Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/15-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2019 й. 2063-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2019 й.

N 2063-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.03.2019 й.

N 5/15


ҚАРОРИ



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини

бузганликлари  учун  тижорат  банклари,  микрокредит

ташкилотлари  ва  ломбардларга  нисбатан  Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва қтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сонли "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2063, 2010 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 12-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини

бузганликлари  учун  тижорат  банклари,  микрокредит

ташкилотлари  ва  ломбардларга  нисбатан  Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомнинг номидаги, муқаддимасидаги, 1-бандидаги, II бобининг номидаги, 2, 3-бандларидаги, III бобининг номидаги, 4 ва 5-бандларидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 319-модда









































Время: 0.1911
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск