ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсинн олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2019 й. 303-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 апрелдаги

303-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали чарм ва мўйна хомашёсинн олиб чиқишни

мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсинн олиб чиқишни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Давлат божхона қўмитаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ҳамда чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда экспортчи ташкилотлар деб аталади) чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"вет блю" - ошланган ярим тайёр чарм;


чарм ва мўйна хомашёси - ТИФ ТН бўйича 4101-4107, 4112 00 000 0-4114, 4301-4302 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотлар.



2-БОБ. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. Чарм ва мўйна хомашёсининг экспорт ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан Уюшма томонидан экспортчи ташкилотларнинг экспорт контрактлари мониторингдан ўтказилади.


6. Экспортчи ташкилотлар экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

экспорт контрактининг асли;

экспорт контрактига нарх калькуляцияси;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали "вет блю" (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106, 21 000 0 кодлари) хомашёсини олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида Уюшманинг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхаси.


7. Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Уюшма томонидан икки иш куни муддатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.


8. Экспорт контрактлари мониторингини амалга оширишда бозор конъюнктурасини ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини таҳлил қилиш жараёнида контрактда кўрсатилган нархларнинг нисбатан пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганида Уюшма чарм ва мўйна хомашёсининг ўртача нархлари тўғрисида экспортчи ташкилотга тавсиявий хулоса беради.


9. Экспорт ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбскистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлган ҳолларда Уюшма ушбу экспортчи ташкилотлар ва контрактлар бўйича уч иш куни муддатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома беради.


10. Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда барча ҳужжатлар камчиликлари кўрсатилган ҳолда икки иш куни муддатида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга қайтарилади.


11. Экспортчи ташкилот томонидан Уюшмага мониторинг учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг асл нусхалари экспортчи ташкилотга қайтарилади, ҳужжатлар нусхалари Уюшмада сақлаш учун қолдирилади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЧАРМ ВА

МЎЙНА ХОМАШЁСИНИ ОЛИБ ЧИҚИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Чарм ва мўйна хомашёси экспортининг божхона назорати Уюшма томонидан экспортчи ташкилот тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотнома асосида амалга оширилади.


13. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотномалар асосида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқиш (экспорт) мониторинги ва ҳисобини юритади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган чарм ва мўйна хомашёси тўғрисидаги экспортчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этиб боради.


15. Экспортчи ташкилотлар экспорт контрактларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши, Уюшмага мониторинг учун мазкур низомга мувофиқ тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, чарм ва мўйна хомашёси экспорт нархларининг тўғри шакллантирилиши, божхона чегараси орқали олиб чиқилаётган чарм ва мўйна хомашёсининг мазкур низомнинг 4-бандида кўрсатилган ТИФ ТН кодларига тўғри келиши бўйича жавобгардирлар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб

чиқишни мониторинг қилиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспортчи

ташкилотлар

Экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари, нарх калькуляцияси ва Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхасини Уюшмага тақдим этади.

Эҳтиёжга қараб

2-босқич

"Ўзчармсаноат"

уюшмаси

Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактларини мониторингини амалга оширади ва Давлат божхона қўмитасига маълумотнома беради.

3 иш куни

муддатида

3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

Чарм ва мўйна хомашёсини Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқилиши (экспорт) назоратини амалга оширади.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган чарм ва мўйна хомашёси тўғрисидаги экспортчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этади.

Ҳар ой якуни билан,

кейинги ойнинг

5-санасига қадар

4-босқич

"Ўзчармсаноат"

уюшмаси

Чарм ва мўйна хомашёсини Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқиши (экспорт) ҳисобини юритади.

Доимий равишда





Низомга

2-ИЛОВА


__________-сон


20__йил "___" ____________

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси*



нинг

(ташкилот номи)



кодлари бўйича

(ТИФ ТН кодлари)



миқдорида

(ҳажми ва суммаси) (ҳар бир ТИФ ТН коди бўйича алоҳида кўрсатилади)


чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилиш бўйича 20___йил "___" _____________ даги ____-сонли контракти "Ўзчармсаноат" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ мониторингдан ўтказилади.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси







(Ф.И.О)

М.Ў.

(имзо)

(лавозими)





*) "Ўзчармсаноат" уюшмасининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 апрель















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск