, тиклаш ва реконструкция қилиш дастурларини амалга ошириш тажрибаси асосида кучайтириш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

32

Офатлар таъсирига учраган ҳудудлардан аҳолининг кўчирилишини ташкил этиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш.

1. "Ўзгидромет" ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг кўрсатмаларига мувофиқ аҳолини хавфли ҳудудлардан хавфсиз жойларга кўчиришга доир тегишли чораларкўриш.


2. Зарар кўрган аҳолини кўчириш учун хавфсиз жойларни аниқлаш.


ҳар йили март-апрель


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ФВВ



3. Доимий яшаш учун кўчиришда якка тартибдаги турар жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш ва пул компенсациялари тўлаш тартибини такомиллаштириш.


тегишли дастурий ҳужжатлар доирасида


33

Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш.

1. Фавқулодда вазиятларда жабрланганларни саралаш ва рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш, офатлар натижасида ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш.


2. Фавқулодда вазиятларда жабрланганлар орасида касаллик ва ўлимнинг олдини олиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш.


3. Тиклаш соҳасида режаларни амалга ошириш, уларда барча муҳтож шахсларга психологик ва ижтимоий ёрдам хизматлари кўрсатилишини назарда тутиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ

34

Офатлар хавфини камайтириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Офатлар хавфини камайтириш бюроси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ушбу ташкилот томонидан ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш.


2. Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш, трансчегаравий хусусиятга эга бўлган юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар тўғрисида ахборот алмашиш.


3. Чегараолди ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича ҳамкорликдаги машқлар, ҳайъатлар ўтказиш.


4. Офатлар хавфини камайтириш соҳасида меморандумлар ва бошқа халқаро битимларни имзолаш.


5. Фавқулодда вазиятлар юз берганда халқаро ёрдамни ва биринчи навбатдаги қутқарув ишларини амалга оширишда бериладиган ёрдамни тартибга солишга доир халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари ва тартиб-таомиллардан тўлиқ фойдаланиш.


тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ


ФВВ, Ташқи ишлар вазирлиги

35

Ушбу Миллий ҳаракатлар режасини босқичма-босқич амалга ошириш.

1. Ушбу Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш ва унинг таркибини тасдиқлаш.


2019 йил апрель


ФВВ, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

2. 2019-2030 йиллар даврида "2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегиясини тегишли даврда (босқичда) амалга оширишга доир Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва унинг бажарилишини таъминлаш.


2019 йил май

2023 йил февраль

2027 йил февраль

3. Тегишли даврга (босқичга) мўлжалланган Тадбирлар режасини амалга ошириш якунлари тўғрисидаги батафсил ахборотни белгиланган мақсадларга эришиш даражасини кўрсатган ҳолда тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


2023 йил январь

2027 йил январь

2031йил январь

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 апрель



































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск