ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 й. 306-сон "Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2019 й.

N 306



"АНДИЖОН, ЧИРЧИҚ, БУХОРО,

САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ (ТЦ-8) ШАҲАРЛАРИДА

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИ  РЕКОНСТРУКЦИЯ  ҚИЛИШ ВА

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарлари марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш ва уларни модернизация қилиш ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

a) Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси (кейинги ўринларда ХТА деб аталади) ўртасида 2018 йил 17 майда "Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширишни молиялаштириш тўғрисида 2047 йилгача қоплаш муддати, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 140 млн АҚШ доллари бўлган келишув имзолангани;

б) лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, иссиқлик таъминоти ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги билан 2018 йил 10 октябрда ХТА кредитини қайта кредитлаш тўғрисида келишув имзолангани;

в) лойиҳанинг умумий қиймати 220,7 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ХТА кредити 140,0 млн АҚШ долларини (марказий қозонхоналар, иссиқлик тизимлари ва тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш);

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 34,89 млн АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида 21,34 млн АҚШ доллари эквивалентини;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Ўй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари 9,65 млн АҚШ долларини (уйларнинг ички иссиқлик тармоқларини қайта тиклаш);

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маблағлари ва квартиралар эгаларининг ўз маблағлари 36,16 млн АҚШ долларини (квартираларнинг ички иссиқлик тармоқларини қайта тиклаш) ташкил этиши;

г) лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2019-2023 йй.) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Ўзсувтаъминот" АЖ лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ХТА кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи "Ўзсувтаъминот" АЖ ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида бажариладиган ишлар ва хизматлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун лойиҳани амалга ошириш даврида ижро этувчи агентлик ҳузурида штатдаги ходимлари сони 13 кишидан иборат бўлган ва ягона ижтимоий тўлов инобатга олинган ҳолда, ХТА кредити ҳисобидан таъминланадиган, зиммасига ХТА талабларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, кредит маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобини юритиш вазифаси юкланадиган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.


3. Қуйидагилар:

"Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий йиғма кўрсаткичлари 1-иловага* ҳамда Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги иссиқлик таъминоти ташкилотлари бўйича 1а-1е-иловаларга* мувофиқ;

"Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт ассоциациясининг кредитини қайтариш ва комиссия тўловларини тўлашнинг йиғма прогноз жадвали 2-иловага* ҳамда Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги иссиқлик таъминоти ташкилотлари бўйича 2а-2е-иловаларга* мувофиқ;

"Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт ассоциациясининг кредитини қайтариш, шунингдек, Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги иссиқлик таъминоти ташкилотлари бўйича кредит комиссиялари ҳамда бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш улушларининг тақсимоти 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев, Андижон (Абдурахманов), Бухоро (Барноев), Самарқанд (Турдимов), Тошкент (Ибрагимов) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (Артикходжаев) хокимлари зиммасига:

лойиҳанинг белгиланган муддатларда самарали амалга оширилиши, лойиҳани амалга оширишга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда якуний параметрларга эришиш;

лойиҳа объектларида лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун зарур бўлган тегишли майдончалар ҳамда биноларнинг ушбу ускуналар етказиб берилишидан олдин тайёрланишини таъминлаш;

Жаҳон банкининг тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур хисобот ва ҳужжатлар ўз вақтида таёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этиш учун шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган техник-иқтисодий асослар параметрларига мувофиқ лойиҳа худудларидаги уйлар ички иссиқлик таъминоти тизимларини қайта тиклаш учун зарур бўлган маблағлар Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А.Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 апрель










































Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск