ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 й. 302-сон "Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2019 й.

N 302



ШАҲАРЛАР, ПОСЁЛКАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР

ВА ОВУЛЛАРНИНГ МАҲАЛЛАЛАРИНИ ТУЗИШ,

БИРЛАШТИРИШ, БЎЛИШ ВА ТУГАТИШ, ШУНИНГДЕК,

УЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ,

УЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) номи ва 1-банднинг ўзбек тилидаги матнида "посёлкалар" сўзидан кейин ", қишлоқлар" сўзи қўшилсин;


б) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги "тоғли туманларда" сўзларидаи кейин "ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига хамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 апрель
































Время: 0.1802
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск