Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.04.2019 й. 3153-сон билан рўйхатга олинган Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 05.03.2019 й. 01/10-12/49-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 15 апрелда 3153-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директорининг

2019 йил 5 мартдаги

01/10-12/49-сон буйруғига

ИЛОВА



Баҳоловчининг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги ва 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ малака имтиҳонини ўтказиш, баҳоловчининг малака сертификатини бериш, муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


баҳоловчининг малака сертификати (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) - жисмоний шахсга, агарда у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган сертификат;


малака имтиҳони - талабгорнинг баҳолаш фаолияти соҳасидаги касбий билимларини текшириш шакли;


баҳоловчи - малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


талабгор - малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;


махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификат - баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2. Малака имтиҳонидан ўтиш учун талабгор:

а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиши;

ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши керак.

Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб топилган тақдирда эътиборга олинади;

б) махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификатга эга бўлиши, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт ўн икки ойдан ошмаслиги керак.


3. "Баҳолаш иши: баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)" ёки "Кўчмас мулкни экспертиза қилиш ва бошқариш: Баҳолаш ва кўчмас мулкни бошқариш (5А340901)" мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


4. Талабгор ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;

б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

в) паспорт нусхаси (яшаш учун гувоҳнома - хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун);

г) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;

д) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида иш стажининг борлигини тасдиқлайдиган "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма);

е) 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;

ж) махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификатнинг нусхаси;

з) баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси - халқаро баҳоловчи сертификатига эга талабгорлар учун;

и) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификати берилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга шахсан, почта ёки электрон алоқаси орқали уларни олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади.


6. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.


7. Қуйидагилар талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилмаслигига асос бўлади:

а) талабгор мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермаганда;

б) мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этганда;

в) суд тартибида молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки ушбу соҳада муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонига қўйишни рад этишга йўл қўйилмайди.


8. Талабгорни малака имтиҳонига қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорни ёзма равишда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.


9. Малака имтиҳонига қўйилиши рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.


10. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин почта ёки электрон алоқаси орқали хабардор қилинади.

Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


11. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхати имтиҳон комиссиясига топширилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.


12. Имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари вакиллари киритилади.


13. Малака имтиҳонини топширишда талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этади.


14. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда шахсан, почта ёки электрон алоқаси орқали уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.


15. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.


16. Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.


17. Тест саволлар вариантлари ва уларнинг жавоблари баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари, шунингдек баҳоловчиларни тайёрлаш марказлари таклифларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган баҳоловчиларнинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади.

Тест саволлари қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.


18. Тест синови 40 дақиқа ичида ўтказилади ва ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирувчи 75 та саволдан иборат бўлади.

Саволларининг 70 фоизидан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.


19. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:

а) қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

б) мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

в) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.


20. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгорга беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлари шахсан ёки буюртма хати орқали қайтариб юборилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


21. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонини такроран топшириш учун мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли, бунда малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтган бўлиши керак.


22. Малака имтиҳонининг натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг уч кунлик муддатда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва ваколатли орган буйруғи билан тасдиқланади.


23. Талабгорларнинг тест жавоблари ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда сақланади.


24. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.



4-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


25. Малака сертификати талабгорнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкада мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.


26. Малака сертификатининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака сертификатининг бланкалари ваколатли орган буюртманомасига асосан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


27. Малака сертификати ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомаси олинганидан кейин ўн кун муддатда расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёки ишончнома асосида унинг вакилига баҳоловчилар реестрига имзоси қўйилганидан сўнг берилади.


28. Малака сертификатини биринчи марта олган талабгорга "сертификатланган баҳоловчи" тоифаси берилади.


29. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштириш кунидан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса ваколатли орган мазкур сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда талабгорларга тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


30. Малака сертификати беш йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.


31. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмаларининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.

Малака сертификатини олган баҳоловчи малака ошириш курсларидан ўтмаган тақдирда, у махсус ўқув курсларидан ўтиши керак. Бундай баҳоловчиларнинг малака сертификати амал қилиш муддати фақат махсус ўқув курсларидан ўтганидан кейин узайтирилади.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


32. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.


33. Ваколатли орган бир ҳафталик муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.


34 Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

а) имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

б) апелляция берган шахс учун такроран малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида.


35. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

а) апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;

б) апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.


36. Малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисидаги қарор апелляция берган талабгорнинг малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қабул қилинади.


37. Ваколатли орган томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.


38. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.


39. Ваколатли органнинг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ АМАЛ

ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


40. Баҳоловчи ваколатли органга малака сертификати муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топшириш тўғрисидаги мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

а) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

б) малака сертификатининг асл нусхаси;

в) малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси.

Ҳар йили малака ошириш курсидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар бўлмаган тақдирда баҳоловчи махсус ўқувдан ўтганлик ҳақидаги сертификатнинг нусхасини илова қилиши лозим;

г) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


41. Малака сертификатининг муддати баҳоловчи малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда узайтирилади.


42. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонидан ўта олмаган тақдирда, малака сертификатини қайтадан бериш мазкур Низом асосида амалга оширилади.


43. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкасида махсус белгини (ёзув) қайд этиш орқали амалга оширилади.

Малака сертификати бланкасида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли тўлдирилмаган қаторлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган малака сертификати бланкаси ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


44. Баҳоловчининг фамилияси (исми, шарифи) ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, у ваколатли органга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификатининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинади.


45. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади, бунда малака сертификатининг аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати янги бланкада берилади. Илгари берилган малака сертификати бланки ваколатли органга топширилиши лозим. Топширилган бланк ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


46. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига баҳоловчининг аризасига кўра сертификат дубликати берилади.

Баҳоловчи малака сертификатининг йўқолганлиги ва уни ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини ваколатли органга тақдим этиши керак.


47. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига "Дубликат" ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.

Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ваколатли органга қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


48. Малака сертификатининг дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.



7-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ВА

УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


49. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:

а) баҳоловчининг аризаси;

б) баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш. Малака сертификатини амал қилинишини тўхтатишга асос бўлиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва (ёки) эксперт хулосасини нотўғри тузиш;

баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилотнинг тегишли рухсатномасисиз (буйруғисиз) мутахассис сифатида қатнашиши;

в) молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;

г) фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.


50. Малака сертификати унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади.

Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидабузарликлар учун тўхтатилган тақдирда, лицензия амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиниши тўхтатилишига олиб келган қоидабузарликларга йўл қўйган баҳоловчи ва раҳбарнинг малака сертификатлари амал қилиши тўхтайди.


51. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан бекор қилинади:

ваколатли органнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;

сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.


52. Ваколатли органнинг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.


53. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар, малака сертификатлари бекор қилинган ёхуд амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.


54. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


55. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор беш кунлик муддатда баҳоловчи ва ушбу баҳоловчи мулкни баҳолашда номидан иш юритаётган баҳолаш ташкилотига юборилади.


56. Баҳоловчи унинг малака сертификатини тўхтатиш ёки амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун мобайнида мазкур сертификатни ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун қайтариши шарт.


57. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



8-БОБ. БАҲОЛОВЧИЛАРНИНГ РЕЕСТРИ


58. Ваколатли орган томонидан баҳоловчиларнинг потенциал мижозларини хабардор қилиш мақсадида баҳоловчиларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси;

паспорт маълумотлари ва турар жойи;

иш жойи;

малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;

малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.


59. Баҳоловчиларнинг реестри қоғоз ва электрон шаклда юритилади.

Реестр шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


60. Баҳоловчилар реестрига киритилган маълумотлар танишиш учун оммабоп бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


61. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади


62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


63. Мазкур Низом "Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти" Жамоат бирлашмаси ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлиги



Кимдан _________________________


________________________________


________________________________


Малака имтиҳонини топширишга

рухсат бериш тўғрисида

АРИЗА


Менга баҳоловчи малака сертификатини олиш учун / амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1.

2.

3.

4.

5.

20__ йил "____" ______________


Шахсий имзо _______________


*) Керакли сўзларни тагига чизинг.






Низомга

2-ИЛОВА

СЎРОВНОМА


Фотосурат

ўрни


       

      




1. Фамилияси




Исми




Отасини исми




2. Туғилган санаси




(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)


3. Паспорт серияси


рақами


4. Маълумоти:

        

қув юрти номи)

       

(факультети)

Тамомлаган йили


диплом рақами


Диплом бўйича мутахассислиги


Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса)


5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

       

Т/р

Давр


Иш жойи


Лавозими


Ишга кириш даври


Ишдан кетиш даври


1.





2.





3.





...





6. Уй манзили:


7. Иш телефони:


Мобиль телефони:



(код, рақам)


(код, рақам)

8. Электрон почта манзили (e-mail):




9. Сўровнома тўлдирилган сана: 20____ йил "_____" _____________________

Шахсий имзо _______________________________

      





Низомга

3-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

AKTIVLARINI BOSНQARISН AGENTLIGI


BAНOLOVCНINING MALAKA

SERTIFIKATI



_____________-sonli

Fotosurat

o`rni

Toshkent sh.


20____ yil "____" ___________

O`zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan


    


(kimga - baholovchining F.I.O.)


(pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan)

      

(amal qilish muddati)

O`zbekiston Respublikasi hududida ro`yhatga olingan baholash tashkiloti nomidan mulkni baholashga ruxsat beriladi va sertifikatlanagan baholovchi toifasi berildi.

O`zbekiston Respublikasi Davlat

aktivlarini boshqarish agentligi

(vakolatli shaxs)


        М.O`.

      

Baholovchi malaka sertifikatining amal qilish muddati:


20___ yil "___" ____________ dan 20___ yil "___" ____________ gacha uzaytirilgan.

Imzo

        

       М.O`.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 315-модда

































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск