ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 й. 305-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2019 й.

N 305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;

атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошка ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир;

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Марказни 2019 йилда ва кейинги йилларда сақлаш учун бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ томонидан тақдим қилинадиган асосланган ҳисоб-китобларга биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади.


5. Марказ директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ва экспертларни маслаҳатчилар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича шартномалар тузиш;


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Марказни юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказни сақлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Марказни зарур мебеллар, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш бўйича харажатлар учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

Марказга хизмат кўрсатиш учун битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун зарур лимитлар ажратсин.


9. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий жўнатиладиган реестрга киритилсин.


10. Марказ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 апрелдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш

муаммоларини ўрганиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

   

Директор

Директор ўринбосари

Халқаро транспорт коридорлари ва транзити муаммоларини ўрганиш бўлими

3

Транспорт ва логистикани ривожлантириш тизими муаммоларини ўрганиш бўлими

5


Транспортда хавфсизлик ва экология муаммоларини

ўрганиш бўлими

3

Бош бухгалтер

1

Бош юрисконсульт

1

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 15 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 апрель










































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск