ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2019 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2019 й.

N 313



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш

тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги

ПҚ-4056-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамаси ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 апрелдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 95-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги Низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга".


б) 79-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реабилитация марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакилининг монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил14 апрелдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 32-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 30-модда) илованинг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 91-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель










































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск