ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш Стратегияси (ЎзР ВМ 12.04.2019 й. 299-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 апрелдаги

299-сон қарорига

1-ИЛОВА



"2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш

бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига

Ўзбекистон Республикасида эришиш

СТРАТЕГИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг иқлим ва геологик-географик хусусиятлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг инфратузилмаси кўп турдаги фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши хавфини тақозо этади.


2. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи мавжуд:

бино ва иншоотларнинг кўп қисми етарли сейсмик чидамли эмаслиги;

айрим аҳоли пунктларининг қатор хўжаликлари геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳудудларда жойлашганлиги;

ўта хавфли инфекциялар тарқалиши учун шароитлар мавжудлиги;

сув омборларининг катта қисми сейсмик хавфли ҳудудларда жойлашганлиги;

хавфли ишлаб чиқариш объектларининг кўп жойларда фаолият юритиши;

транспорт инфратузилмаси, энергетика ва коммунал тизимларнинг кенг тармоқлилиги;

фавқулодда экологик вазият, шунингдек, экологик офат худудларининг мавжудлиги.


3. Илмий тадқиқотлар яқин ўн йилликда табиий ва техноген хусусиятли локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий фавқулодда вазиятлар юз бериши хавфи тенденцияси ошишини тасдиқламоқда.

Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни юзага келтирувчи омиллар иқлим ўзгариши натижасида вужудга келадиган экстремал ҳодисалар, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудларнинг экстремал шароитларда объектларнинг барқарор ишлашини таъминлаш имконияти билан белгиланади.


4. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфининг ва аҳоли заифлигининг ошишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

трансчегаравий хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар хавфининг ортиб бориши;

экологик ифлосланиш кўламининг кенгайиши;

аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимига жалб қилиш даражасининг пастлиги;

фавқулодда вазиятларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизимининг суст ривожланганлиги;

саноат объектлари технологик ускуналаридан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларидан узоқ вақт фойдаланилиши ва уларнинг эскириши;

миграция жараёнларининг кескин кучайиши ҳамда ўта хавфли ва карантин касалликлари тарқалишининг ошиши;

урбанизациянинг жадал ривожланиши, турар жой мажмуалари ва саноат объектларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинмаслиги;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик;

транспорт тармоқлари ва логистиканинг етарли ривожланмаганлиги.


5. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг миллий тизими Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) фаолиятига асосланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари асосида мамлакатда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури изчил амалга оширилмоқда.


7. Мамлакатнинг мавжуд ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятлар хавфи, кўлами ва оқибатларини камайтирадиган чора-тадбирларнинг даражасини ва аниқ мақсадларга йўналтирилганлигини ошириш зарур.

Шу муносабат билан "2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури" мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегиясини (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга.



2-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. 2030 йилгача офатлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини, шунингдек, тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни кескин камайтириш учун аҳоли ва ҳудудларни офатлардан комплекс ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга эришиш Стратегиянинг бош мақсадидир.


9. Бошмақсадга эришиш учун қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

миллий манфаатлар ва офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ва методик базани такомиллаштириш;

фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш ва прогнозлаштириш, хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизимларини модернизация қилиш;

офатлар хавфини камайтириш, фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулкига, ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектлар ва тизимларнинг барқарор ишлашига таҳдид қилувчи хавфларнинг барвақт олдини олиш ва огоҳлантиришнинг самарали ва таъсирчан механизмларини яратиш;

фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш салоҳиятини ошириш, давлат органлари, фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг ушбу соҳада бошқариш ва ҳамкорлик қилишининг замонавий усуллари ҳамда воситаларини жорий этиш;

инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими фаолиятига татбиқ этиш;

фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини реабилитация қилиш, шунингдек, офат юзага келган ҳудудда ҳаёт фаолияти шароитларини тиклаш тизимларини ривожлантириш;

аҳолининг турли тоифаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.



3-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ


10. Қуйидагилар офатлар хавфини камайтиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

офатлар хавфи тўғрисидаги билимларни ошириш;

офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш;

офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш.


11. Офатлар хавфи тўғрисидаги билимларни ошириш қуйидагиларни назарда тутади:

юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ташқи (трансчегаравий) ва ички манбаларини аниқлаш ва баҳолаш, прогноз материалларини тайёрлаш, замонавий геоахборот технологиялари асосида маълумотлар базасини юритиш;

юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар етказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш;

давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва аҳолининг офатлар хавфини камайтириш масалалари бўйича маълумотга эгалиги ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, уларга билим бериш ва уларни ўқитиш;

юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, уларнинг оғир оқибатларини камайтириш ва реабилитация қилиш масалалари бўйича аҳолини ўқитиш, кадрларни профессионал тайёрлаш дастурларини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш;

юз бериши мумкин бўлган офатларнинг оғир оқибатларини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун юз бериши мумкин бўлган хавфлар, аҳолининг ва ҳудудларнинг заифлиги тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш;

жамоат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар орқали фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни тарқатиш мақсадида фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорликни яхшилаш.


12. Офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш қуйидагиларни назарда тутади:

янги қонун ҳужжатлари нормаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш;

фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфини камайтириш юзасидан режалар, республика ва маҳаллий стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

офатлар хавфини камайтириш борасидаги профилактик тадбирларни янги қонунчилик нормалари ва ушбу соҳада ҳаракат қилиш салоҳиятини мустаҳкамлашнинг тегишли стратегиялари доирасида самарали ташкил этиш;

техника хавфсизлиги бўйича амалдаги регламент ва қоидаларга, шу жумладан, ердан фойдаланиш ва шаҳарсозликни режалаштиришда юқори даражада риоя этилишини таъминлаш бўйича механизмлар ва рағбатлантирувчи омилларни такомиллаштириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги миллий ва маҳаллий режаларни амалга оширишнинг бориши ва натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш;

маҳаллий даражада офатлар хавфига барҳам бериш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иштирокини кенгайтириш ва жавобгарлигини кучайтириш;

офатлар юзага келиши хавфи таъсирига учраган зоналарда қурилиш ишлари олиб борилишини назорат қилишга қаратилган давлат стратегиясини такомиллаштириш, амалдаги норма ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда бундай зоналардан аҳолини кўчириш.


13. Офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш қуйидагиларни назарда тутади:

таркибий, нотаркибий ва функционал чоралар кўриш орқали офатларга қаршилик қилиш салоҳиятини мустаҳкамлашга оид тадбирларга давлат инвестициялари ва хусусий инвестициялар киритилишини кенгайириш;

авария-қутқарув ва бошқа махсус мол-мулкни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;

офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирларни ташкил этиш;

таркибий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш орқали иш жойларида фавқулодда вазиятларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш;

тарихий, маданий ва диний аҳамиятга молик объектларни офатлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва қабул қилиш;

ердан фойдаланиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда офатлар хавфини баҳолаш ҳисобга олинишини ташкил этиш;

сел, тошқинлар, кўчкилар ва бошқа хавфли табиий офатлар, шунингдек, қурғоқчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;

маҳаллий шароитларда офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган шаҳарсозлик нормалари, қоидаларини, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришга оид стандартларни такомиллаштириш;

офатлар юз берганда шошилинч, малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг салоҳиятини ошириш;

ҳалокатлар тиббиёти соҳасида ўқитиш салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

табиий офатлардан жабрланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш;

корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳамда ишлаб чиқариш ресурсларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш;

туризм объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.


14. Офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш қуйидагиларни назарда тутади:

фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш, прогнозлаштириш, уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида алоқа, фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар беришва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилишва доимий шай ҳолатда сақлаш;

ФВДТ куч ва воситаларининг, унинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг шайлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ФВДТ кучлари ва аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга шайлигини, раҳбарлари таркибининг кўникмаларини ошириш соҳасида ФВДТ ҳудудий қуйи тизими раҳбарлар таркибининг вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

фавқулодда вазиятлардан кейинги тиклаш ва реабилитация қилиш тадбирларига офатлар хавфини бошқариш принципларини жорий этиш;

офатлар таъсирига учраган ҳудудлардан аҳолининг кўчирилишини ташкил этиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш;

офатлар хавфини камайтириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.



4-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


15. Стратегиянинг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари давлат стратегиялари, ривожлантириш дастурлари, уларни амалга ошириш режаларига, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини ҳамда бошқа соҳаларни такомиллаштиришга доир дастурий ҳужжатларга интеграциялаштирилади.


16. Стратегияни амалга ошириш учун барча манфаатдор томонлар, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, шунингдек, аҳоли жалб қилинади.


17. Стратегия Миллий ҳаракатлар режасига мувофиқ 2019-2030 йиллар даврида амалга оширилади.


18. Барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга мослашишни ҳисобга олган ҳолда юксак самарадорликка эришиш мақсадида Стратегияни амалга ошириш даври қуйидаги уч босқичга бўлинади:

1-босқич: 2019-2022 йиллар;

2-босқич: 2023-2026 йиллар;

3-босқич: 2027-2030 йиллар.


19. Ҳар бир босқич бўйича Стратегиянинг вазифалари ва устувор йўналишларини ҳал қилишга қаратилган аниқ тадбирларни таърифловчи тегишли режалар ишлаб чиқилади.

Тегишли босқичларга мўлжалланган тадбирлар режалари бошқа стратегик ва дастурий ҳужжатларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасинингтурли йўналишлари ва офатлар хавфини камайтириш хусусиятларига оид вазифалар ва тадбирларини бирлаштиради ва инобатга олади.


20. Кейинги босқичга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқишда аввалгиларини амалга оширишда эришилган ютуқлар ва муаммолар инобатга олиниши керак.


21. Миллий ҳаракатлар режасини амалга оширишга доир тадбирлар тегишли вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тадбирлар ижроси учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайрия эҳсонлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.



5-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


22. Ушбу Стратегияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга келиб:

янги табиий офат хавфлари пайдо бўлишининг олди олиниши ва маълум хавфларнинг таҳдиди камайиши;

фавқулодда вазиятлардан жабрланганлар сони, шунингдек, улардан ўлим даражаси имкон қадар камайиши;

фавқулодда вазиятлардан кўрилган ижтимоий, иқтисодий ва экологик зарарлар миқдорлари камайиши;

ФВДТ фаолияти самарадорлигининг ошиши, жалб қилинувчи ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ҳудудлар тўлиқ қамраб олиниши таъминланиши;

фавқулодда вазиятлар мониторингини олиб бориш, прогнозлаштириш, ахборот алмашиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг миллий тизимлари такомиллаштирилиши;

аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тизими билан максимал қамраб олиш таъминланиши;

фавқулодда вазиятлардан жабрланган аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимлари яратилиши ва ривожлантирилиши;

раҳбарлар таркибига кирадиган мутахассислар ва аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими такомиллаштирилиши кутилмоқда.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 апрель












































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск