ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Идоралараро комиссиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 й. 304-сон "Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2019 й.

N 304




АХБОРОТ ФАОЛИЯТИ ВА МАЪЛУМОТЛАР

УЗАТИШНИ   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ   ВА

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КОМИССИЯСИНИНГ ЯНГИЛАНГАН

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 19 майдаги 162-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 апрелдаги

304-сон қарорига

ИЛОВА



Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни

такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш

бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси

ТАРКИБИ

    

1. А. Арипов


-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


2. Б. Олматов


-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Коммисия раисининг ўринбосари


3. К. Алламжанов


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б. (келишув асосида)


4. И. Абдуллаев


-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)


5. Б. Насиров


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро этувчи аппаратининг тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбаси етакчи консультанти (келишув асосида)


6. И. Умаров


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти (келишув асосида)


7. Лавозими бўйича


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари

8. Лавозими бўйича


-

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекция бошлиғи


9. А. Хаджаев


-

Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпанияси раиси в.б.


10. Ж. Хидайходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси - ижро аппарати раҳбари

11. Ш. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғининг ўринбосари - Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи

12 Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати маъсул ходими (келишув асосида)

13. Х. Маматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот коммуникациялар агентилигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи (келишув асосида)

14. Ф. Абдухаликов

-

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

15. У. Расулев

-

Комиссия маъсул котиби, ишчи гуруҳ раҳбари


     

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган маъсул шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 апрель

















































Время: 0.2364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск