ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Давлат статистика қўмитасининг 2-ҚҚ-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/15-18-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 4-сон, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 01-25-2051-1-сон "Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 27.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 15.04.2019 й. 1717-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2019 й.

N 1717-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.03.2019 й.

N 2-ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.03.2019 й.

N 01-02/15-18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.03.2019 й.

N 4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.03.2019 й.

N 01-25-2051-1

ҚАРОРИ



Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси

маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон қарори (рўйхат рақами 1717, 2007 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда) билан тасдиқланган Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Бегалов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

С. Умурзаков

          





Қарорга

ИЛОВА



Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси

маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банддаги "15-санасида эса" деган сўзлар "ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 313-модда




































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск